close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Улуғ насаб

Инсонларни Оллоҳнинг ҳақ йўлига мушарраф этган пайғамбаримизнинг оталари Абдуллоҳ, оналари Омина эди. Омина қурайш қабйласи Зуҳра жамоасига мансуб Ваҳбнинг қизи эди; Абдуллоҳнинг отаси Абдулмутталиб қурайш қабиласининг мўътабар оқсоқолларидан бўлиб, қабиладошларининг бошига мушкул иш тушганда тўғри йўл-йўриқ кўрсатар, катта ишларда одамлар ҳамиша унинг пешини тутишарди. Онаси Фотима махзум жамоасйга мансуб Умарнинг қизи эди. Абдулмутталибнинг отаси Ҳошим, онаси Салмо бўлиб, у хазраж қабиласи, нажжор жамоасига мансуб Амрнинг қизи эди; Ҳошимнинг отаси Абдуманаф, онаси эса Отика эди. Отика Салмий
жамоасига мансуб Мурранинг қизи эди. Абдуманафнинг отаси Қусай, онаси Ҳубба бўлиб, у ҳузоа жамоасига мансуб Ҳулайлнинг қизи эди. Жоҳилият* даврида Байтуллоҳ хизматини бошқариш, зиёратга келувчиларни овқат ва сув билан таъминлаш, қурайш қабиласининг маслаҳат йиғинларини очиш Қусайнинг қўлида эди. Бундай йиғинлар унинг уйида ўтказилар, жангларда туғ кўтариш ҳуқуқи ҳам унинг ихтиёрида, эди. Қусай жон таслим қилаётган чоғида бу вазифаларни ўғли Абдуддорга топширди. Лекин Абдуманафнинг авлоди амакиси Абдуддорнинг бундай фахрли лавозимни эгаллашига норозилик билдиришди. Улар ўртасидаги келишмовчилик катта можарога айланиш хавфи туғилганда икки томоннинг оқил кишилари кенгашиб, Абдуманаф авлодига Байтуллоҳ зиёратига келувчиларни замзам суви ҳамда овқат билан таъминлаш ҳуқуқини берди. Байтуллоҳни бошқариш ҳуқуқи Абдуддор авлодида қолди. Бу ишга шариат ҳам рухсат берди, Бу вазифа ҳанузгача шу авлоднинг илкида. Туғ қадаш Абдуддорнинг бир авлодидан иккинчисига ўтаверди, фақат Ислом дини дунёга келгач, бу вазифа халифанинг ихтиёрига ўтиб, ҳукмдор ўзи муносиб кўрган кишини тайин этадиган бўлди. Маслаҳат кенгашлари ва фармон чиқариш ҳуқуқи қам халифага берилди. Қусайнинг отаси Килоб, онаси Фотима яманлик Аздушануа қабиласидан бўлмиш Саъднинг қизи эди. Килобнинг отаси Мурра, онаси Ҳинд эди. Ҳинд эса Фиҳр ибн Молик жамоасига мансуб Сарирнинг қизи эдй. Мурранинг отаси Каъб, онаси Ваҳшия Фиҳр жамоасидан бўлмиш Шайбоннинг қизи эди. Калбнинг отаси Луай, онаси Мория қузоа қабиласига мансуб Каъбнинг қизи эди. Луайнинг отаси Ғолиб, онаси Ҳузао жамоасига мансуб Амрнинг қизи Салмо эди. Ғолибнинг отаси Фиҳр, онаси Ҳузайл қабиласидан бўлмиш Саъднинг қизи Лайло эди. Кўпгина ривоятларда Фиҳр Қурайшнинг ўзи, қурайшлар фиҳрнинг авлоди дейилади. Қурайш қабиласи ўн икки жамоадан иборат: Абдуманаф жамоаси, Абдуддор ибн Қусай жамоаси, Асад ибн Абдулуззо ибн Қусай жамоаси, Зуҳра ибн Килоб жамоаси, Махзум ибн Яқиза ибн Мурра жамоаси, Тайм ибн Мурра жамоаси, Адий ибн Каъб жамоаси, Саҳм ибн Ҳусаис ибн Амр ибн Каъб жамоаси, Омир ибн Луай жамоаси, Тайм ибн Ғолиб жамоаси, Ҳорис ибн Фиҳр жамоаси, Муҳариб ибн Фиҳр жамоаси. Улардан Маккада ўтроқлашганлари сой қурайшлари, шаҳар атрофига жойлашганлари эса сиртдаги қурайшлар дейилади. Фиҳрнинг отаси Молик, онаси жўрҳумлик Ҳарснинг қизи Жандала эди; Моликнинг отаси Назр, онаси Қайс Айлонга мансуб Адвоннинг қизи Отика эди. Назрнинг отаси Кинона,' онаси Мурр ибн Однинг қизи Барра эди; Кинонанинг отаси Ҳузайма, онаси Қайс Айлонга мангуб Саъднинг қизи Авона эди; Ҳузайманинг отаси Мудрика, онаси қузоалик Асламнинг қизи Салмо эди; Мудриканинг отаси Илёс, онаси шараф ва обрўда зарбулмасал бўлган Хиндаф эди; Илёснинг отаси Музар, онаси Рабоб Жунда ибн Маъднинг қизи эди; Музарнинг отаси Низор, онаси Савда Акнинг қизи эди; Низорнинг отаси Маъд, онаси Муона журҳумлик Жавшамнинг қизи эди, Маъднинг отаси эса Аднон эди.
Муҳаммад алайҳис-саломнинг насл-насаби ҳақида тадқиқотчи олимлар ва муҳаддислар шундай якдил фикрга келишган, шунингдек улар Адноннинг аждодларини санаш дуруст эмас, деб ҳисоблашади... Қисқаси, пайғамбар алайҳис-саломнинг насл-насаби Иброҳим алайҳис-саломнинг араблашиб кетган ўғли Исмоилга бориб туташади. Бундан кўринадики, расулуллоҳнинг аждодлари пок, мўътабар ва нуфузли кишилар бўлган. Пайғамбар бўлишнинг энг зарур шартларидан бири насл-насабнинг тоза бўлишлигидир. Оллоҳ таоло расулуллоҳнинг аждодларини жоҳилият давридаги нопок ишлардан, бузуқликлардан, разолатдан ўз ҳифзу ҳимоасига олиб асраган.

____________
*Жоҳилият — Исломдан олдинги давр.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase