close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

013. Раъд сураси

Раъд сураси 43 оят бўлиб, Макка ёки Мадинада нозил бўлганлиги ҳақида ихтилоф бор. Суранинг ўз ичига олган хабарлари ҳисобга олинса, Маккада нозил бўлган деб фикр билдирганларнинг қарашлари бироз асослироқдир. Суранинг 13-оятида момақалдироқ маъносида келган «ар-Раъд» сўзи зикр қилинганлиги учун бу ном берилган.

Бандаларга дунё охиратда меҳрибон бўлган Аллоҳ таъоло номи билан бошлайман

1-3. Бу оятлар Қуръоннинг оятларидир. Эй Муҳаммад, Худо тарафидан сенга нозил қилинган Қуръон ростидир. Лекин, аксарият одамлар ишонмайдилар. Осмонларни бандаларнинг бошларига устунсиз кўтарди. Сизлар кўзларингиз билан мушоҳада қилиб турибсизлар. Сўнгра аршни халқ (яратишга) қасд қилди. Офто билан ойни ўзининг ҳукмига мутеъ (тобеъ) қилди. Ҳар бирлари то муайян вақтгача Худонинг ҳукми билан ҳаракат қилади. Ва ҳам оламларнинг ишларини (умрини) интизом қилади. Бировни ўлдиради ва бировни дунёга келтиради. Сизларга Қуръон оятларини баён қилади. Яъни бу дунё аҳволларини ва охират воқеаларини сизларга зоҳир қилиб беради. Шоядки, сизлар Қиёматда Худонинг ҳузурига бориб ҳисоб беришга шак қилмасдан, яқин қиласизлар. Парвардигор шундай Зотдирки, инсонларни сукунат қилиши (яшашлари) учун, ер сатҳини кенг қилиб ёзиб, у ерда тоғлар яратди, анҳорлар жорий қилди, боғ ва бўстонлар яратди. Ҳар қисм мевалардан жуфт-жуфт ва синф-синф ва нав-нав қилиб яратди. Масалан, ширин ва аччиқ, қизил ва оқ. Бандалар учун ҳар навлардан халқ қилди. Ва ҳам Аллоҳнинг қудрати шундайки, кундузни кеча билан беркитди ва кечани кундуз билан ёпди. Парвардигорнинг бу қудратларида фикр қилувчи қавмлар учун ўзининг ўлуғлигига нишонлар бордир.

4-5. Парвардигорнинг қудрати билан ер юзида бир-юирига яқин қитъалар бордир. Баъзи қитъалардан гиёҳлар ва узумлар, хурмолардан боғлар пайдо бўлади. Баъзи булоқлардан чангалзорлар ва шўрлар пайдо бўлади. Ва қабилли зироат бўлган қитъаларда бошқа зироатлар кўкаради. Шохли дарахтлар ва шохсиз дарахтлар пайдо бўлади. Буларнинг ҳаммаси бир қисм сувдан суғорилади. Лекин биз емоқ учун баъзи меваларни баъзиларидан афзал қилдик. Мазасида ва ҳидларида бир-бирларидан фарқ қилади. Бу ишларнинг тафовутида оқил одамлар учун Худонинг қудратига аломатлар бордир. Эй Муҳаммад, таажуб қилсанг, бу кофирларнинг сўзлари ажабланарлидир. Айтдиларки, вақтики бизлар ўлиб тупроқ бўлиб кетсак, биз янгидан тирилмаймизми ? Бу жоҳиллар ер ва осмонни йўқдан бор бўлганини кўриб туриб ушуб сўзни айтадилар. Бу кофирлдар Худони ва унинг қудратини инкор қиладилар. Қиёмат куни буларнинг бўйларига занжир солиб, дўзах тарафига ҳайдаладилар. Булар дўзах аҳлидирлар ва унда ҳамиша қоладилар.

6-7. Эй муҳаммад, кофирлар сендан роҳат талаб қилишдан илгари, азобнинг тезлик билан келишини талаб қиладилар. Ваҳоланки, булардан илгариги халқ тепасига уқубатлар келган. Бу ҳолни билишлари керак эди. Албатта агар имонлари бўлиб, бавужуди зулм қилган шундай одамларга Парвардигорнинг мағфират соҳибидир.    Ва кофир бўлган одамларга қаттиқ уқубатдир. Кофирлар айтадиларки, нима учун Муҳаммадга биз талаб қилган мўжизалар нозил қилинмайди. Биз сенга айтамизки, эй Муҳаммад, сен кофирларни Худонинг азобидан қўритувчи ва Худонинг ҳукмини етказувчисан. Ҳар бир миллатнинг ўз замонасига мувофиқ ҳидоят қилувчи (чақирувчи) пайғамбари бордир. Уларнинг мўжизаси ҳам ўз замонасига мувофиқ бўлади.

8-11. Аллоҳ таъоло ҳар бир хотиннинг қорнидаги кўтариб юрган боласининг ҳолини билади. Ўғилми ё қизми, қорами ё оқми, чиройлими ё хунукми. Аллоҳ таъоло раҳмларни боланинг аъзосига кам қилганини ва ё аъзосига зиёда қилганини, ё адади кам ё зиёда қилганини билади. Ҳар бир нарсанинг миқдори Худонинг наздида муайяндир. Аллоҳ таъоло кўздан махфий нарсаларни ва зоҳир нарсаларни билади. Аллоҳ таъоло улуғдир. Ҳар бир нарсадан олийдир. Аллоҳ таъолонинг илмига сизларнинг ҳамма аҳволларингиз баробардир. Ҳар ким сўзини махфий айтса ва ҳар ким сўзини ошкора айтса, ҳар ким кечаси амалини яширин қилса ёки ўзи кечаси яширинса ё кундузи ҳаракат қилса ҳаммасини Аллоҳ таъоло билади. Инсон учун олдидан ва орқасидан пайдар-пай малоикалар келадилар. Худонинг ҳукми билан уни муҳофаза қиладилар. Албатта Аллоҳ таъоло ҳеч бир қавмнинг ҳолини ўзагртирмайди, магарам у қавмнинг ўзлари дилларидаги эътиқодларини ва амалларини тағир бериб ўзгартирадилар. Сўнгра Аллоҳ таъоло ниятларига мувофиқ ҳолларини ўзгартиради. Вақтики Аллоҳ таъоло бир қавмга азоб ва уқубатни ирода қилса, бас, Парвардигорнинг иродасини ҳеч ким рад этоламйди. У қавмга Худодан бошқа тасарруф қилувчи йўқдир.

12-13. Парвардигор шунадй зотки, осмонда сизларга барқни (чақмоқни) кўрсатди. Баъзилар ёмғирга муҳтождирлар, унга умид пайдо бўлади. Ва ҳам у зот-Парвардигор ёмғир билан оғирлашган булутларни ҳавода пайдо қилиб, кўтариб туради. Смонда раъду –барқлар Парвардигорнинг хавфидан тасбеҳ ва ҳамд айтадилар. Малоикалар ҳам Парвардигорнинг хавфидан ҳамиша тасбеҳ айтадилар. Парвардигор соиқаларни (яшин) юборади., бу соиқалар Худонинг хоҳлаган жойига ва хоҳлаган шахсга бориб тушади. Бу кофирлар бавужуди Парвардигорнинг азим қудратларини мушоҳада қилиб туриб, Худонинг шаънига инкор қилиб мужодала қиладилар. Ваҳоланки Аллоҳ таъолонинг азоби қаттиқдир.

14. Ҳақ калима яъни “Ла илаҳа иллоллоҳ” - Худо учундир. Бандаларнинг дуоларини ижобати Худога хосдир. Бутлардан мақсадларини талаб қилиб, дуо қиладиган кофирлар жамоасининг дуоларига бутлар ҳеч қандай ижобат қилмайдилар. Буларнинг ҳоллари шунга ўхшайдики, бир ташна одам чоҳга қўлини узатиб сув олиб ичмоқчи бўлади. Ваҳоланки қўлини сувга етказолмайди. Шунга ўхшаш кофирларнинг дуоси зоеъ ва ботилдир, ҳеч мақсадни ҳосил қилмайди.  

15-16. Осмондаги малоикалар ва ердаги ашёлар фақат Аллоҳга сажда қиладилар, бу сажда қилишлари хоҳ ихтиёрий бўлсин, хоҳ мажбурий бу ашёлар эрта ва кеч қандай сажда қилсалар соялари ҳам тобеъ бўлиб, бирга сажда қиладилар. Эй муҳаммад, мушрикларга йтгилки, ер ва осмони халқ (яратувчи) ва тарбия қилувчи кимдир ? Агар мушриклар жавоб бермасалар, сен “бир Аллоҳнинг ўзидир” деб айтгин. Эй Муҳаммад, мушрикларга айтлигки : “ сизлар Худони қўшиб бутларни ўзларингга маъбуд ва дўст қилиб олдиларингми ? Ваҳоланки бу бутлар ўз нафсларига наф ва зарарга молиқ эмаслар. Буларга “кўрмайдиганлар билан кўрадиганлар баробар бўладими, ёки нур билан зулмат баробар бўладими ?”, деб айт”. Оё бу мушриклар Аллоҳга шундай шерикларни муқаррар қиладиларми ? Улар махлуқотни Худо яратганидек яратибдилар, бас, уларга яратилган махлуқларда иштибоҳ пайдо бўлибди. Қайси Худонинг махлуқи ва қайси шеригининг махлуқидир ? Сен буларга айтгинки, ҳар бир нарсани халқ қилувчи бир Аллоҳнинг ўзидир. У Зоти ПАрвардигор яккаю ягона ва ўз иродасида ғолибдир.

17. Аллоҳ таъоло осмондан ёмғирларни ёғдирди. Бас, водийлар ва анҳорлар ўзини катта ва кичик андозасига қараб, тўлиб оқади. Бу оққан сувлар ўзларининг тепаларида кўпикларни оқизиб келадилар ва одамлар баъзи идишларга мис, қўрғошин, тилла, кумуш ва шунга ўхшаган нарсаларни солиб, тагига ўт ёқадилар. Бундан хотинларга зеварлар ясамоқчи бўладилар, ё мисдан бошқа идишлар тайёрламоқчи бўладилар. Шу нарсалар эриб сув бўлганда тепаларида кўпиклар пайдо бўлади. Кўпиклардан тоза бўлгандан сўнг, қолганидан одамлар фойдаланадилар. Бас, кўпиклар бефойда, ботил бўлиб кетади. Аммо одамларга фойда берадиган, боқий қолади. Аллоҳ таъоло ҳақ-ботилнинг мисолларини мана шундай баён қилади.

18. Парвардигорнинг амрини бажо келтирган гуруҳларга Қиёмат куни яхши амаллари учун Аллоҳ таъоло жаннат ато қилади. Ва Худонинг амрини бажо келтирмаган гуруҳларга Қиёмат куни қилмишлари учун Аллоҳ таъоло Дўзах азобини муқаррар қилади.Булар ўзларидан азобни даф қилиш учун агар қўлларида ер юзининг молу дунёси бўлса, яна шунга неча баробар қўшимча бўлса, фидя беришга тайёр бўладилар. Лекин ҳар қанча фидя берсаларда, қабул бўлмас, Қиёмат куни улар қилган амалларидан қаттиқ ҳисоб олинадилар. Буларнинг борадиган жойлари Жаҳаннамдир. Булар учун бу жаҳаннам кўп ёмон жойдир.

19-25. Эй Муҳаммад, сенга Худо тарафидан нозил қилинган динни ҳақ дин билувчи киши билан ҳақни инкор қилувчи, кўр одам баробар бўладими ? Ҳаргиз баробар бўлмас ! Бу Қурқондан шундай одамлар панд оладиларки, улар ақл соҳибидирлар. Худонинг аҳдига вафо қилувчидилар. Аҳдларини синдирмайдилар. Амр қилинган силаи раҳмни бажо келтирувчидирлар. Парвардигордан қўрқадилар. Қиёмат ҳисобининг қаттиқлигидан қўрқадилар ва бу зотлар шундай одамларки, Аллоҳнинг ризоси учун кулфатларга сабр қиладилар. Намозни ўз вақтида адо этадилар. Биз ризқ қилган молларидан ошкор ёки махфий Парвардигорнинг ризоси учун нафақа қиладилар. Охирда Қиёматнинг яхшиликлари шуларга бўлади. Жаннати Аднга дохил бўладилар. Ўзхларининг солиҳ ота ва аждодлари билан ва солиҳа хотинлари ва яхши авлодлари билан бўладилар. Малоикалар жаннатнинг ҳар бир дарвозасидан кирсалар, буларга салом бериб айтадиларки :“ Энди Худонинг саломи сизларга бўлсин ! У дунёда Худонинг берган қийинчиликларига сабр қилгаларинг учун охиратнинг роҳатлари қандай яхшидир”. Аммо гуруҳларки, Худонинг аҳдини боғлагандан сўнг, синдирадилар, Худо амр қилган силаи раҳмни узадилар, ер юзида фасод ишларни қиладилар, Худонинг лаънати шуларгадир. Охиратнинг азоби шуларга етади.

26. Аллоҳ таъоло хоҳласа баъзиларга кенг ризқ беради ва баъзиларга ризқни андоза билан беради. Кофирлар дунёнингн нозу-неъматларига хурсанд бўлиб, мағрур бўладилар. Билмайдиларки, бу дунёнинг матоҳи ҳар қанча кўп бўлсада, охиратнинг роҳатига қараганда жуда оздир.

27-30. У кофирлар айтадиларки : “Нима учун Муҳаммадга бизнинг хоҳишимизга мувофиқ Худо тарафидан оят нозил қилинмайди ? Шунда биз имон келтирган бўлар эдик!?”. Эй Муҳаммад, буларга айтингки :“Албатта Аллоҳ таъоло хоҳлаганини гумроҳ қилади ва хоҳлаганига ҳидоят ато этади. Ва ўз тарафига шундай зотларни ҳидоят қиладики, булар Худо тарафига ружуъ қилганлар(қайтганлар), имон келтирганлар ва ҳам буларнинг диллари Худонинг ёди билан ором олади. Огоҳ бўлингларки, диллар Худонинг ёди билан роҳат олади. У жамоаларки, имон келтирган ва яхши амал қилганлар, охиратда буларга қандай яхшиликлар бўлади ва борадиган жойлари қандай яхшидир. Илгариги пайғамбарларни умматларига қандай юборган бўлсам, сени умматларинга шундай юбордим. Сенинг умматингдан илгари ҳам кўп умматлар ўтгандир. Сени шунинг учун пайғамбар қилиб юбордимки, буларга Мен сенга нозил қилган каломимни тиловат қиласан. Ваҳоланки, булар Меҳрибон Парвардигорини инкор қиладилар. Сен айтгилки, сизлар инкор қилган зот менинг Парвардигоримдир. Ундан бошқа ибодатга лойиқ ҳеч Худо йўқғдир. Мен шу Зотга таваккул қилганман, менинг ружуим (қайтишим) унинг тарафигадир.

30. Агар шундай Қуръон нозил бўлсаки, унинг тиловати билан тоғлар Макка атрофидан узоқ жойга кетсалар, ё шу Қуръонинг тиловати билан ер пораланиб кетса, ё ўликларни тирилтирилиб, гапиртирилса, токи сенинг пайғамбарлигинга гувоҳлик берсалар ҳам ҳамон булар иймон келтирмас эдилар. Айтгин эй Муҳаммад “ҳамма амр Парвардигоримнинг қудратидир. Нимаики қилса, унга қодирдир. Парвардигорим биладики, шундай бўлганда ҳам иймон келтирмайдилар. Сизлар оё мўъминлар, билмайдилармики, Аллоҳ таъоло агар хоҳласа ҳамма инсонни ҳидоят қилар эди. Лекин бу дунё халқни имтиҳон қиладиган жойдир. Ҳамиша кофирларнинг қилмишларига мувофиқ буларни барбод қиладиган азоб етиб туради ёки сен лашкаринг билан буларнинг жойларига яқин жойга нозил бўласан. Буларга келган азобни то илоҳий ваъда, яъни қиёмат келгунча ёки ўлим келгунча мушоҳада қиласан. Аллоҳ таъол ваъдасига хилоф қилмайди.

32-34. Эй Муҳаммад, сендан муқаддам ўтган пайғамбарлар кофирлар тарафидан масхара қилингандир. Сен буларнинг масхарасига ғамгин бўлма. Мен бу кофирларга ҳаётда бир қанча вақт муҳлат берганман, сўнгра охирида ҳалок қилганман. Бас менинг азобим қандай қаттиқдир. Масхара қилувчиларни ҳам шундай азоб қиламан. Оё у Зотки, ҳар бир нафснинг қилган амалига нигоҳбиндир (қараб туради). Бу тадбирлар қўлидан келмайдиган бутларга баробар бўладими?”. Кофирлар Худога шериклар муқаррар қилдилар. Эй Муҳаммад, кофирларга айтгилки, у шерикларнинг ҳолларини менга баён қилинглар ёки Худони шундай шериклардан огоҳлантирасизлармики, Худо уни ер юзида шундай шериги борлигини билмайди. Лекин, бундай шерикдан Аллоҳ покдир. Балки сизлар зоҳир сўзларингда Худони шериклари, деб ном қўясизлар. Ҳақиқатда Худонинг ҳеч қандай шериги йўқдир. Балки кофирларга шу хилда макр сўзлари зийнат берилгандир. Булар тўғри йўлдан манн қилингандирлар. Ҳар киминки Худо гумроҳ қилса, бас, унга ҳеч ҳидоят қилувчи бўлмайди. Бу дунёда кофирларга азоблиги қаҳатчилик ёки қатл бўлмоқ муқаррирдир. Лекин, буларга охиратнинг азоби қаттиқроқ. Аллоҳнинг азобидан бу кофирларни сақловчи йўқ.

35-36. Муттақибларга Худо тарафидан ваъда қилинган жаннатнинг сифати шуки, дарахтларининг тагидан анҳорлар жорий бўлади. Мевалари ҳамиша доимийдир, тамом бўлмайди. Муттақийларнинг оқибатлари шудир. Кофирларнинг оқибатлари дўзохдир. Мен уларга қуръон ато қилган мўминлар сенга нозил қилинган қуръонни ўқиб хурсанд бўладилар. Аҳли китоблардан ва мунофиқлардан шундай одамлар борки, қуръоннинг баъзини инкор қиладилар. Буларга мен Худо тарафидан якка Худога ибодат қилишга ва унга шерик қилмасликка маъмурман. Халқни Худо тарафига даъват қиламан ва менинг ҳам борадиган жойим Худо ҳузуридир.

37. Илгари ўтган пайғамбарларга китоблар нозил қилган эдим. Шунга ўхшаш сенга ҳам қуръонни нозил қилдим. Бу қуръон ҳалол ва ҳаромга ҳукм қилгувчидир. Араб тилида нозил бўлгандир. Агар сенга Худо тарафидан ҳақ ва ботилни таниш қилиш учун илм бергандан сўнг, кофирларнинг хоҳишларига тобе бўлар экансан, сенга Худонинг азоби келади. Ҳеч қандай ёрдам берувчи бўлмас ва ғазабидан сақловчи ҳам бўлмас.

38-39. Биз сендан илгари пайғамбарлар юбордик. Хотинлар ва фарзандлар ато қилдик. Лекин, ҳеч қайси пайғамбарга бирон мўъжиза олиб келиш мумкин эмас, магар бу иш, яъни мўъжиза кўрсатиш Худонинг ҳукми билан содир қилинади. Ҳар бир қазои муваққатга ёзилган мактуб бордир. У мактубда вақти тайин қилингандир. Аллоҳ таоло хоҳласа, у мактубни йўқ қилади ва хоҳласа бор қилади. Парвардигор наздида бундан бошқа Лавҳул Маҳфуз бордир. Бундаги мактуб ўзгартирилмайди.

40. Агар биз кофирларга ваъда қилган азобни ҳаётлик чоғингда сенга кўрсатсак ёки сени руҳингни қабз қилиб, сенга кўрсатмасак, сенга ҳаммаси баробар. Сенинг вазифанг аҳкоми илоҳийни бандаларга етказмоқдир. Бизга эса ҳисоб олмоқ ва жазо бермоқдир.

41-43. Оё кофирлар, биз ерни атрофидан олиб, яъни кофирларнинг тасарруфидан олиб мўъминларга берганимизни кўрмайдиларми? Чунончи, Аллоҳ таоло ҳукми билан яҳудийларнинг ерлари мусулмонлар қўлларига топширилмоқда. Аллоҳ таоло хоҳлаганча ҳукм қилади. Ҳеч ким унинг ҳукмини қайтаролмайди. Аллоҳ таоло қиёмат куни буларнинг амалларини тезлик билан ҳисоб қилади. Сенинг умматингдан илгари ўз пайғамбарларига макр қилган эдилар. Лекин, макрлари ҳеч қандай фойда келтирмаган эди. Шунга ўхшаш кофирлар ҳам сенга макр қиладилар. Лекин, буларнинг ҳам макрлари илми Парвардигордадир. Нафс қандай касб қилса, Аллоҳ таоло билади. Яқинда кофирлар охиратнинг нозу-неъматлари кимлар учун эканлигини билади. Кофирлар айтадиларки: “Эй, Муҳаммад сен пайғамбар эмассан”. Сен айтгилки : Сизлар билан менинг ўртамдаги ихтилофга Аллоҳ таоло гувоҳдир. Менга Аллоҳнинг гувоҳлиги ва олдида китобнинг илми бор одамнинг гувоҳлиги ёки Лавҳул Маҳфуздан илми бор малоикаларнинг гувоҳлиги кифоядир.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase