close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Абу Толиб вафотидин уч кун (балки икки ой) кейин (рамазон ойида) жаноб уммул муъминин волидамиз ҳазрати Хадийжа розияллоҳу анҳо оламдин ўтдилар.
Бу зоти бобаракот жаноб Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўз очиб кўрган завжаи муҳтарамалари, бутун дунё мусулмонларининг волидаи муаззамалари, Ислом динининг буюк паноҳи, улуғ мададкори ва ҳазрати Расулуллоҳ учун молу жонларин, балки бутун ҳаётларин қурбон қилган муборак бир зот эрдилар.
Борий  таоло ва тақаддас бу жанобға ҳазрати Жибрил алайҳиссалом воситалари ила салом юборган эрди.
Саййиди олам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳазрати Иброҳимдин бошқа авлодлари ҳаммалари шул жанобдиндурлар.
Бу жанобни ҳамма оналаримиздин зиёда яхши кўрур эрдилар. Ҳазрат Расули мақбул соллаллоҳу алайҳи васаллам бу жанобни ҳамиша ёд қилур эрдилар. Ислом диниға еткузган имдод (мадад)ларин ва жонфидоликларин бутун ҳаётларида ёд этуб ўтдилар, розияллоҳу анҳо.
Бу зотнинг вафотларидин ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўб маҳзун бўлдилар ва шул санани “Омул ҳузн” (маҳзунлик йили) дейилур эрди.
Кофирлар бу зотлардин кейин жаноб Расули карим соллаллоҳу алайҳи васалламға ҳар қисм азобларни беришур эрдилар. Шундоғ ҳолда ҳам таблиғу даъватларида баробар давом этдилар.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase