close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Пайғамбарларнинг ҳижрати

Муҳаммад алайҳис-салом бу ҳижратлари билан илгари ўтган пайғамбарнинг суннатини бажо келтирдилар. Аввалги пайғамбарларнинг деярли ҳаммаси туғилиб ўсган юртидан бош олиб кетган, Иброҳим алайҳис-саломдан тортиб Исойи Масиҳгача тарки ватан этишга мажбур бўлишган. Бу зоти мубораклар парвардигорнинг даргоҳида беқиёс юксак мартабаларга эришгани ҳолда ўз қавми, уруғ-аймоғи томонидан хўрланган. Улар Оллоҳнинг розилигй йўлида ўз қавмига ибрат кўрсатиш ва уларни тўғри йўлга бошлаш учун барча озору кулфатларга чидаб, сабр-қаноатда намуна бўлганлар. Агар Миср тарихига назар ташланса, Исроил (Яқуб алайҳис-салом) ва у кишининг болалари қисмати ҳам юқоридаги фикрни тасдиқлайди. Канъонликлар Юсуфни донолиги, ҳушхулқлиги учун ҳурматлаб, дини билан мутлақо қизиқишмаган. У киши Мисрга ҳижрат қилганлар. Вақт ўтиши билан мисрликлар Юсуф алайҳис-саломнинг беқиёс улкан хизматларини унутиб, бани Исроилни эзиб, жуда кўп ситамлар ўтказишган. Мусо билан Ҳорун Оллоҳнинг ибодатини бажо келтирмоқ ниятида бани Исроил қавмини Мисрдан олиб кетган. Яҳудийлар Исо алайҳис-саломни тан олмай ўлдиришга қасд қилишганда, у киши жон сақлаш учун қочиб кетишга мажбур бўлганлар. Масиҳ шогирдларига: "Ҳақ учун қувилганлар бахтлидирлар, улар Оллоҳнинг даргоҳига кирурлар, яъни авлиёлар мақомига етадилар. Сизларга осмонда катта ажр берилажаги ҳақида башорат қилинди. Улар (бани Исроил) сизлардан аввалги ўтган пайғамбарларни ҳам шу тариқа ҳайдаб юборишган", дейдилар. Чиндан ҳам тарихга назар ташланса, Луд, Од, Самуд қавмлари цингари халқи кофир бўлган юртлар Оллоҳнинг ғазабига йўлиқишидан аввалроқ панғамбарлари бу жойлардан бош олиб кетишган.
Бундан англашиладики, Муҳаммад алайҳис-саломиинг Ислом динини тарғиб этиш йўлида турли қийинчиликларга учраб, тарки ватан этганлари табиий бир ҳол экан. "Бу яратганнинг азалий бир қонуниятидир. Оллоҳнинг қону-ниятида ўзгариш йўқдир" (Ахзоб сураси, 62-оят).

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase