31.12.2020 17:26
Ашхобод янги йил арчаси Марказий Осиёда энг баланд бўлди
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
Туркманистоннинг асосий арча дарахти Марказий Осиё давлатлари орасида 2020 йилда энг баланд арча сифатида эътироф этилди, деб хабар бермоқда маҳаллий ОАВ. Ашхобод янги йил дарахтининг баландлиги унинг устини безаб турган юлдуз билан биргаликда 41 метр, кенглиги эса 16 метрни ташкил этади. У «Алем» маданий-кўнгилочар маркази олдидаги майдонга ўрнатилган.