«Толибон» Афғонистондаги олтинчи вилоят марказини қўлга олди
«Толибон» ҳаракати Афғонистон шимолидаги Саманган вилояти маркази – Айбак шаҳрини назорат остига олди, деб хабар қилди душанба куни ғарб оммавий ахборот воситалари, шу вилоят губернатор ўринбосари Сефатулла Саманганийга таянган ҳолда.
Абдул Рашид Дўстум
Абдул-Рашид Дўстум (ўзб. Абдул Рашид Дўстум, Abdul Rashid Do‘stum, дари عبدالرشید دوستم ; 1954 йил 25 мартда туғилган) — ўзбек миллатига мансуб Афғонистон ҳарбий ва сиёсий арбоби. Маршал, аввалроқ Афғонистоннинг амалдаги икки вице-президентидан бири. Афғонистон Демократик Республикаси қаҳрамони (икки бор — 1986, 1988). Генерал Танай исёнини босишда иштирок этганларнинг раҳбарларидан бири. 1992 йил 17 мартдан Афғонистон Миллий Ислом ҳаракати Раиси.
Хорижда яшаётган 73 та Ўзбекистон фуқаросида коронавирус аниқланди
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги хориждаги Ўзбекистон фуқаролари коронавирус инфекцияси ҳолатлари ҳақида маълумот берди. ТИВ Тезкор штаби маълумотларидан келиб чиқадики, 18 апрель ҳолатига коронавирусга чалинган энг кўп Ўзбекистон фуқароси Россияга тўғри келади – 42 киши, кейинги ўринларни Қозоғистон (9 киши) ва Греция (6 киши) эгаллаган:
Питер метросидаги теракт ҳақидаги иш: айбланувчилар 19 йилдан тортиб умрбод қамоқ муддатигача жазо олишди
Санкт-Петербургда 2017 йилнинг апрелида бўлиб ўтган Питер метросидаги теракт ҳақидаги иш бўйича айбланувчиларга ҳукм ўқилди. Суд тергов томонидан терактнинг тўртта асосий ташкилотчиларидан бири деб топилган Аброр Азимовни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.