Мадина безгаги
- Бўлим: Нурул яқин
- 145 марта кўрилди
Маккадан келган муҳожирларга дастлабки пайтларда Мадинанинг ҳавоси ёҳмади, кўпчилик қорин шишиш касалига гирифтор бўлди. Уларнинг ҳолидан хабар олиб, арз-додларини эшитган расулуллоҳ парвардигорга ёлбориб: "Эй Оллоҳ, бизга Мадинани ҳам севимли маскан ҳилиб бер. Мадинанинг тош-тарози ва ўлчовлари бизларга барокатли бўлсин. Мадинанинг вабосини Жуҳфа*га кўчир", дея дуо қилдилар. У кишининг дуоси ижобат бўлди. Касаллик ариб, муҳожирлар Мадинада хотиржам яшай бошлашди.
_____________
*Жуҳфа — Маккадан 82 мил йироқдаги қишлоқ. Сурияликлар ҳажга келаётганларида шу ердан эҳром боглашади. Бир мил 1600 метр.