close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Канда қабиласининг элчилари

Пайғамбар алайҳис-саломнинг ҳузурларига Ашъас ибн Қайс бошчилигида Канда қабиласининг элчилари ташриф буюришди. Ашъас ўз қабиладошлари орасида катта обрў-эътиборга эга, нуфузли кишилардан бири эди. Элчилар масжидга киришгач, расулуллоҳни синаш учун: "Биз бир нарсани яшириб қўйдик. Ҳақиқий пайғамбар бўлсанг шуни топ", дейишди. Пайғамбар алайҳис-салом: "Субҳаноллоҳ! Мен коҳин эмасман, коҳинлар дўзахга киради. Оллоҳ мени ҳақ дин билан юборди, сира ўзгармайдиган ва хатоси йўқ Қуръонни нозил қилди", дедилар. Элчилар: "Биз ҳам Қуръон эшитмоқчи эдик", дейишди. Пайғамбар алайҳис-салом уларга Саф сурасининг 1-5-оятларини ўқиб бердилар: "Қатор-қатор саф тортган душманларга қарши от солган ва Каломуллоҳни тиловат қилаётган қўшинлар билан қасам ичаманки, сизларнинг илоҳинглар чиндан ҳам биттадир. У осмону заминнинг, улар орасидаги нарсаларнинг ва машриқларнинг роббисидир». Расулуллоҳ тиловатдан тўхтаганларида кўздан оққан ёшларидан соқоллари ҳўл бўлган эди. Элчилар: "Худодан қўрқиб йиғлаяпсанми?" дсб сўрашди. "Ҳа, Оллоҳдан қўрқиб йиғдаяпман, — дедилар расулуллоҳ. — Оллоҳ мени қиличнинг тигъидек ўткир, тўгри йўл билан юборди, тойиб кецам ҳалок бўламан". Шундан кейин сарвари олам Исро сурасининг 86-87-оятларини ўқидилар: "Агар биз истасак сенга ваҳий қилган Қуръонни диллардан, мушафлардан албатта кўтариб ташлардик, кейин бизга қарши ҳомий тополмас эдинг, лекин биз сенга раҳматимиз юзасидан бундай қилмадик. Сенга чиндан ҳам Оллоҳнинг фазли каттадир''. Расулуллоҳ: "Энди ҳам мусулмон бўлмайсизларми?" деб сўрадилар. Элчилар имон келтириб ислом динига киришди. Расулуллоҳ уларнинг бўйинларига осилган ялтироқ латта нимага хизмат қилажаги билан қизиқдилар. Элчилар бўйинларидаги латталарини олиб ташлашди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase