Дин ишлари бўйича қўмита Ҳаж ва Умра сафарига оид огоҳлантириш билан чиқди
Ижтимоий тармоқларда ҳаж ибодатини ташкил этиш ва Ҳаж сафарига жўнатишга оид янгиликлар, тўловларни қабул қилиш шакли ва кўрсатиладиган хизматлар тўғрисида асоссиз маълумотлар берилмоқда. Ҳаж тадбирини ташкил этиш вазифаси сайёҳлик фирмаси ёки турагентликлар ваколатига кирмайди. Улар томонидан ҳаж ибодатини ташкил этишга уриниш эса амалдаги қонун ҳужжатларига зид ҳисобланади. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита хабар берди.
Дин ишлари бўйича қўмита: Уламоларга тош отмайлик!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўнг одамларни ҳаққа чақирадиган, билимсизларга таълим берадиган, адашганларни йўлга соладиган ва халқ орасида бидъатлар тарқалишининг олдини оладиган зотлар уламолардир. Аллоҳ таоло бундай дейди: “Ёки кечалари сажда қилган ва тик турган ҳолда ибодат қилувчи, охиратдан қўрқадиган ва Парвардигорининг раҳматидан умид қиладиган киши (билан бошқалар баробарми?!) Айтинг: “Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлурми?!” Дарҳақиқат, фақат ақл эгаларигина эслатма олурлар” (Зумар, 9).