close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Онҳазрат соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ёшлари ўн иккиға етганда, амакилари Абу Толиб тижорат қасдида Шом (ўлкаси)ға бормакчи бўлдилар. Бу ҳолни билгач, жаноб Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам амакилариға: “Мени ҳам баробар олуб кетсунлар”, деб ражо (илтимос) қилдилар. Амакилари ночор бўлуб, Ҳазратни ҳам олиб кетдилар.
Бу сафарда ажиб воқеалар учради. Олуб кетган моллари ниҳоятда яхши сотилди.
Йўлда Бусро  деган мақомда Баҳийро деган бир насроний роҳиб бор эрди. Ул ҳамиша ўз савмаъа (кулба)сида ибодатға машғул турур эрди, ўтган-кетганлар ила иши йўқ эрди. Бу дафъа бу қофила (карвон аҳли)ға кўб ажиб муомалалар қилди, қофила келуб тушган замон аларни истиқбол қилди (қарши олди) ва эҳтиром ила кутуб, меҳмон қилди.
Ҳазрат Набий карим соллаллоҳу алайҳи васалламни кўруб: “Бу бола Саййидул мурсалин (пайғамбарлар саййиди)дурлар”, деди. Қофила (карвон аҳли) сўрадиларки: “Сен бу зотни(нг) пайғамбар бўлушларини нечук билдинг?” Роҳиб жавоб бердики: “Сизлар тоғдин тушуб турган вақтларингда, нақадар тош ва нақадар дарахт бўлса, ҳаммаси сизларға эгилди. Тош ва дарахт пайғамбардин бошқа кишиға сажда (таъзим) қилмас”.
Бу роҳиб ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг икки китф (елка курак)ларин ўртасида хотами нубувват (пайғамбарлик муҳри)ни кўргач, Абу Толибға дедики: “Яҳудлар бу болани жустужўси (қидируви)да юрубдурлар, сиз бу зотни Шомға олуб бормангки, яҳудлардин азият етиш эҳтимоли бордур”. Бу сўзни эшитгач, Абу Толиб ҳазрати Набий карим соллаллоҳу алайҳи васалламни Маккаи Мукаррамаға ёндуруб (қайтариб) юборди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase