close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Зимом ибн Саълабанинг келиши

Пайғамбар алайҳис-салом масжидда саҳобалар билан суҳбатлашиб ўтирганларида саҳройи араблардан сочи ёйилган, овози ўткир, бироқ нима деганини уқиб бўлмайдиган бир одам туясини тўппа-тўғри ичкарига опкириб чўктирди. "Қайси бирингиз Абдулмутталибнинг ўғли?" деб сўради. Саҳобалар расулуллоҳга ишора қилишди. Саҳройи араб пайғамбар алайҳис-саломга юзланиб: "Мен сендан қўполлик билан савол сўрайман, хафа бўлмагин", деди. Расулуллоҳ: "Истаган гапингни сўрайвер", дея ижозат бердилар. Саҳройи араб: "Худони шафеъ келтириб сўрайманки, Оллоҳ сени жамъи инсонларга пайғамбар қилиб юбордими?" деди. "Ҳа, шундай", дедилар пайғамбар алайҳис-салом. "Оллоҳ бизларга беш вақт намоз ўқишни буюрдими?" деб сўради саҳройи араб. "Худди шундай", дея жавоб бердилар расулуллоҳ. "Оллоҳ бойларимизнинг молларини олиб, камбағалларга беришни буюрдими?" деб сўради саҳройи араб, "Ҳа, шундай'', дедилар сарвари олам. "Оллоҳ ҳар йили рамазон ойида ўттиз кун рўза тутишимизни буюрдими?" деб сўради саҳройи араб. "Худди шундай", дея жавоб бердилар расулуллоҳ. "Қодир бўлганларимизга умримизда бир марта Байтуллоҳни тавоф қилиш буюрилдими?" деб сўради саҳройи араб. "Худди шундай", дедилар пайғамбар алайҳис-салом. Саҳройи араб: "Менким Зимом ибн Саълаба бу ишларнинг ҳаммасига имон келтирдим ва тасдиқ қилдим", деди. У кетгандан кейин расулуллоҳ: "Бу одам диний ишларнинг олими бўлди", дедилар. Зимом ўз қавмига боргач, одамларни бутларга чўқинишдан воз кечиб, ислом динига киришга даъват этди. Одамлар унинг айтганларига ишониб, ёппасига мусулмон бўлдилар.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase