29.04.2019 10:18
АҚШда ҳайдовчи пиёдалар гуруҳини мусулмонлар деб ўйлаб, уларнинг устига машинада бостириб борди
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
АҚШнинг Калифорния штати полицияси 23 апрел куни бир ҳайдовчининг пиёдалар устига ўз автомобилида бостриб боргани сабабларини маълум қилди. Америка оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, 34 ёшли Исайя Джоэл Пиплс пиёдаларни мусулмонлар деб ўйлаб, уларнинг устига машинасини ҳайдаб юборган. Ҳодиса Санта-Клара округининг Саннивейл шаҳрида содир бўлган.