close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

071. Нуҳ сураси

Маккада нозил бўлиб 28 оятдан иборатдир. Нуҳ алайҳиссаломнинг илоҳий элчи бўлиб юборилиши ва мужодалалари ҳақида сўз юритилганлиги учун бу номни олган.

Бандаларга дунё ва охиратда меҳрибон бўлган Аллоҳ таоло номи билан бошлайман

1-4. Биз Нуҳни ўз қавмига пайғамбар қилиб юбордик. Нуҳга амр қилиндики: «Ўз қавмингни Худо азобидан қўрқитгин. Буларнинг бошларига азоб келмасидан илгари иймонга далолат қилгин». Кейин нуҳ ўз қавмига айтдики: «Эй қавмим, мен сизларни Худонинг азобидан очиқ қўрқитувчиман. Мен сизларни бир Аллоҳга ибодат қилишга , Худодан қўрқиш ва менинг ҳукмимга итоат қилишга даъват қиламан. Шундай қилганларингда Аллоҳ таоло сизларнинг баъзи гуноҳларингизни кечиради. Сизларни то муайян вақтгача азоб бермасдан муҳлат беради. Агар билсаларингиз Аллоҳ таолонинг муқаррар қилган вақти келса, таъхир қилинмайди».

5-14. Нуҳ айтди: «Эй Парвардигор, мен қавмимни кеча ва кундуз тинмай даъват қилдим. Менинг чақириғим зиёда қилмади, магар қочишни ва нафратни зиёда қилди. Мен буларни ҳар вақт сенинг мағфират қилишинг учун динга далолат қилдим. Лекин булар менинг насиҳатимни эшитмаслик учун панжаларини қулоқларига тиқар эдилар ва чопонлари билан бошларини ўраб олар эдилар. Инкор қилишликларида мустаҳкам турар эдилар. Ва менга итоат қилишда кибрланар эдилар. Кейин мен буларни динга ошкора даъват ва яширин далолат қилдим. Айтдимки: «Гуноҳларингизга истиғфор қилинглар. Аллоҳ таоло кечирувчидир. У сизларга ёмғир ёғдириш учун булутларни юборади ва ҳам сизларга моллар ва болалар билан ёрдам беради. Кейин сизларга боғлар яратиб беради, анҳорлар жорий қилиб беради. Сизларга нима бўлдики, Аллоҳга улуғликни этиқод қилмайсизлар. Ваҳоланки Аллоҳ таоло сизларни ранг бо ранг халқ қилди.

15-22. Оё кўрмайсизларми? Аллоҳ таоло етти қават осмонни халқ қилди. Бу осмонда ойни қандай нурли яратди ва қуёшни қандай осмоннинг чиоғи қилиб яратди. Аллоҳ таоло сизларни ердан кўкартириб чиқарди, кейин яна ерга қайтаради, кейин яна ердан яиқаради. Аллоҳ таоло сизларга ерни оёқларингиз тагидаги фирош қилиб яратди. Сизлар у ерда кенг йўлар қилиб юрасизлар.» Нуҳ (а.с.) айтдилар: «Эй Парвардигор, бу қавм менга осий бўлдилар ва шундай бошлиқларга тобеъ бўлдиларки, уларнинг моли ва фарзандлари уларга зиёндан бошқа нарса келтирмади. У қавмнинг катталари улуғ макрлар қилиб халқни ўз тарафларига тортдилар.»

23-28. Кофирларнинг бошлиқлари тобеъларига насиҳат қилиб айтдиларки: «Маъбудларингизни ташламанглар. Вуднинг, савоънинг, яғуснинг, яъуқнинг, насрнинг ибодатларини тарк этманглар». Ваҳоланки бу бутлар кўп одамларни гумроҳ қилди.Эй Парвардигор, золимларга гумроҳликданбошқа нарсани зиёда қилма!» Булар гуноҳлари туфайли тўфон сувига ғарқ қилиндилар. Охири Дўзахга киритиладилар. Булар ўзларига Аллоҳдан бошқа ҳеч қадай ёрдамчи топмайдилар. Нуҳ (а.с.) Парвардигорга дуо қилиб айтдики: «Эй Парвардигор, ер юзида кофирлардан бирор сукунат қилувчи кофирни қўймагин. Агар буларни тирик қўйсанг, бошқа бандаларингни ҳам гумроҳ қиладилар. Ўзларидан фожирлардан ва кофирлардан бошқа валод қолдирмайдилар. Эй Парвардигоро, менинг гуноҳимни кечиргин ва ота-онамнинг гуноҳларини кечигин. Манинг динимга кирган мўъмин ва муъминаларнинг ҳам гуноҳларини кечиргин. Золимларга ҳалокатдан бошқа нарсани зиёда қилмагин».

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase