close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Хайрия уюшмаси

Қурайшлар Фижор урушидан қайтгач, хайрия уюшмаси қуришга қарор қилишди. Қабила бошлиқларидан Абдуллоҳ ибн Жудъон Таимнинг ҳовлисида уюшма ташкил этилди. Бу ишда Абдумонофнинг икки ўғли бўлмиш Ҳошим ва Мутталиб авлоди, Асад ибни Абдулуззо, Зуҳра ибни Килоб авлоди ва Таим ибн Мурра авлоди жамоаси қатнашди. Улар иттифоқ тузиб, маккаликлардан ёки мусофирлардан бирортаси Маккада зулмга учраса, унга ёрдам бериб, қақни қарор топтиришга қарор қилишди. Пайғамбаримиз ҳам амакилари билан бирга уюшмага аъзо бўлдилар. У киши пайғамбарлик шарафига эришгач, мен Абдуллоҳ ибн Жудъонинг ҳовлисида қурилган уюшмага кирганман, бу ташкилот қизил туялардан* қимматроқ, агар ҳозир ҳам биров шундай ишга даъват эца, сира иккиланмай қабул қилардим, деганлар. Пайғамбар алайҳис-салом одамларга гўзал хулқ-атворларни ўргатишга юборилган, хайрия уюшмасининг ишлари ҳам гўзал ахлоқ жумласига мансуб. Ислом дини мана шундай олижаноб ишларни эътироф этади. Пайғамбар алайҳис-саломнинг: "Мен гўзал ахлоқларни жам этиш учун юборилдим", деган сўзлари шу фикрнинг тасдиқидир. Мазкур уюшмага кирган кўпчилик хулқ-атворини ўзгартириб, яхшиларнинг сафидан жой олишган.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase