close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Жаноб Набий карим соллаллоҳу алайҳи васаллам бу тўғрида асҳоби киром розияллоҳу анҳумдин машвара талаб қилдилар. Муҳожирини киром розияллоҳу анҳум ниҳоятда қобил итмиънон (ишонч ва хотиржамлик ила) жавоб бердилар. Жаноб Саййиди олам соллаллоҳу алайҳи васаллам иккинчи мартаба машвара сўрадилар. Мунда ҳам муҳожирини киром қаноатла нурлик жавоб бердилар. Кейин Онҳазрат соллаллоҳу алайҳи васаллам учунчи мартаба яна ҳозирин (ҳозир бўлганлар)ға қараб, раъй (фикр)ларин сўрадилар. Бу дафъада ҳазарот ансори киром розияллоҳу анҳум билдиларки, Маҳбуби Худо бу зотлар жавоблариға мунтазир эканлар.
Жаноб Саъд ибн Муъоз розияллоҳу анҳу марҳамат қилдилар: “Ё Расулаллоҳ, ўзлари шундоғ тушунубдурларки, ансори киром жаноблариға фақат Мадина шаҳридагина мадад қилурлар, хорижда нусратлари аларға фарз эмасдур. Мен тамом ансори киром тарафларидин ҳазратлариға арз этурманки, бизлар ҳар бир ҳолатда ўзлари (яъни, сиз) ила баробардурмиз. Кимлар ила муоҳада қилурлар ва кимлардин муоҳадани банд этурлар, ўзлари мухтор (ихтиёрли)дурлар. Бизлар тобеъдурмиз. Бизларнинг жонларимиз, молларимиз ва мулкларимиз тамом ихтиёрларидадур. Дунёнинг қайси ҳиссасиға бошласалар, баробар борурмиз. Агар дарё (денгиз)ға ташламакға амр берсалар, ўзумизни ташламакға ҳозирдурмиз”.
Ҳазрати Миқдод дедилар: “Ё Расулаллоҳ, бизлар Мусо алайҳиссалом қавмлари каби:
...فَاذْهَبْ أَنْتَ وَرَبُّكَ فَقَاتِلَا إِنَّا هَاهُنَا قَاعِدُونَ
яъни, “Эй Мусо, сен ва Парвардигоринг баробар боруб, душманлар ила урушунглар, бизлар бул ерда ўлтурурмиз” , дегувчилар эмасмиз. Балки бизлар жанобларин ўнгу сўлларида, олдину кейинларида туруб, душманлар ила урушмакға ҳозирдурмиз”.
Онҳазрат соллаллоҳу алайҳи васаллам ансори киром сардорларин бу сўзларидин ниҳоятда хуш бўлдилар ва душман ила шаҳар хорижи (ташқариси)да муқобала (жанг) қилмак учун мужоҳидларға амр бердилар. Ансор ва муҳожирлардин бўлуб, ҳаммаси уч юз ўн уч (ё уч юз ўн тўрт ёки уч юз ўн етти) нафар мужоҳид ҳозир бўлдилар.
Ҳақиқатда, Ислом дини ва Ислом пайғамбари соллаллоҳу алайҳи васаллам бутун олам учун мужассам раҳмат бўлуб келгандурлар. Оламға сулҳ ва омон келтурган бир дин аҳли мажбур бўлмаса, ҳеч бир вақт уруш қилмас. Лекин кофирлар мусулмонлар қочсалар ҳам қўймай, қочуб тинч ётган ерлариға боруб ҳам, аларға озор бермакчи бўлдилар. Ночор, Парвардигор изни ила ҳамла учун эмас, мудофаа учун бу кичик бир жамоани олуб, Мадинадин равона бўлдилар ва дедилар: “Башорат бўлсун сизларғаки, Аллоҳ таоло менга душмандин иккисин бирин бермакға ваъда қилди”.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase