close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

015. Ҳижр сураси

Ҳижр сураси 99 оятдан иборат бўлиб, 87-ояти Мадинада, қолганлари Маккада нозил бўлган. Ҳижр бир жой номи бўлиб, 80-84 чи оятларда Ҳижр ҳақида сўз кетганлиги учун бу ном берилган.

Бандаларга дунё ва охиратда меҳрибон бўлган Аллоҳ таоло номи билан бошлайман.

1. Бу оятлар Ушбу китоби илоҳийнинг ҳақ ва ботилни баён қилувчи қуръоннинг оятларидир.

2-3. Кўп вақт кофирлар қуръоннинг ҳақлигини билгандан сўнг ёки қиёматнинг азобини кўрганда; “Кошки мусулмон бўлганимизда эди”-деб орзу қиладилар. Эй Муҳаммад, бу кофирларни ўз ҳолига қўй. Дунёда есинлар, ичсинлар, дунё манфаатларидан фойда олсинлар. Дунёнинг орзулари буларни ғофил қилсин. Худодан ғофил бўлиб, дунёга машғул бўлсинлар. Сўнгра азобга мубтало бўлганларида. Бас, ҳолларини биладилар ва ботил йўлда эканликларидан огоҳ бўладилар.

4-8. Биз ҳеч қандай аҳт қоряни ҳалок қилмадик, магар Лавқул Маҳфузда ёзилган бўлади. Азоби ҳам муайян бўлади. Ҳеч гуруҳ ўзларини ҳалок бўладиган вақтларидан муқаддам ҳам, таъҳир ҳам қилинмайдилар. Араб кофирлари айтадиларки: “Менга қуръон нозил қилинган”-деб даъво қилган Муҳаммад, албатта сен девонасан. Агар сен сўзингда ростгўйларданбўлсанг, нима учун гувоҳлик малоикаларни олиб келмайсан. “Биз малоикаларни бу дунёга нозил қимаймиз, магар азоб билан. У вақтда кофирларга муҳлат берилмайди. Ҳаммалари ҳалок бўладилар.”

9. Биз албатта қуръонни сенга нозил қилдик. Албатта бизлар то қиёматгача ўзгартиришдан ва йўқ бўлишдан сақлаймиз.

10-13. Эй Муҳаммад, сендан аввал биз ҳар бир гуруҳларга паҳғамбарлар юбордик. Бу гуруҳлар, ҳар бир пайғамбар келган бўлса, уларни тақзиб (ёлғончи) қилдилар. Ҳамда масхара қилдилар. Шунга ўхшаш сенинг умматларинг ҳам тақзиб қилувчилар ваа масхара қилувчилар бўлади. Бу кофирларнинг дилларига ҳам шундай аҳволни муқаррар қилдик. Булар Худога иймон келтирмадилар. Аввалги умматларнинг одатлари шундай бўлиб ўтди. Яъни куфрлари ва истеҳзолари ҳалокатларига сабаб бўлди.

14-18. Агар  биз бу кофирларга осмонинг дарвозасини очиб қўйсак, у дарвозадан кириб юқорига чиқсалар, осмонда ажойиботларни мушоҳада қилсалар, Худонинг қударатини кўриб иймон келтириш ўрнига: “Бизнинг кўзимиз кўз боғловчилар томонидан боғлаб қўйилгандир. Балки биз қилинган қавмдирмиз” дейдилар. Биз осмонда манзилларни (бурж) халқ қилдик ва уларни юлдузлар билан назар қилувчилар учун зийнат бердик. Ҳамда осмонни ҳар бир шайтони мардудлардан сақладик. Булар осмонга чиқа олмайдилар ва аҳволдан хабар ололмайдилар. Магар гап ўғирламоқ учун чиқсалар, уларнинг орқасидан куйдирувчи равшан юлдузлар отилади ва шу билан ерга йиқиладилар.

19-23. Бизлар ерни сукунати учун ёздик ва кенг қилдик, устига баланд тоғларни ўтқаздик. У ерда чиройли дарахтларни ва манфаатли гиёҳларни кўкартирдик ва ўша ерда сизларни яшаш асбобларингизни халқ иқлдик. Сизларнинг манфаатларингиз учун ҳайвонларни яратдик. Уларнинг ризқу рўзларини сизлар бергувчи эмассизлар. Дунёда ҳар бир нарсанинг хазиналари менинг тасарруфимдадир.ўзимнинг ҳикматимга мувофиқ шу хазиналардан муайян миқдорда нозил қиламан. Бу менинг машитимга боғлиқдир, ҳамда биз шамолни юбордик. Бу шамол ёмғир ёғдирадиган булутларни ҳаёдаб беради. Бас, биз бу булутлардан ёмғирлар ёғдирамиз. Сизларни у ёмғирлар билан сероб қиламиз. Шундан ер бағридан чашмалар чиқарамиз. Ваҳоланки сизлар у ёмғирларни сақлаёлмайсиз, балки мен сизларнинг манфаатларингиз учун ер бағрида сақлайман. Шу ёмғир орқали гиёҳларга ҳаёт бергандек, инсонга ҳам биз ҳаёт берамиз, сўнгра ўлдирамиз. Ваҳоланки ҳамма инсон йўқ бўлгандан сўнг биз барча ашёга ворис бўламиз.

24-28. Албатта биз сизлардан аввал ўтган инсонларнинг ҳолларини билдик. Ҳамда сизлардан кейин туғилиб дунёга келувчи инсонларнинг ҳам ҳолини биламиз. Албатта, Парвардигорнинг муқаддам ўтган одамларни ҳамда кейин келадиган одамларни маҳшаргоҳга жам қилади ва амалларидан ҳисоб олади. Албатта Аллоҳ таоло ҳар бир феълида ҳакимдир. Ва бандаларнинг ҳолига донодир. Албатта биз инсонни, яъни ҳазрат Одамни қуриь қолган бадбўй лойдан халқ қилдик. албатта жинларни Ҳазрат Одамдан аввал тутинсиз ўтган халқ қилдик.

29-44. Эй, Муҳаммад, ўша вақтни фикр қилгилки, Парвардигоринг малоикаларга айтдики: Мен Одамни қора балчиқдан халқ қилувчиман. Вақтики мен Одамни халқ қилсам, унинг жасадига руҳни дохил қилсам, ҳаммаларининг унга сажда қилиш учун йиқилинглар. Малоикалар ҳаммалари жам бўлган ҳолда Ҳазрати Одамга сажда қилдилар, магар шайтон малоикалар билан сажда қилишдан инкор қилди. Парвардигор атйдики: Эй иблис, сенга нима бўлдики сажда қилувчиларга шерик бўлмадинг? Шайтон айтдики: Мен сассиқ лойдан бўлган одамга сажда қилувчи эмасман. Парвардигор айтдики: “Эй шайтон менинг даргоҳимдан чиқ! Сен мардудсан . то қиёмат сенга ланъат бўлсин.” Шайтон айтдики: “Эй парвардигор, менга то қиёматгача ажалдан муҳлат бергин! ”  Парвардигор айтдики: “То қиёмати муайянгача сенга муҳлат бердим.” Шайтон айтдики: “Эй парвардигоро, сен мани гумроҳ қилганинг сабабидан Одам авлодига гуноҳ қилишни зийнатлантираман. Ер юзида ҳаммани гумроҳ қиламан. Магар сенинг хос бандаларинг менинг макримдан халос бўладилар.” Парвардигор айтдтки: “Менинг бандаларим ихлоси менга яқин бўлиши учун тўғри йўлдир. Албатта менинг мухлис бандаларимга иғво қилиш учун сенинг қудратинг етмайди. Уларга ғалаба қилолмайсан, магар залолатда қолган гуруҳларни. Улар сенга эргашадилар. Албатта жаҳаннам шайтонга ва тобеъларига ваъда қилинган жойдир. Жаҳаннамнинг етти табақаа бордир. Ҳар бир табақага махсус гумроҳлардан ва мушриклардан тақсим қилинади.”

45-50. Албатта, Худодан қўрқадиган муттақий бандалар қиёматда чашмалар жорий бўлган. Жаннатларда ором оладилар. Малоикалар муттақийларга айтадилар: “Сизлар саломатлик билан ҳар қандай хавфлардан эмин бўлган ҳолда жаннатга дохил бўлинглар. Биз аҳли жаннатнинг дилларда адоватни; ҳасадни ва бошқа ахлоқий разолатни (ёмон хулқ) чиқарамиз. Бир-бирларига биродар бўлган ҳолда, ҳамда бир-бирларига рўбарў бўлиб тахларда ўтирадилар: Жаннатда буларга ҳеч қандай кулфат ва машшаққат бўлмайди. Ҳамда жаннатдан ҳеч вақт чиқарилмайдилар. Эй Муҳаммад бандаларимга хабар берки, мен албатта бандаларимни кечирувчи ва меҳрибонман. Ҳамда хабар бергилки, менинг азобим осийларга қаттиқдир”.

51-77. Эй, Муҳаммад , бандаларимга Иброҳим (а.с) нинг меҳмонлари ҳузурига дохил бўлдилар. Бас айтдиларки: “Сизларга Худонинг саломи бўлсин”. Иброҳим (а.с) айтдиларки: “Биз сизлардан қўрқиб турибмиз”. Меҳмонлар айтдиларки: “Биздан қўрқманг. Сизларга башорат берамизки, Худо таоло сизга бир дона ўғил беради”. Иброҳим (а.с) айтдиларки: “Мен бовужуд пир бўлсамда, сизлар менга ўғил бўлади деб башорат берасизлар?”. Меҳмонлар айтдиларки: “биз ростлик билан башорат бердик. Сиз Худонинг раҳматидан умид узгувчилардан бўлманг”. Иброҳим (а.с) айтдиларки: “ Ҳеч ким Худонинг раҳматидан ноумид бўлмайди, магар гумрҳлар ноумид бўладилар”. Ҳазрат Иброҳим (а.с) айтдиларки: “Эй Худонинг юборган фаришталари, сизлар яна нима ишда келдиларинг?” Малоикалар айтди: “Биз Аллоҳ тарафидан Лут (а.с) қавмларини ҳалок қилишга келдик. Биз бу кофирларнинг ҳаммасини ҳалок қиламиз. Лутни хонадонига ва тоъбеларига нжот берамиз, магар Лутнинг хотинини ҳалок қилишга қарор бердик. Бу Лутдан ажраб кейин қолади.” Вақтики малоикалар Лут (а.с) ҳузурларига келганларида лут (а.с) айтдиларки: “Сизлар менга нотаниш кўринасизлар. Нима учун келдиларинг?” Малоикалар айтдиларки: “Биз Худо тарафидан шундай нарсани олиб келдикки, кофирлар ҳамиша унга шак қилар эдилар. Яъни кофирларни ҳалок қилиш учун Худонинг ваъда қилган азобини олиб келдик. Албатта бизлар рост айтамиз. Энди сен тоъбеларингни олиб, ярим кечада шаҳардан чиқиб кет. Сизлардан ҳеч ким орқасига қарамасин, токи азоби илоҳийга кўзи тушмасин. Худо амр қилган жойга бориб, қарор топинглар. ” Лут (а.с) га шундай ваҳий юбордики, субҳ вақтида бу қавмнинг беҳи бунёди билан йўқ қиламиз. Вақтики меҳмонлар Лут (а.с) ни уйларига келдилар. Шаҳарнинг хурсандчилик қила бошладилар. “Бизларга ёш йигитлар келди. Биз булар билан мубошарат қиламиз-деб Лут (а.с) дан талаб қилдилар. Лут (а.с) айтдиларки: “Эй қавм мени шарманда қилманглар. Булар менинг меҳмонимдарлар. Худодан қўрқинглар, мени расво қилманглар.” Кофирлар айтдиларки: “Сени ғарибларни ва мусофирларнинг ҳимоятидан монеъ қилмаган эдикми.” Лут (а.с) айтдиларки: “Манабу менинг қизларимни олингларда меҳмонларимни расво қилманглар” Эй Муҳаммад, сенинг ҳаётингга қасам! Лутнинг қавмлари ўзларининг гумроҳликларидан маст ва ҳайрон эдилар. Бас, буларни офтоб чиқар ҳолатида бир овоз маҳлик келиб, ҳаммаларнингни беҳуш қилди. Бас, биз юқорисини пастга айлантирдик. Булардан ажраб қолган бошқа жойдаги кофирларнинг тепаларига тош ёғдирди. Лут (а.с) қавмларининг ҳалок бўлишида зийрак ва догно одамлар учун ибратли нишонлар бордир. Бу ҳароб бўлган шаҳарлар бир йўлда воқеъ бўлгандирки, бу йўлдан ўтуачилар ибрат билан назар қиладилар. Ҳамда мўминлар учун ибратли аломатлар бордир.

78-79. Албатта асҳоби айка (дарахтлари), яъни Шуайб (а.с) қавми золим эдилар ва ноформонлик қилдилар. Бас, биз уларни ҳалок қилиб, интиқом олдик. Буларни шаҳарлари, яъни Айка билан Мадян шаҳари катта йўлда, халқнинг ўтадиган жойларида очиқ ва равшандир. Халқ кўриб олади.

80-84. Албатта Ҳажр диёрида яшовчилар, яъни Сомуд қавми бизнинг юборган пайғамьарларимизни, яъни Солиҳ (а.с) ни ва бошқа пайғамбарларни танзиб қилдилар. Ваҳоланки бизлар Самуд қавмига мўъжизалар юборган эдик. Булар оятлардан юз ўгирдилар. Бу қавм тошларни йўниб, ўзларига уйлар тайёрлаб, фароғатда яшар эдилар. Бас, буларни Субҳ вақтида Жаброил (а.с) бир ҳайбатли овоз билан ҳалок қилдилар. Буларни ҳосил қилган молу омволлари булардан Худонинг азобини даф қилолмади.

85-87. Биз ерни ва рсмонни ва ўртадаги ашёларни ҳикмат билан халқ қилдик. ҳар бири инсон учун фойдалидир. Албатта қиёмат бандаларнинг теппаларига келувчидир. Хайр вашарни ҳисобини олинади. Бас, эй Маммад, асҳобларингнинг баъзи хатоларни кечириб, яхши муомула қил! Албатта Парвардигорнинг ўзи танҳо тамом шуларни халқ қилувчи донодур. Албатта бизлар ети оятлик сура, яъни сураи фотиҳани бердикки, намозларда такроран ўқилур. Яъни сенга фотиҳа сурасини нозил қилдик. ҳамда улуғ қуръонни сенга ато қилдик.

88-93. Эй, Муҳаммад, кофирларга мени берган давлатларимни кўргандан сўнгасрат қилма! Асҳобларингни фақирлигига ғамгин бўлма! Мўминларга марҳаматли бўлиб, муомула қил. Кофирларга айтгин: “Сизларни Худонинг азобидан ошкора қўрқитувчидирман. Худо айтадики: “Агар иймон келтирмасаларинг тепаларингга азоб ноўил қиламиз. Чунки қуръон қилувчиларга азоб нозил қилган эдик”. Бу кофирлар уръонни ҳар ил сифатлар билан тавсир қилган эдилар. Яъни баъзилар қуръонни сеҳр ва жоду десалар, баъзилари шоирнинг шеъри дер эдилар. Яна баъзилари коҳинлик дер эдилар. Шу ҳилда таҳсим қилган эдилар. Бас, Правардигорга қасамки, қиёмат куни буларни қилган амалларидан албатта сўраймиз, унга яраша жазо берамиз.

94-99. Эй, Муҳаммад, Худо тарафидан сенга амр қилинган вазифани ошкора адо эт! Мушриклардан юзингни ўгир, парво қилма. Мен масхара қилувчиларни сендан даф қиламан. Булар Худога ширк келтирувчидирлар. Яқинда ўзларини ботил динда эканликларини биладилар. Албатта, биламизки, кофирларнинг беъмани сўзларидан сени юрагинг сиқилади. Бас, сен бу ҳолга сабр қил! Худога тасбеҳ ва ҳамд айтгил! Яъни “Субҳоналлоҳ”  ва “Алҳамдуллиллоҳ” дегил. Ва намозга машғул бўлгил. То сенга ўлим келгунча парвардигорнинг ибодатини қил!

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase