05.10.2022 16:38
Путин Ислом душмани(ми?)
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Долзарб мавзу
Ўзбекистондаги диний қатламнинг каттагина қисми, жамиятнинг анъанавий қатлами Путин режимини ўзига яқин олади. Путинни консерватор - мухофазакор сифатида ҳурмат қилади. Уни режимини ҳимоя қилади. Ҳа, ҳақиқатда, Путин ўзини консерватор деб билади. Лекин, у православ консерватор. Айни пайтда, Путин – жуда кучли исломофоб. Путин ҳокимиятга келгач, ислом ва мусулмонлар билан курашиш, Россияда ислом ва мусулмонларнинг таъсирини секинлатиш ва сўндириш бўйича, жуда катта ишлар қилинди.