05.07.2022 18:27
Бир қавмни зиёрат қилган киши уларга имом бўлмасин
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Ислом
Абу Атиядан ривоят қилинди: «Молик ибн ал-Ҳувайрис масжидларимизга келиб бизлар билан суҳбатдош бўлиб турар эди. Бир кун намоз вақти киргач, унга: «Олдинга ўт!» дедик. Шунда айтди: «Бирорталарингиз олдинга ўтсин, мен нима учун олдинга ўтмаганимни сизларга айтиб берайин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Кимки бир қавмни зиёрат қилса, уларга имом бўлмасин. Уларга ўзларидан бирор киши имом бўлсин», деганларини эшитганман».