Қозоғистонда 9 май куни “бюджетни тежаш ҳисоби” туфайли парад ўтказилмайди
Қозоғистонда бу йил Ғалаба кунида бюджет маблағларини тежаш мақсадида ҳарбий парад ўтказилмайди.
«Ғалаба»сиз парад: қандай қилиб Путин ўзининг Украинадаги муваффақиятсизликлари изларини яширишга уринмоқда
Москвадаги "Ғалаба паради" деб номланган Кремл тадбири Украина ва Ғарбга қарши баландпарвоз таҳдидларсиз ва сенсациясиз бўлиб ўтди. Баъзи Ғарб ва маҳаллий таҳлилчиларнинг умидларига зид равишда, ўзига ишонмаган ва хавотирга тушган Россия президенти Владимир Путин Украинага уруш эълон қилмади ва аҳолини сафарбар қилмади. Украинадаги "ғалабалар" ва босиб олинган ҳудудларнинг Россия Федерациясига «қўшилиши» мумкинлиги ҳақида ҳеч нарса айтилмади.
Пентагон Москвадаги парадга танкларни тайёрлаяптими?
@Karo_Aviation аккаунти хабар беришича, «Атлантик қатъият» (Atlantic Resolve) операцияси доирасида Европага жўнатилган янги вертолетлар партияси Голландиянинг Флиссинген портига етиб келди.
Бир нечта мусулмон мамлакатлар раҳбарлари ғалаба парадида иштирок этишади
МДҲ мусулмон мамлакатлари раҳбарлари 24 июн куни Москвада бўлиб ўтадиган Ғалаба куни парадида иштирок этишларини тасдиқладилар, деди президент матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга берган интервьюсида. Айни пайтда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон президентлари тез орада Россия пойтахтига ташриф буюриши маълум.
Кремл: Ғалаба паради ва Ғалаба байрамини нишонлаш албатта бўлади
Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, Улуғ Ватан урушида Ғалабанинг 75 йиллиги нишонланиши ва Ғалаба паради Россияда албатта бўлиб ўтади, хабар беради ТАСС. "Ҳозирга қадар байрам тадбирларини: Ғалаба Паради, «Ўлмас полк»ни кейинга қолдиришга қарор қилинмади", - деди Песков Биринчи каналнинг "Катта ўйин" кўрсатувида.