17.12.2020 19:38
Халқаро жиноий ишлар бўйича суд Хитойни мусулмонларни таъқиб қилгани учун жавобгарликка тортишдан бош тортмоқда
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
Халқаро жиноий ишлар бўйича суд Хитойда уйғур мусулмонларининг оммавий равишда ҳибсга олингани юзасидан тергов ўтказмасликка қарор қилиб, бу ҳуқуқ ҳимоячилари кўнглини қолдирди. Гаагадаги прокуратуранинг маълум қилишича, бу босқичда Хитойда инсониятга қарши ва геноцид жиноятларида айблаш бўйича тергов ўтказа олмайди, чунки мамлакат суд қатнашчиси эмас ва унинг юрисдиксиясига киритилмаган, хабар қилади IslamNews сайти New York Times га таяниб.