close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

077. Мурсалот сураси

50 оятдан иборат бу сура Маккада нозил бўлган. «Юборилганлар» маъносини англатувчи «ал-мурсалот» сўзи суранинг илк оятидан олинган. Муфассирларнинг фикрича, «юборилганлар»дан мақсад, дунёни идора қилиш вазифаси билан юборилган бир қисм фаришталар, ёки шамоллар, ёхуд пайғамбарлар ,ёки Қуръон оятлари бўлиши мумкинлигини билдиришган.

Бандаларга дунё ва охиратда меҳрибон бўлган Аллоҳ таоло номи билан бошлайман

1-7. Пайғамбарга аҳкомига шаръийя билан юборилган фаришталарга қасам! Қаттиқ азобларни олиб келувчи малоикларга қасам! Шариатнинг аҳкомларини зоҳир қилувчи малоикаларга қасам! Ҳақ ва ботилни ажртувчи малоикаларга қасам! Пайғамбарларга ваҳий олиб келувчи малоикаларга қасам! Бу ваҳий муттақийларга амал қилишлари учун насиҳатдир, кофирларга азобдан қўрқитувчидир. Албатта сизларга ваъда қилинган Қиёмат воқеъ булгувчидир.

8-16. Вақтики юлдузлар йўқ қилинса, осмонлар пора қилинса, тоғлар майда-майда қилинса, Пайғамбарларни бир ерга жам қилинса. Бас савол қилиб: Бу воқеалар қайси вақтга таъхир қилинди? - деб айтадилар. Жавоб бериб айтиладики: «Кофир ва мўъминни, осий ва шафоаткорни ва ҳақ ва ботилни бир-бирларидан ажратадиган кунга таъхир қилинди». Эй Муҳаммад, сенга ким «явмул фасл» нималигини билдирди?! Чунки унинг ҳақиқатини билиб бўлмайди. Энди бу кунни такзиб қилувчиларнинг ҳолларига вой! Оё биз аввалги ўтган Од ва Самуд қавмларини ҳалок қилмадикми?

17-28. Кейинги келувчи умматлар ҳам шу сифатларда осий бўлса, ўтганларнинг кетидан юборамиз. Биз гуноҳкорларга шунга ўхшаш муомала қиламиз. Бу воқеадан ибрат олмасдан инкор қилувчиларнинг ҳолига вой! Оё биз сизларни ҳақир ва палид сувдан халқ қилмадикми? Кейин бизлар унга онанинг раҳмидан то муайян кунгача жой бердик. Кейин биз уни одам қилиб яратдик. Биз яхши қудратли ва қодирмиз. Энди бизнинг қудратимизни инкор қилувчиларнинг ҳолига вой! Оё биз ерни ўликлар ва тирикларни жам қилувчи қилиб яратмадикми? У ернинг устида баланд тоғлар яратдик, унда оққан ширин сувлар билан сизларни сероб қилдик. Бизнинг бу неъматларимизга шукр қилмасдан инкор қилувчиларнинг ҳолларига вой!

29-40. Эй кофирлар, Дўзах тарафига боринглар. Сизлар уни инкор қилар эдиларинг. Энди уч тарафли соя тарафига боринглар. У роҳат ҳам бағишламайди ва Дўзахнинг иссиғидан ҳам сақламайди. Дўзахнинг ўти қасрлар баробарида аланга чиқаради. Унинг бўлаклари гуёки сариқ туяга ўхшайди. Бу куннинг келишига мункир бўлувчиларнинг ҳолларига вой! Бу кун шундай кундирки, ҳеч кимга сўзлашга рухсат берилмайди. Ва узр айтишга ҳам рухсат берилмайди. Бу ҳолларга мункир бўлувчиларнинг ҳолига вой! Бу кун осий билан мўъминни ажратувчи кундир. Сизларни Дўзахда авал ўтган қавмлар билан жам қиламиз. Агар сизларда азобдан қутилиш учун бирор ҳийла бўлса, у ҳийлаларингни менга ишлатиб кўринглар. Энди бу кнларга ишонмайдиганларнинг ҳолига вой!

41-42. Қиёмат куни албатта муттақийларга чашмаларнинг бўйида, соя-салқинларда ором оладилар ва хоҳлаган меваларидан ейдилар. Буларга малоикалар тарафидан айтиладики: «Эй жаннат аҳллари, яхши амалларингизнинг мукофотига енглар ва ичинглар, сизларга муборак бўлсин». Албатта биз яхши амал қилувчиларга шу хилда мукофот берамиз. Бу ҳолга инкор қилувчиларнинг ҳолига вой! Эй кофирлар, бу дунёда енглар ва ичинглар. Оз муддат маишат қилинглар. Кейин Дўзахга борасизлар, чунки сизлар гуноҳкордирсизлар. Энди бу Дўзахнинг азобига мункир бўлувчиларнинг ҳолига вой! Вақтики буларга у дунёда: «намоз ўқувчилар билан намоз ўқинглар» - деб айтилганда, булар инкор қилиб, намоз ўқимадилар. Энди намозни инкор қилувчиларнинг ҳолларига вой! Энди бу мункирлар Қуръон сўзидан кейин қайси сўзга сшонадилар?!
Бу сураи Кариманинг номи сураи мурсалатдир. «Ҳумаза» сурасидан сўнг нозил бўлган. Бу сурада Роббил аъламийн жалла шаънуҳу беш нарсага қасамёд қилади. Булар Мурсалат, Осифот, Ноширот, фориқот, мулқиёт. Баъзи муфассарлир бу беш нарсанинг ҳаммасини ҳаволар деб атаганлар. Ва баъзилари аввалги тўрттани ҳаво ва бешинчисини фаришталар деганлар. Бундан бошқа қавллар ҳам бор. Бу таржимада асри буюк ва мўътамид олимлар таржималарига мувофиқ айтилиб, ҳаммасига ҳаво деб таржима берилди. Чунончи ҳаво секин-секин юрса, ундан инсонга ва ҳайвонга ва ҳар бир нарсага фойда ва наф ҳосил бўлади. Агар ўша ҳаво рафторини тез қилиб шиддат билан овоз қилиб юрса оламни бузиб паришон қилади. Сукун билан келса мурсалат, шиддат билан келса осифот дейилади, ўзи биргина нарсадир. Ҳар ҳолати учун бошқа васф берилади. Парвардигор хоҳласа у билан оламга наф еткизади, хоҳласа зарар етказади. Шу Ҳаволардан баъзиси нажорот ва бошқа нарсаларни кўтариб юқорига олиб чиқади. Ва булутларни қўзғатиб, ҳар тарафга ёғиш учун тарқатади. Аллоҳ таоло хоҳлаган мақомларга сув беради. Ва қачон муҳтож ерлар сувдан сероб бўлса, ўша ҳаво бир ердан жудо қилиб юборади. Қисмларини бўлак қилиб, парчалаб ташлайди. Шунинг учун ўша ҳаволарни ноширот ва фориҳот дейилади. Ва шу ҳаволар Аллоҳ таоло амри билан қилиб турган ҳаракат ва сукунатлари билан бандалар дилларига тавба ва хавф ёдини туширадилар. Ва пайғамбарлар дилларига ваҳий овозини еткизадилар. Чунки ҳар нарсанинг овози эшитувчининг қулоғига ҳаво воситаси билан эшитилади. Аллома Ибни Касир сўнгги икки сифат яъни фориқот ва мулқиётдан мурод фаришталар эканлигида уламолардан хилоф йўқдир дебди. Парвардигори олам бу беш нарсадан нимани ирода қилган бўлса, ўша нарсалар қудрат қоҳирасин буюк нишонлардандир. Уларга қасамёд қилиб, иршод қиладики: «Эй мўнкирлар, сизлар унинг келишига инкор қиладиган ваъда қилинган нарса албатта келади, чунки у ҳақдир. Келиши муқаррардир. Лекин муайян вақтини ҳаргиз узимдан бошқа бир кимса билмайди. Унинг келишида осмондаги юзлдузлардан нурларини маҳв этади. Ва осмондек мустаҳкам бир буюк махлуқ ёрилади. Ва тоғлар ер зил-зиласидан майда-майда бўлиб қсимлари ҳавода учиб юради.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase