Бани Исроилнинг такаббурлиги
Шунингдек, Биз бани Исроилга у Китобда: «Сизлар албатта (Шом) заминида икки марта бузғунчилик қилурсизлар ва катта туғёнга тушурсизлар», деб хабар бердик. Бас, қачон у (бузғунчилик)лардан аввалгисининг вақти келганида, Биз сизларнинг устингизга (қилмишларингиз баробарида жазолаш учун) куч-қувват эгалари бўлган бандаларимизни юбордик. Улар (сизларни ҳалок қилиш, асир олиш учун) ховли-жойлар оралаб кездилар. (Бу ваъда) адо қилингувчи ваъда бўлди. Сўнгра (тавба-тазарруъ қилиб ўзларингизни ўнглаганингиздан кейин) Биз сизларни қайтадан уларнинг (Бобил ҳукмдорининг) устига ғолиб қилдик ва сизларга мол-дунё, бола-чақа билан мадад бериб, сон-саноқларингизни кўпайтирдик. Исро сураси, 4-6-оятлар
Даҳрийлик: такаббурлик ақлни енганда...
Тасаввур қиламиз, столим устида ичида шарбат тўлдирилган стакан турибди. Шунда сиз мендан сўраяпсиз: “У қаердан келди?”. Мен жавоб бераман: “Унинг ўзи шу ерда пайдо бўлиб қолди”. Сиз мен ҳақимда ё бу эсини еб қўйган ёки мазах қиляпти, деб ўйлайсиз. Бироқ бутун бир катта олам ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолган, дегувчилар ҳақида нима дейиш мумкин. Агар мободо ўша машҳур портлаш амалга ошган бўлса, уни Кимдир ўзига хос илм билан идроқ қилиб, амалга оширган бўлиб чиқмайдими?