close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Мунофиқлар

Ҳақиқатни кўрмайдиган мадиналик араблардан бир гуруҳи яҳудийларнинг ислом динига қарши курашини қўллаб-қувватлашди. Улар жон сақлаш учун кофирлигини сир тутишарди. Расулуллоҳнинг ҳижрат қилишларидан илгари мадиналикларга оқсоқол бўлишга номзоди кўрсатилган Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салул Хазражий мана шу мунофиқлар тўдасига бош эди. Мусулмонларга кофирлардан кўра мунофиқлар кўпроқ зарар етказиши турган гап. Улар мусулмонларнинг орасида юргани учун ички сирларидан воқиф бўлишар ва бу гаплардан яҳудий ва бошқа дин душманларини дарров воқиф этишарди. Пайғамбар алайҳис-салом уларнинг ичида қандай нияти борлигини Худога солиб, фақат зоҳирий жиҳатига қараб муомала қилсалар-да, бу кимсаларга сира ҳам ишонмас эдилар. Расулуллоҳ заруратдан бирон жойга кецалар, Мадинада иш юритиб туриш учун ўз ўринларига ансорлардан бировни қўйиб кетар, бундай масъулиятли вазифага мунофиқларни яқин йўлатмас эдилар. Мабодо, бундай имкониятга эга бўлиб қолишса, улар мусулмонларга жуда кўп зарар етказишини яхши билардилар. Бу нарса ислом йўлида заҳмат чекаётганларга иккиюзламачи, мунофиқ кимсалар билан қандай муомала қилиши кераклигига яхши ибратдир.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase