close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Тужиб элчилари

Пайғамбар алайҳис-саломнинг ҳузурларига Тужиб қабиласининг ўн уч кишилик элчилари ташриф буюришди. Закот моллари олиб келган элчиларни расулуллоҳ хурсанд бўлиб, эҳтиром билан кутиб олдилар. Элчилар: "Эй расулуллоҳ, биз молларимиздан Оллоҳнинг ҳақини (закотни) олиб келдик", дейишди. Расулуллоҳ: "Бу молларни олиб кетиб, камбағалларга улашиб беринглар", дедилар. Элчилар: "Эй расулуллоҳ, биз камбағалларимиздан ортганини олиб келдик", дейишди. Абу Бакр гапга аралашиб: "Шу пайтгача бундай яхши элчиларни кўрмаган эдим", деди. Пайғамбар алайҳис-салом: "Ҳидоят Оллоҳнинг ихтиёрида, у бирон одамга яхшиликни ирода қилса, унинг қалбини имон билан мунаввар этади", дедилар. Элчилар расулуллоҳдан Қуръон таълимини олишди ва шу жараёнда сарвари оламга бўлган муҳаббатлари янада ортди. Улар юртига қайтмоқчи бўлишганда расулуллоҳ: "Нега бунча шошаяпсизлар?" деб сўрадилар. Элчилар: "Тезроқ юртимизга бориб, худонинг элчиси билан учрашганимизни ва ўрганган нарсаларимизни айтиб бергани шошяпмиз", дейишди. Пайғамбар алайҳис-салом уларни қимматбаҳо совға-саломлар билан тақдирладилар ва: "Ҳамроҳларингиздан бирон киши қолиб кетмадими?" деб сўрадилар. "Нарсаларимизга қараётган бир ёш бола қолди", дейишди элчилар. Расулуллоҳ: "Оша болани менинг олдимга юборинглар", дедилар. У бола кела солиб: "Эй расулуллоҳ, мен ҳам сенинг зиёратинга келган элчиларданман, сен бошқаларнинг ҳожатини раво қилдинг, менинг ҳам талабимни бажо келтир", деди. Пайғамбар алайҳис-салом: "Нима талабинг бор?" деб сўрадилар. Элчи бола: "Оллоҳдан мени мағфират қилишини, менга раҳмат қилишини ва бойлигимни қалбимга жо қилишини сўрагин" деди. Пайғамбар алайҳис-салом: "Эй Оллоҳ, унга мағфират қилгин, шафқатли бўлгин, унинг бойлигини қалбига жо қилган", дея дуога қўл очдилар. Шундан кейин шерикларига буюрилган нарсаларни унга ҳам тайинладилар.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase