close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Хандақ ғазоти

Бани Назир қабиласи сургун қилиниб, юрти мусулмонларга қолгач, уларнинг фикри зикри қандай бўлмасин мусулмонлардан ўч олиш, туғилиб ўсган жойларни қайтадан қўлга киритиш билан банд бўлди. Бир гуруҳ аламзада Маккага бориб, қурайш қабиласини мусулмонларга қарши қайради, агар жанговор юриш бошланса, ҳамма жиҳатдан уларга ёрдам беражакларини айтиб ўз йўриғига солишди.
Қутқучилар бунга қаноат қилмай Ғатафон қабиласига ўтиб, уларни ҳам Муҳаммад алайҳис-саломдан ўч олишга ундашди. Ғатафон қабиласи қурайш жанговор юришга тайёргарлик кўраётганини эшитиб, бажону дил розилик билдиришди. Абу Суфён бошчилигида тўрт минг кишилик қўшин тўпланди, Усмон ибн Талха Абдарий уларга аъламбардор бўлди. Расулуллоҳ молларини боқиш учун серўт яйловларни бериб, қилган яхшиликларига ёмонлик билан жавоб қайтарган Уяйна ибн Ҳиснни минг отлиқ аскар билан, Ҳорис ибн Афв Муррий бошчилигида бани Мурра қабиласидан тўрт юз киши Абу Суфёнга келиб қўшилди. Суфён ибн Абд Шамс бошчилигидаги бани Салим қабиласидан етти юз киши, шунингдск Абу Масъуд ибн Руҳайла бошчилигида бани Ашжа қабиласи ҳамда Тулайҳа ибн Хувайлид Асадий бошчилигида бани Асад қабилалари ёппасига мушриклар байроғи остида саф чекишди. Мусулмонларга қарши отланганларнинг сони ўн мингдан ошиб кстди.
Бу хабарни эшитган пайғамбар алайҳис-салом ўз саркардаларини йигиб, шаҳар дарвозаларини тамбалаб мудофаада туриб жанг қилиш керакми ёки душманнинг истиқболига чиқиш лозимми деган масалада машварат ўтказдилар. Салмон Форсий душманнинг йўлига хандақ ковлашни таклиф этди. Бу таклиф шу пайтгача тажриба қилиб кўрилмаган янгилик эди. Расулуллоҳ Мадинанинг Шарқ ва Шимол томонларига хандақ қазишни буюрдилар. Шаҳарнинг қолган икки томони қуюқ хурмозор, боғ-роғлар ва зич иморатлар билан ўралгани учун ёв бу тарафдан бостириб келиши даргумон эди. Асбоб-ускуна етишмаслиги ҳамда озиқ-овқат танқислиги туфайли иш жуда секин силжир, одамларни руҳлантириш учун расуллоҳнинг ўзлари ҳам ҳамма қатори ишладилар. Тупроқ ташиётган Абдуллоҳ ибн Равоҳа завқланганидан шеър тўқиб юборди:
Роббимиз сен бўлмасанг, топмас эдик ҳидоят,
Билмас эдик нимадир закот, намоз-ибодат.
Бахш айлагин бизларга хотиржамлик, жасорат,
Олишганда ёв билан ато этгин матонат.
Зулм қилди мушриклар, саклар бизга адоват,
Динимиздан қайтарса, қилмаймиз ҳеч итоат.
Мусулмонлар қўшини шаҳарга кираверишдаги Салъ тогъи этагига жойлашишди. Уларнинг сони уч минг бўлиб, муҳожирларга Зайд ибн Ҳориса, ансорларга Саъд ибн Убода байроқдор бўлди. Қурайш ва уларга эргашиб келганлар Мадинанинг ғарби-шимолидаги Жураб билан Ғазобанинг оралигига, Ғатафон қабиласи Уҳудга келиб тушишди. Хандақ қазилиб, йўли тўсилганидан хабар топган мушриклар мусулмонларга камондан ўқ ота бошлашди, лекин бундай усул билан уларни енголмаслигини англаб, қони гупурган бир гуруҳи отларини сакратиб хандақнинг бу томонига ўтишди. Али ибн Абутолиб қилич уриб Амр ибн Вадни ўлдирди, Навфал ибн Абдуллоҳ хандаққа йиқилиб бўйни қайрилиб кетди, Саъд ибн Муознинг билагига ўқ тегиб, томирини узиб юборди. Қолганлар орқаларига қочиб, хандақнинг у томонига ўтиб олишди. Оқ отиш кечгача тўхтовсиз давом этди. Ҳатто мусулмонларнинг намозлари қазо бўлди. Мушриклар кечаси ҳужум қилиб қолиши мумкинлигини ҳисобга олиб, хандақ атрофига қўриқчилар қўйилди. Кун қаттиқ совуқ бўлишига қарамай расулуллоҳ ҳам хандақнинг бир четида пойлоқчилик қилдилар. У киши саҳобаларга нусрат, ғалаба ва яхшилик башорат қилдилар.
Озгинагина қийинчиликка чидамаган мунофиқлар дарров нолишга тушиб: "Оллоҳ таоло билан унинг расули ёлғон гапириб, бизни лақиллатишган экан. Уй-жойимиз очиқ-сочиқ қолган, душман бостириб келса, бор будимиздан айриламиз", деб қайтиб кетишди. Мусулмонларнинг ҳоли оғирлашди. Муҳосара мадиналик қўл учида кун кечирадиган камбағалларнинг ҳолини танг қилди. Шаҳарда яшовчи бани Қурайза яҳудийлари қалтис вазиятда дўстлик шартномасини бузиб, мусулмонларни баттар танг аҳволга солиб қўйишди.
Бани Назир қабиласининг бошлиғи Ҳуяй ибн Ахтаб бани Қурийзанинг оқсоқоли Каъб ибн Асаднинг ёнига келиб шайтон мисол васвасга солди, уларни мусулмонларга қарши урушишга ундаб, Муҳаммадга эргашганларнинг куни битиб қолганини, маккаликлар эрта-индин Мадинага бостириб киришини башорат қилди. Яҳудийлар унинг етовига юриб душманга айланишди. Бу шумхабарни эшитган пайғамбар алайҳис-салом Мадинада қолган аёллар билан болаларни асраш учун Муслима ибн Асламни икки юз одамга, Зайд ибн Ҳорисани уч юз эдамга бош қилиб жўнатдилар. Вазиятни ўрганиб келиш учун юборилган Зубайр эса яҳудийларнинг чиндан ҳам яияти бузулганига амин бўдди. "Улар сира тап тортмай Муҳаммад алайҳис-салом билан мусулмонлар шаънига тош отишарди. Зубайр кўрган-билганларини расулуллоҳга рўй-рост айтиб берди. Мусулмонлар сафига қўрқув оралаб, юракларини ваҳм босди. Чекка-чеккада қуршаб турган душманнинг таҳдиди етмаганидек орқадагиларнинг хиёнати уларни бутунлай гангитиб қўйди, имони заифлар ҳатто худонинг қудратига ҳам шубҳа билдирдилар, мунофиқлар эса ҳар хил бўлмагур васвасларни алжирашга тушишди.
Пайғамбар алайҳис-салом Уяйнага одам юбориб Ғатафон қабиласини фикридан қайтариш учун Мадинада бор озиқ-овқатнинг учдан бирини бериб, келишишни тузмоқчи бўлдилар, бироқ ансорлар: "Биз жоҳил пайтимизда ғатафонлар нинамизни олишолмаган эди, келиб-келиб исломга кирганимизда ризқимизга шерик бўлишадими", деб бу фикрга қўшилмадилар. Оллоҳ таоло бирор қавмга ёрдам беришини истаса, кутилмаган бирон нарсани сабаб қилиб, ғалабага эриштиради. Динида собит одамларга парвардигори олам жуда катта илтифот кўрсатди: қурайш, ғатафон ва яҳудий қабилаларининг ҳамфикр яқини Нуайм ибн Масъуд Ашжаий пайғамбар алайҳис-саломнинг ҳузурларига келиб: "Эй расулуллоҳ, менинг мусулмон бўлганимни ҳеч ким билмайди. Сенга фойдам тегадиган бирон иш буюргин", деди. "Ёлғиз одамнинг қўлидан нима ҳам келарди, — дедилар расулуллоҳ. — Сен бир амаллаб душманни орқага қайтаришнинг чорасини топгин. Урушда ҳийла-найранг ишлатиш мумкин".

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase