2021 йилда Австрияда 1000 дан ортиқ Исломга қарши жиноятлар содир бўлди
"2021 йил мусулмонларга қарши ирқчилик тўғрисида ҳисобот" га кўра, аёллар 69% ҳолларда ҳужумлар қурбони бўлган
Австрияда суд бошланғич синф ўқувчилари ҳижоб кийиш ҳуқуқини ҳимоя қилиб чиқди
Австрия конституциявий суди қуйи инстанциянинг Конституцияга зид равишда бошланғич синфларда ҳижоб кийишни тақиқлаш ҳақидаги қарорини бекор қилди, дея хабар берди Deutsche Wеllе. Суд қарорига кўра, мусулмон ўқувчи қизларнинг рўмол ўрашини тақиқлаш мамлакат Асосий қонунида ёзиб қўйилган барча динларга нисбатан бетарафлик ва тенглик тамойилига зид келади.
Австрия ҳукумати "сиёсий Ислом" учун қамоққа олмоқчи
Австрия ҳукумати ўтган ҳафта Венада жангарилар ҳужуми ортидан "антитеррор" дея даъво қилинган кенг кўламли чора-тадбирлар ҳақида келишиб олди. Киритилган таклифлар терроризм билан боғлиқ жиноятларда айбланган одамларни умрбод панжара ортида сақлаш, озод қилинганидан кейин бундай одамларни электрон назорат қилиш ва "сиёсий Ислом" деб аталадиган барча нарсаларни жиноят, деб тан олишни ўз ичига олади.
Австрия мусулмонлар ҳижобнинг тақиқланишига қарши судда даъво билан чиқади
Австриянинг етакчи мусулмон ташкилоти мамлакатнинг бошланғич мактабларида ҳижобни тақиқлайдиган қонунни «шармандалиу» деб атади ва уни суд тартибида курашишга ваъда берди. Аввалроқ Австрия парламенти бошланғич мактаб ўқувчиларнинг мусулмонча бош кийими тақиқланган билль учун овоз берди.
Австриялик сиёсатчи рўмолни тақиқловчи қонунни қоралади
Австриядаги нодавлат ташкилотлар, журналист ва ҳуқуқ ҳимоячилари, шунингдек айрим сиёсатчилар мамлакат умумтаълим мактабларида рўмол тақиқига қарши чиқмоқда. Бу ҳақда Австрия парламенти аъзоси Марта Биссман ўз нутқида маълумот келтириб ўтган.