close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Зотур-Риқо ғазоти

Шу йилнинг раббиул охир ойида Нажд томонда яшовчи араблардан бани Муҳориб, бани Саъла қабилалари мусулмонларга қарши урушга тарёргарлик кўришаётгани маълум бўлди. Пайғамбар алайҳис-салом етти юз саҳобани уларга қарши отлантирдилар. Расулуллоҳнинг ўрниларида Усмон ибн Аффон қолди. Мусулмонлар душман юртига етиб келганда, шаҳар, қишлоқларда аёллару бола-бақрадан бошқа ҳеч ким кўринмади, эркаклар қўрққанидан тоғ-тошга жуфтакни ростлаб қолишган экан.
Мусулмонларнинг унчалик кўп эмаслигини кўргач, мушрикларнинг бир қисми юрак ютиб пастга тушди, лекин барибир жанг қилишга ботинишолмади. Бу орада намоздигар (аср намози) вақти бўлиб қолди. Расуллулоҳ душман қўққисидан ҳужум қилиб қолишдан хавфсираб салотухавф* дедилар. Мушриклар мусулмонларга яқинлашишга журъат этолмай тарқаб кетишди. Имом Бухорий бу ғазотни ҳижратнинг еттинчи йили, бошқа ислом тарихчилари эса тўртинчи йили бўлган деб ҳисоблашади.

______________
*Салотухавф — мусулмонлар уруш ҳолатида турганларида намозни иккига бўлиниб галма-гал ўқиш.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase