12.07.2024 07:51
Мусулмон шахс ҳаёли, пардали бўлади
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Жамият
Чинакам мусулмоннинг хулқларидан яна бири, у айбларни яширувчи бўлади. Жамиятда бузуқлик тарқашини истамайди. Бунда у Қуръони Карим ва Суннати Мутаҳҳарага амал қиладики, буларда ана ўша одамларнинг обрўларини бир пул қилиш, уларнинг камчиликларини гапиришдан лаззат оладиган бузғунчиларга дунё ва Охиратда қаттиқ азоб ваъда қилинган:
“Албатта, иймон келтирган кишилар ўртаси-да бузуқликлар ёйилишини истайдиган кимсалар учун дунёда ҳам, Охиратда ҳам аламли азоб бордир. Аллоҳ билур, сизлар билмассиз” (Нур сураси, 19-оят).