Истеҳзо – дискурслар заҳри ва малҳами
Замонавий дунёда инфантилизм вируси ҳақида кўп нарса айтилган. Бироқ, юқорида айтиб ўтилган муаммо ёқасида турган ва шу билан бирга муаммолар соҳасига аниқ киритиб бўлмайдиган яна бир мавзуни таъкидлаб ўтишни истардик. Бу, хусусан, динда ва умуман, ҳаётда истеҳзо, нотўғри ҳазил, майнабозлик ва ортиқча заҳархандалик мавзуси.
Масхара, истеҳзо ва маддоҳлик
Масхара бировни паст санаш ва хор билишдир. Масхара маънавий жиҳатдан ақлни паст санаш ва ҳиссий жиҳатдан ишни хор санашдир. Бу нарса масхара эгаси учун арзийдиган ва масхара қилувчи учун арзимайдиган нарсадир. Масхара қилиш бировни пастга уриш ва хорлаш йўли ила кулгига олишдир. Гоҳида гап ва амалга ўхшатиш қилиш, имо-ишора билан ёки лақаб қўйиш билан ҳам масхара бўлиши мумкин.