- Бўлим: Нурул басар
- Жума, Июл 29 2022
Вақтики, Хандақ уруши ва Бани Қурайза уруши тамом бўлуб, мусулмонлар учун хотиржамлик ҳосил бўлғондин кейин Аҳзоб уруши учун мусулмонлар хилофлариға арабларни тўплаган яҳудий сардор Саллом ибн Абул Ҳуқайқни ўлдурмак учун беш нафар хазражий саҳобалар фидоий (кўнгилли) бўлуб чиқдилар ва бу хусусда изн сўрадилар. Ҳазрат Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам аларға изн бердилар ва таъкид қилдиларки: “Хотунларни ва ёш болаларни ўлдурулмасун”.
Алар Аллоҳ таолоға таваккул айлаб, Мадинадин жўнаб, хайру офият ила Хайбар шаҳриға етдилар. Саллом ибн Абул Ҳуқайқни Худо инояти ила ўз уйидин топуб, муддаолариға мутобиқ (мувофиқ) ўлдуруб, саломат Мадинаға қайтдилар. Алҳамду лиллоҳ, бир кечада бу муҳим ишни бажариб, Худо ва Расул ризоларин ҳосил қилдилар.