17.01.2021 14:00
Каъба олдидаги "Ҳатим" деган жойда ким дафн этилган?
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Тарих
Ҳижр Исмоил - Каъбанинг шимолий девори билан ал-Ҳатимнинг ярим доира девори орасидаги жой. Исмоил ва унинг онаси Ҳожар Каъба билан Ал-Ҳатим орасига дафн этилган. Исмоил ва Ҳожарнинг қабрларига "Раҳмат нови" (мизоб ар-раҳма) шундай қўйилганки, камдан-кам ёғадиган ёмғирлар пайтида Каъба томидан иноятни англатувчи сув қабрларга йўналтирилади. Ҳожар Иброҳим алайҳиссаломнинг иккинчи хотини ва Исмоил алайҳиссаломнинг онаси эди.