13.06.2025 14:16
Зоббнинг уясига кирганлар
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Тазкия
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, ўзингиздан олдингиларнинг суннатларига қаричма-қарич, аршинма-аршин эргашасизлар. Ҳаттоки, улар зоббнинг уясига кирсалар, уларга эргашиб сиз ҳам кирасизлар», дедилар. Биз: «Эй Аллоҳнинг Расули, яҳудий ва насороларгами?» дедик. У зот: «Бўлмаса кимга?!» дедилар. Бошқа бир ривоятда: «Эй Аллоҳнинг Расули, Форс ва Румга ўхшабми?» дейилди. У зот: «Ўшалардан бошқа, қайси одамлар бўларди?» дедилар». Бухорий, Муслим ривоят қилган.