09.08.2019 04:30
«Ийд Азҳо» одоблари
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Ислом
Бизда «Қурбон ҳайити» ёки «Кичик ҳайит» деб номланадиган кун диний манбаъларимизда «Ийд ал-Азҳа» деб юритилади. «Ийд» сўзи араб тилида «қайта-қайта такрорланиш», «фойда-манфаат» маъноларини билдиради. Ҳайит куни ҳар йили такрор, қайта-қайта келгани ва унда Аллоҳнинг неъматлари бандаларига сероб бўлгани учун уни «ийд» деб номланган. «алАзҳа» эса «қурбонлик қилиш», деган маънони англатади.