close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Жиърона умраси

Пайғамбар алайҳис-салом умра қилиш ниятида Жиъронадан эҳром боғлаб, кечаси Маккага бордилар. Байтуллоҳни тавоф этгач, ҳожарул асвадни ўпиб, изларига қайтдилар ва Жиъронада ўн уч кун турганларидан кейин қўшинни йўлга отланишга буюрдилар. Мусулмонлар Зулқаъда ойининг 27-куни Мадинага эсон-омон етиб келдилар.
Ҳунайн ғазотида Оллоҳ таолонинг иродаси билан мушриклар парокандаликка учради, шон-шавкатидан айрилди, аҳолининг кўпчилиги хонавайрон бўлди. Ҳовозин қабиласи урушга яроқли одамларнинг ҳаммасини, туяларини, чорва молларини жангга ҳайдаб чиққан эди. Оллоҳ таоло мушрикларни мағлуб қилиб, уларнинг мол-мулкини мусулмонларга берди ва шу йўл билан мушрикларнинг таҳдидини даф этиб, ислом динини кучайтирди. Бу ғазотдан кейин мушриклар орасида пайғамбар алайҳис-саломга қарши чиқадигани қолмади. Ҳавозин қабиласи тор-мор келтирилган Ҳунайн ғазотини мушрик араблар билан мусулмонлар ўртасидаги сўнгги тўқнашув дейиш мумкин. Тўғри, кейин ҳам пайғамбар алайҳис-саломга қарши чиқадиганлар, қурол кўтариб ислом динини маҳв этишни кўзлаганлар бўлди, бироқ уларнинг ҳаммаси Оллоҳ таолонинг асл ҳақиқатини англаб етгач, ўз-ўзидан қуролларини ташлашди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase