close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қўшин юбориш

Шу йилнинг шавоол ойида пайғамбар алайҳис-саломга Уяйна ибн Ҳисннинг Ғатафон қабиласидан бўлмиш Хайбар яқинидаги Юмун, Жибор деган жойлардаги жамоани йигъиб, Мадинага ҳужум қилишга тайёргарлик кўраётгани ҳақидаги хабар етиб келди. Уларга қарши Башир ибн Саъд бошчилигида уч юз кишилик қўшин юборилди. Мусулмонлар кундузи яшириниб, кечаси йўл босишди. Улар душманнинг юртига етиб келгач, душманнинг сон-саноқсиз чорва молдарини ўлжа олишди. Қочиб кетган подачилардан бу хабарни эшитган араблар тоғларнинг баланд чўққиларига чиқиб олишди. Мусулмонлар икки кишини асир олиб орқага қайтишди. Кейинчалик бу икки одам имон келтириб, мусулмон бўлди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase