- Бўлим: Нурул басар
- Жума, Июл 29 2022
Жаноб Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинаға кетуб турганларида йўл устида ҳазрати Бурайда Асламий розияллоҳу анҳу ҳазрати Алий розияллоҳу анҳу ҳақларида жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хизматлариға Яманда бўлуб ўтган баъзи ишларидин шикоят қилдилар. Ҳақиқатда бу шикоят ҳазрати Бурайда жанобларин воқеани яхши тушунмаганликларидин пайдо бўлғон эрди.
Анинг учун жаноб Саййиди олам соллаллоҳу алайҳи васаллам Макка ила Мадина ўрталарида Ғадири хум номлик бир мақомда ниҳоятда жомеъ (кенг қамровли) ва муҳим бир хутба ўқудилар. Бу хутбада аҳли байт розияллоҳу анҳумнинг рутбаларин баландликларин возиҳ (очиқ) суратда баён қилдилар ва ҳазрати Алий розияллоҳу анҳунинг қўлларин тутуб туруб дедилар:
مَنْ كُنْتُ مَوْلَاهُ فَعَلِيٌّ مَوْلَاهُ
Яъни, “Мен кимға мавло бўлсам, Алий ҳам анга мавлодур” .
Бу хутбадин кейин ҳазрати Форуқи аъзам (Умар розияллоҳу анҳу) ҳазрати Алий муртазо розияллоҳу анҳуға муборакбод тақдим этдилар.
Ҳазрати Бурайда розияллоҳу анҳу қолғон умрларин ҳазрати Алий розияллоҳу анҳунинг муҳаббат ва мутобаат (итоат)ларида ўтказдилар. Охир умрларида ҳазрати Алий ила бўлуб, жанги Жамалда шаҳид бўлдилар, розияллоҳу анҳум ажмаъин.