close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

005. Моида сураси

Моида сураси Мадинада нозил бўлгандур. Ва ул юз йигирма оят ва ўн олти рукуъдур.   
Учинчи оятдан ташқари суранинг қолган барча оятлари Мадинада ҳижрий 6 йили нозил бўлган. Сура 120 оятдан иборатдир. Бухорий ва Муслимларнинг Ҳазрати Умардан қилган ривоятларига кўра, «Бугун Мен сизлар учун Динингизни комил қилдим...» деган ифода ўрин олган оят Маккада, Видолашув ҳажида, жума куни Арафа оқшомида нозил бўлган. «Моида» дастурхон деган маънони англатади. 112 ва 114-оятларда, Исо (а.с) замонида, осмондан туширилиши сўралган бир дастурхон ҳақида сўз кетганлиги учун, сурага бу ном берилган. Бундан аввалги сурада диний жамоатлар ичида мунофиқларнинг зикри кўп келган. Бу сурада эса, яна мунофиқлар ҳақида сўз кетганлиги билан бирга, асосан аҳли китоб, хусусан, насронийлар ҳақида зикр қилинган. Булардан ташқари, сурада ҳажнинг фарз бўлганлиги, таҳорат, ғусл, таяммум билан алоқадор баъзи бир ҳукмлар, ароқ ва қиморнинг ман қилиниши, аҳд ва ваъдага вафо қилиш, ижтимоий ва ахлоқий муносабатлар, ҳалол ва ҳаром егуликлар ва бошқа баъзи бир хабар ва ҳукмлар баён қилинган.

Бандаларга шу дунёда ва охиратда меҳрибон бўлган Аллоҳ таоло номи билан бошлайман.

1.     Эй мўъминлар, аҳдларингга вафо қилинглар. Сизларга ўтлагувчи чорпо (тўрт оёқли) ҳайвонлар хоҳ уйларингизда тарбия топган бўлсин, ёки саҳроларда ваҳший бўлсин, ҳалол қилинди. Магар ул ҳайвонларики, сизларга минбаъд (бундан кейин) баён қилиб берилур (ҳаром қилинди). Лекин эҳром ҳолатида  шикор (ов)ни ҳалол билманглар. Аллоҳ Таоло ҳалол ва ҳаром тўғрисида нима ирода қилса ҳукм қиладур.

2.     Эй мўъминлар, дин аҳкомларини ё ҳаж аломатларини вайрон қилмоқни ҳалол деб билманглар, ёки «Ашҳуру-ҳурум» (ҳаром ойлар)да жангни ҳалол, деб билманглар. Ва қурбонликка аталган ҳайвонларга ва ҳам бўйнига нишона осилган ҳайвонларга ва ҳам байтуллоҳнинг зиёратини қасд қилган одамларга таъарруз (жанг, тажовуз) қилманглар. Булар Худо тарафидан ризқ-рўзини, тижоратни талаб қилган ҳолда ёки Худонинг ризосини талаб қилган ҳолда келган бўлсалар. Вақтики эҳромдан чиқиб ҳалол бўлсаларинг, бас, сизларга шикор қилмоқ мубоҳдур (раводур). Кофирлар сизларни «Масжидул-ҳаром»дан манъ қилганликлари сабабидан ўртангизда адоват бўлган бўлса, бу адоват  сизларни интиқом олишларингизга, қурбонлик туяларини ғорат қилиб олишингизга сабаб бўлмасин. Ҳарамнинг ҳурматини сақланглар, хайр ишларда бир-бирларингга ёрдам қилинглар. Ва гуноҳ ишларда (ўзаро) ёрдамлашманглар, Худодан қўрқинглар. Албатта, Аллоҳ таолонинг уқубати осийларга қаттиқдур.

3. Сизларга ўзи ўлиб қолган жониворлар, сўйилганда жорий бўлган қон ва тўнғуз гўшти ва бошқа аъзолари ва Худонинг номидан бошқа ном билан сўйилган жониворлар ва бўғулуб ўлган ва ҳам тошга урулуб ўлган ёки баландликдан йиқилиб ўлган, ёки шох билан сузилиб ўлган, ёки дарранда (йиртқич ҳайвон) еб ўлдирган бўлса ҳаром қилинди. Магар тирик топиб сўйган бўлсаларинг - булар ҳалолдур. Бутларни номига қурбонлик қилинган бўлса ҳаромдир. Ва ҳам ўқлар билан фол тариқасида ўз тақдирларингизни маълум қилмоқларингиз  ҳаром қилинди. Сизларни бу феълларингиз фисқдир. Араб жоҳилларида Исломдан аввал шундай одат бор эрдики, уч дона ўқни бир халтага солиб, бирига «амарани раббий», яъни Худо менга қилмоқликни буюрди, иккинчисига «наҳони раббий», яъни Худо мени бу ишдан қайтарди ёзилган эрди, учунчисига ҳеч нарса ёзилмаган эрди. Бирон сафарга чиқмоқчи бўлсалар, ёки бир муҳим иш қилмоқчи бўлсалар, Каъбани ходимига олиб келур эрдилар ва шул халтадан бир ўқни олишни тавсия қилур эрдилар ва ул бир ўқни олиб берар эрди. Агар «амарани раббий» ёзилган ўқ чиқса, шу ишни қилур эрдилар ва агар «наҳони раббий» деган ўқ чиқса, бу ишдан қайтар эрдилар. Агар холи ўқ чиқса, яна қайтадан (халтага) солур эрдилар. Шул тариқа ўз тақдирларини ушбу ўқлардан маълум қилур эрдилар. Худойи таоло мўъминларга бу феълни ҳаром қилди. Бугунги кунда кофирлар сизларнинг динларингизни бекор қилишдан ноумид бўлдилар. Бас, сизлар кофирлардан қўрқманглар, Мендан қўрқинглар.
 Бугун сизларни динларингизни мукаммал қилдим. Энди ҳеч мансух бўлмас. Эҳсонимни сизларга мукаммал қилдим. Энди мушриклар тарафидан ҳеч хавф-хатар йўқдир. Ва сизларга Ислом динини ихтиёр қилдим. Ҳар кимки, очликдан мажбурий ҳолатга тушса, бундоғ одамга ушбу ҳаромлардан емоқлик ҳалолдур. Лекин бақадри ҳожат ҳалол бўлади. Ҳаддан зиёда емоқлик ҳаромдур. Аллоҳ таоло бу ҳаром еганингизни кечирувчи ва меҳрибондур.

4. Эй Муҳаммад, мўъминлар сендан ўзларига нима нарсалар ҳалол қилинганлигини сўрайдурлар. Буларга жавоб бергилки: «Сизларға Худо тарафидан ҳалол қилинди: Худонинг номи билан сўйилган ҳайвонларнинг гўшти ва ҳам сизлар таълим берган ва шикор (ов) қилишга ўргатилган дарандаларнинг шикор қилган сайди (ови). Худо сизларга таълим берган одобни жониворлардан хоҳ ит бўлсин ёки парандалардан боз ё қийғир ёки шунга ўхшаш бўлсин уларга таълим берган бўлсаларинг ва улар шикор қилган бўлса, бас, шу дарандалар ушлаган шикорларини енглар. Буларни (овга) қўйиб юборишда Худонинг номини зикр қилиб қўйиб юборинглар. Албатта, ҳаромга муртакиб бўлишдан Худодан қўрқинглар. Албатта, Аллоҳ таоло сизлардан ҳалол ва ҳаромдан тез ҳисоб олувчи зотдур.

5. Бугун сизларга ҳалол қилинди: покиза таъомлар, Худонинг номи билан сўйилган гўштлар ва ҳам аҳли китобларнинг шариъатларига мувофиқ сўйган гўштлари ва ҳам сизларнинг таъомларингиз аҳли китобга ҳалол қилинди. Ва сизларга покиза мўъмина аёлларнинг никоҳи ҳалол қилинди ва ҳам сизларга сизлардан аввал китоб нозил қилинган аҳли китобларнинг покиза аёлларининг никоҳи ҳалол қилинди агар уларнинг маҳрларини адо қилган бўлсаларинг яъни сизлар покизалик бирла шариъатга мувофиқ никоҳларингга олган бўлсаларинг ва зино қилишни ирода қилган бўлмасаларинг ёки пинҳон дўст (ўйнаш)  бўлишни ирода қилган бўлмасаларинг. Зеро бу хилдаги афъоллар сизларга ҳаромдур. Ҳар кимки, Ислом аҳкомларини инкор қилур  экан  ва ҳалол ва ҳаромни фарқ қилмас экан, бас кофир бўлиб тамом амаллари ботил бўлур. Бу одам охиратда зиёнкорлар жамоасидандир.

6.     Эй мўъминлар, вақтики намоз ўқимоқни қасд қилсаларинг таҳорат қилинглар шул тариқаки: аввал юзларингни ювинглар, сўнгра қўлларингни то чиғаноқларигача ювинглар сўнгра бошларингга масҳ тортинглар. Сўнгра оёқларингни ошиғигача ювинглар. Агар жунуб бўлсаларинг ғусл қилинглар. Агар касал бўлсаларинг сув зарар қилса ё сафарда бўлсаларинг сув йўқ бўлса ё биронталаринг таҳорат шикаста қилиб келса, ёки хотинлар билан «мубошарати фоҳиша» (жимоъ ё жимоъга хос феълларни) қилсаларинг, шул суратларда сув топмасаларинг, бас, тоза тупроққа таяммум қилинглар. Шул тариқатки: аввал тупроқдан юзларингга масҳ қилинглар, сўнгра шул тупроқдан қўлларингга то чиғаноқларигача масҳ қилинглар. Худо сизларга қийин қилмоқни хоҳламайдур, балки сизларни пок қилмоқни ва ҳам сизларга комил эҳсон қилишни хоҳлайдур. Албатта, сизлар Худонинг неъматларига шукр қилишларинг керак.

7.     Худонинг неъматларини ёд қилинглар. (У сизларга) Ислом динини насиб қилди. Рўзи мийсоқда қилган аҳдларингизни (ёки Расулуллоҳга қилган аҳдларингизни эсланглар. «Сўзларингизни эшитдик, буйруқларингизга итоат қиламиз»,- деб айтдинглар. Худодан қўрқинглар, амрларини бажо келтиринглар. Албатта, Аллоҳ таоло дилларингиздаги махфий сирларингизга донодир.

8.     Худо учун адолат билан гувоҳ бўлиб ҳақни қоим қилувчи бўлинглар. Ўрталарингдаги адоват беадолатликларингга сабаб бўлмасун. Ҳар бир хусуматда адл қилинглар. Бу адл тақвога яқиндир. Аллоҳ таолодан қўрқинглар. Албатта Аллоҳ таоло амалларингизга донодир.

9.     Аллоҳ таоло иймон келтирган ва яхши амал қилганларга Қиёмат куни гуноҳларини кечирмоқни ва улуғ ажр бермоқни ваъда қиладур.

10.     Ва ул жамоаки, кофир бўлдилар бизни оятларимизни ёлғон дебдилар - мана шулар дўзахийдурлар.

11.     Эй мўъминлар, Худонинг сизларга қилган эҳсонини ёд қилинглар. Вақтики, бир жамоа кофирлар хиёнат қўлларини сизларга узатиб зарар еткурмоққа қасд қилган эрди, Худойи таоло сизлардан буларнинг хиёнат қўлларини манъ қилди (қайтарди). Куфрони неъмат қилишдан Худодан қўрқинглар. Мўъминларга лозимдурки, ҳар ҳолларида Худога такя қилсинлар.

12.     Батаҳқиқ Худои таоло Бани Исроилдан Мусо алайҳиссаломга итоат қилишга ва «қавми жабборин» билан муҳораба қилишга аҳд-паймон олди. Ўшал «жабборин» қавмининг ҳолларини маълум қилмоқ учун қавм сардор (бошлиқ)ларидан ўн икки кишини юбордик. Аллоҳ таоло буларга ваъда қилиб айтдики: «Башартики, намозни барпо қилсангиз ва закотни адо этсангиз, юборган пайғамбаримизни тасдиқ қилсангиз ва уларга ёрдам берсангиз ва молларингизни Худо йўлида нафақа қилсангиз. Мен сизлар билан биргаман,мен сизларга ёрдам бераман. Агар бу шарт қилган буйруқларимизни бажарсангиз қилган гуноҳларингизга каффорат қиламиз.Ва сизларни тагидан анҳорлар жорий бўлиб турган жаннатга дохил қиламиз. Бас, агар сизлардан ҳар ким шул ҳукмларни инкор қилса, албатта, ул адашган ва гумроҳ бўлгандур». Бани Исроил бу қилган ваъдаларига вафо қилмадилар, ваъдаларини синдирдилар.

13.  Бас, яҳудлар Худога қилган аҳдларини синдирганлари сабабидан бизлар буларни лаънатга сазовор этдик ва дилларини фасодга гирифтор қилдик. Яҳудларнинг аҳволлари шундан иборат эрдики, Тавротнинг ҳукмларини ўзгартирар эрдилар, анбиёларни берган пандларини эсдан чиқариб қўйдилар. Сен ҳамиша буларнинг хиёнатларини билиб турасан. Магар озгиналари хиёнат қилмайдурлар. Бас, сен буларнинг хиёнатларини назарга олмасдан кечиргил. Интиқом (қасос) олмагил, албатта, Аллоҳ таоло яхшилик қилувчиларни дўст тутади.

14.     Насороларнинг бир гуруҳларидан Ҳазрат Исонинг башоратларига мувофиқ Муҳаммад алайҳиссаломга иймон келтирасизлар деб аҳд-паймон олган эдик. Булар ҳам аҳдларини синдирдилар. Ҳазрат Исонинг насиҳатларини унутдилар. Бас, бизлар бу шум феълларнинг бадалига ўрталарида бўғзу-адоватни мусаллат (ғолиб) қилдик. Қиёматгача бу адоват ўрталаридан кетмайдур. Бас, насоролар уч фирқа бўлдилар. Ўрталарида адоват ҳамиша қоимдур. Маҳшаргоҳда Худои таоло буларнинг бу шум феълларидан огоҳлантирадур.

15-16. Эй, яҳудлар ва насоролар, сизларга бизнинг расулимиз - Муҳаммад келди. Сизлар Тавротдан яширган ҳукмларни баён қилиб беради. «Ражм» тўғрисида келган оятни ошкор қилмасдан яширган эрдинглар. Муҳаммад Худонинг ваҳийси билан ошкор қиладир. Кўп айбларингизни ошкор қилмасдан кечирадир. Албатта, Парвардигор тарафидан нури Ислом келди. Ва ҳам ҳақни баён қилувчи Қуръон келди. Албатта, Худонинг ризосини истаган бандаларни шу билан нажот йўлига ҳидоят қиладур. Ва ҳам куфр зулматидан нури иймон тарафига ўзини тавфиқи билан чиқаради ва тўғри йўлга соладур.

17.     Албатта, Аллоҳ таоло ҳазрат Исонинг ўзидур деб даъво қилган насоро фирқалари кофир бўлдилар. Эй, Муҳаммад, бу гумроҳларга айтгил, агар Худойи таоло Исо ва унинг онасини ва ҳам ер юзидаги халқларнинг ҳаммасини ҳалок қилмоқни истаса, ким қутқариб қола олади. Ва ким бу иродасидан қайтаради? Ваҳоланки, ер ва осмон ва унинг ўртасидаги ашёларнинг ҳаммаси Худонинг мулкидур. Хоҳласа, ҳар нарсани халқ қилади ва хоҳласа йўқ қилади. Албатта, Аллоҳ таоло ҳар нарсага қодирдур.

18.     Яҳуд ва насоро фирқалари айтдиларки: «Бизлар Худонинг дўстларимиз, маҳбуб фарзандларимиз. Жаннат ҳам бизларники». Эй Муҳаммад, бу гумроҳларга, айтгил модомики, шундай экан, нима учун Аллоҳ таоло сизларни бу дунёда хор қилиб ва охиратда гуноҳларингиз бадалига (эвазига) азоб беради. Балки бу айтганларингиз нотўғридур. Сизлар ҳам бошқа махлуқларга ўхшаш Худонинг махлуқидурсизлар. Худои таоло  хоҳлаган бандасини азоблайди ва хоҳлаган бандасининг (гуноҳини) кечиради. Осмон ва ер ва ҳамма ашё хос Худонинг мулкидур. Охиратда ҳамма Худонинг ҳузурига боради. Ва ўшанда ким Худонинг дўсти ва ким Худонинг душмани маълум бўлади.

19.     Эй аҳли китоблар, сизларга бизнинг расулимиз Муҳамад алайҳиссалом келди. Ҳидоят йўлини сизларга баён қилиб беради. Вақтики, Худо тарафидан пайғамбар келиши тўхтаган эрди, сизлар ҳужжат қилиб Қиёмат куни Бизга: «Худонинг раҳматидан башорат берувчи ва азобидан қўрқитувчи пайғамбар келмади», - деб айтмасликларинг учун Муҳаммад алайҳиссалом сизларга башир (раҳматидан башорат берувчи) ва назир (азобидан қўрқитувчи) бўлиб келди. Ваҳоланки Аллоҳ таоло ҳар нарсага қодирдур.

20.     Эй, Муҳаммад фикр қил, ул вақтники, Мусо ўзининг қавмига айтди: «Эй қавмим, Худонинг сизларга берган неъматларини ёд қилинглар. Сизлардан анбиёлар ва подшоҳлар яратди. Ваҳоланки, сизлар Фиръавн қавмига қул эрдинглар ва яна ҳеч кимга бермаган неъматларини сизларга берди».

21.     Яна ҳазрат Мусо айтдилар: «Эй қавм, покиза ерга, яъни Шом мулкига дохил бўлинглар. Аллоҳ сизларга шу ерни сукунат қилмоқ учун муқаррар қилди. Худонинг амрини бажаринглар ва  орқаларингга қайтманглар. Агар Худонинг буйруғини бажо келтирмасанглар зиёнкорлардан бўлурсизлар.

22.      Яҳудлар айтдилар, Эй Мусо, бу муқаддас ерда қувватли ва шавкатли халқлар бор экан. Бизлар бу халқлар билан муқобала қила олмаймиз. Агар бу қавм бу ердан чиқиб кетмасалар биз ҳаргиз кирмаймиз. Агар бу қавм ўз ихтиёрлари билан чиқиб кетсалар, кейин биз бу ерга кирамиз.

23. Худодан қўрқувчи Худонинг эҳсонига сазовор зотлар икки киши эрдилар. Бировлари Ювшаъ ибн Нун ва бошқаси Колиб эрдилар айтдилар: «Эй бани Исроил, қўрқмасдан шаҳарни дарвозасидан киринглар. Сизлар албатта, ғолиб келурсизлар. Ва агар мўъмин бўлсангизлар Аллоҳ таолога таваккул қилинглар.

24. Яҳудлар айтдилар: «Эй Мусо, модомики шу қавмлар шу муқаддас ерда бўлсалар, биз ҳаргиз кирмаймиз. Бор ўзинг ва Раббинг бу қавм билан жанг қилавер биз шу жойда ўтираверамиз».

25. Ҳазрат Мусо алайҳиссалом айтдилар: «Эй Парвардигоро, мен ўз нафсимдан ва биродарим Ҳорундан бошқаларга молик эрмасман. Эй Худоё, мени бу фосиқлар қавмидан халос қилгил».
26. Худойи таоло айтди: «Эй Мусо, бу муқаддас ерни бани Исроилга ҳаром қилдим. Қирқ йил дашту биёбонда сарсон бўлиб юраверадирлар. Бу фосиқ қавмнинг ҳолига ғам емагил».

27.  Эй Муҳаммад, аҳли китобларга Ҳазрат Одамнинг икки ўғли қиссасини баён қилиб бергил. Вақтики, Ҳазрат Одамнинг икки ўғли Қобил ва Ҳобил ҳазрат Одамнинг амрлари бирлан қурбонлик қилдилар. Бу қурбонлик шунинг учун эрдики, ҳазрат Одам ўз шариъатларига мувофиқ Қобилнинг ҳамширасини Ҳобилга, Ҳобилнинг ҳамширасини Қобилга бермоқчи бўлдилар. Қобил ҳазрат Одамнинг амрларига итоат қилмади. «Ўз ҳамширамга ўзим ҳақлиман, ўзим оламан»,- деди. Ҳазрат Одам айтдилар: «Икковларинг Худо учун қурбонлик қилинглар, кимнинг қурбонлиги Худога мақбул бўлса, сани ҳамширангга ўша ҳақлидир. Ҳар икковлари қурбонлик қилдилар. Ҳобилнинг қурбонлиги мақбул бўлди. Аломати шул эрдики, осмондан соиқа (яшин) тушуб қурбонлигини куйдурар эрди. Ҳобилнинг қурбонлигини куйдурди, Қобилники қолди. Қобил ҳасадланиб: «Худога қасамки, сени ўлдираман», деб айтди. Ҳобил жавобига айтди: «Худойи таоло муттақинларнинг амалларини қабул қиладур, сени нофармонлигинг, шумлигингдан қурбонлигингни Худо қабул қилмади.

28. Агар сен мени қатл қилиш учун қўлингни узатсанг, мен сени ўлдурмак учун қўлимни узатмасман, Парвардигори оламдан қўрқаман».

29. Ҳобил айтди: «Мен сени охиратга икки гуноҳни олиб бормоғингни хоҳлайман. Бири, мени ноҳақ қатл қилганинг, иккинчиси ўзингни нофармонлигинг. Бас, бу икки гуноҳ билан аҳли дўзахдан бўласан. Золимларнинг жазоси қиёматда шундай бўлади».
 
30-32. «Бас, Қобилнинг нафси инқиёд қилди Ҳобилни ўлдиришга киришди. Бас, уни ўлдурди. Бу дунёда ва охиратда зиёнкор ва бадбахтлардан бўлди».
Бу воқеадан сўнг Қобил Ҳобилнинг жасадини бир йил орқасига кўтариб юрди. Нима қилишини билмас эрди. Аллоҳ таоло ўликни ерга дафн қилишни таълим бермоқ, Қобилга ўлган биродари Ҳобилни ерга кўмишни кўрсатмоқ учун, бир қарғани юборди. Ул қарға тумшуғи билан ерни кавлаб, бошқа бир қарғанинг ўлугини судраб келиб ташлади. Устига тупроқ тортди. Қобил бу воқеани кўргандан сўнг айтдики: «Вой мени ҳолимгаки, шу қарғага ўхшашдан ҳам ожиз бўлдимми? Биродаримнинг жасадини дафн этишни билмасдан бир йил азоб тортдим». Кўп азоб тортганига афсус ва надоматлар қилар эрди. Бас, Қобилни Ҳазрат Одам рад этдилар ва қабул қилмадилар. Шу қатл сабабидан бани Исроилга биз ҳукм қилдик: «Бир шахсни ноҳақ қатл қилса ё ер юзида фасод иш қилса, яъни бировларни ғорат қилса бас, гўёки бу суннатни жорий қилиб ҳамма мардумни қатл қилибдур. Ва агар бир кишининг ҳаётига сабаб бўлиб, қатлдан сақлаб қолса, бу суннатни жорий қилгани учун гўёки ҳамма инсоннинг ҳаётига сабаб бўлубдир. Масалан: Қобил Ҳобилни ўлдириб, ноҳақ қатл қилмоқликни биринчи бўлиб жорий қилди, энди то қиёматгача ноҳақ қатл қилганларнинг гуноҳларидан Қобилга ҳам насиба бериладур. Ҳадиси шарифга мувофиқ: ................... яъни «Ҳар кимки, ёмон бир тариқа (иш, одат)ни жорий қилиб қолдирса, шунинг гуноҳи унинг бўйнига юкланади. Бу тариқа амал қилувчиларнинг гуноҳлари ҳам унга юкланади. Бани Исроилга бизнинг тарафимиздан пайғамбарлар келдилар ва мўъжизалар кўрсатдилар, шундан кейин ҳам бани Исроилдан кўплари фисқу фасод қилиб ҳаддан тажовуз қилдилар.
 
33-34. Ҳар жамоаки,  Худо ва расулига мухолиф бўлса ва аҳли Ислом бирла жанг қилса, ер юзида фасод чиқарса буларни жазолаш ҳукмлари шундан иборатдирки, ё гарданлари (бўйинлари) шамшир билан кесилиб қатл қилинади ё дорга осиладилар, ё оёқ ва қўллари мухолиф тарафидан яъни ўнг қўллари кесилса, оёқларининг чап тарафи кесилади ё ўз жойларидан ҳайдаладилар. Бу жазо буларга шу дунёдаги расволикдур. Ва қиёмат куни буларга улуғ азоб муқаррардур. Фақат, у гуруҳким, сизларнинг қўлларингизга тушмасдан аввал тавба қилган бўлсалар Аллоҳ таоло албатта ўзининг ҳаққини кечадир, аммо банданинг ҳаққи бўлса, эгаси (ҳаққини) қайтариб бериш бирла кечадур. Албатта, Аллоҳ таоло тавба қилувчиларнинг гуноҳларини кечирувчи ва меҳрибондур.
 
35. Эй мўъминлар, Худодан қўрқинглар ва Худога яқин бўлиш учун восита (васила) талаб қилинглар. Зоҳирий ва ботиний душманга Худо йўлида жиҳод қилинглар. Шундай амал қилганларингизда албатта нажот топарсизлар.
 
36. Агар кофирларнинг қўлларида ер юзининг моли бўлса, яна шул миқдорда устига қўшимча бўлса, қиёмат куни шу молларни бериб нафсларини азобдан қутқармоқчи бўлсалар, уларнинг бу фидялари қабул қилинмайди, уларга аламли азоб муқаррардир.
 
37. Аҳли дўзахлар дўзахдан чиқиб кетишни орзу қиладилар, лекин улар бу орзуларига муяссар бўлмайди. Дўзахдан чиқолмайдилар. Азоблари доим давом этади.
 
38.Ўғрилар хоҳ эркак бўлсин, хоҳ хотин бўлсин агар ўғирлик қилсалар шариъатда ҳукмлари шуки: «Эй ҳокимлар, буларнинг қилган касбларининг жазоси учун қўлларини кесинглар - бу азоб Худо тарафидандир. Аллоҳ таоло ҳар қандай ҳукм қилса, ғолиб ва донодир.
 
39.Бас, агар ўғри ўғирликдан сўнг тавба қилса ва амалларини ислоҳ қилса, Аллоҳ таоло тавбасини қабул қилади, чунки Худои таоло гуноҳларни кечирувчи ва меҳрибондир. Ўғрининг ўғрилиги ўз иқрори ё гувоҳлар шаҳодатлари ила собит бўлса, ўғирланган мол ўн дирҳамдан кам бўлмаса ўнг қўли кесилур ва агар иккинчи мартаба қилса чап оёғи кесилади. Бундан кейин яна (ўғрилик) қилса тавба қилғунча қамаб қўйилур, олган мол мавжуд бўлса (эгасига) қайтарилур, агар зое бўлган бўлса тўламак вожиб эмасдур. (Тафсири Аҳмад)
 
40. Эй Муҳаммад, билмадингми осмон ва ер Худонинг мулкидур. Қандоқ хоҳласа, шундоқ тасарруф қиладур. Қиёмат куни кимни хоҳласа азоб қилади ва кимни хоҳласа мағфират қилади, чунки Аллоҳ таоло ҳар нарсага қодирдур.
 
41.Эй Муҳаммад, сени мунофиқларнинг сўзлари ғамгин қилмасун. Оғизлари билан «иймон келтирдик», дерлар, ваҳоланки, диллари билан иймон келтирмаганлар, балки диллари билан куфр тарафига шитоб қиларлар. Ва ҳам сени яҳудларнинг сўзлари ғамгин қилмасун. Булар катталаридан ёлғонни эшитиб қабул қилгувчидурлар.  Сани ҳузурингга келмаган яҳудларга сендан гап олиб етказадурлар. Тавротнинг ҳукмларини ўзгартириб, уни бадалига ўзлари хоҳлаган ҳукмни қўядилар. Бу оятнинг сабаби нузули шундан иборат эдики, яҳудлардан бир обрўлик, бадавлат шахснинг, уйланган ўғли зино қилди, Тавротнинг ҳукми, хотини бор киши зино қилса ражм, яъни тошбўрон қилиб, ўлдирмоқ эрди. Бу бой яҳуд уламоларига ришват (пора) бериб: «Мани ўғлимни ўлумдан сақлаб қолинглар»,- деб илтимос қилди. Яҳудларнинг уламолари Тавротнинг ҳукмини ўзгартириб: «Тавротда ражм йўқ, балки зони (зинокор) қирқ қамчи урилади ва юзига қора суртилиб, эшакка тескари миндирилиб шаҳар кўчаларидан айлантирилади»,- деб ҳукм жорий қилдилар. Бошқа яҳудлар бу ҳукмга рози бўлмадилар, охир шунга қарор қилдиларки, Расулуллоҳнинг ҳукмларига рози бўламиз. Аммо катталари айтар эрдиларки, агар Муҳаммад алайҳиссалом тарафидан шу ўзгартирилган ҳукм содир бўлса қабул қилинглар ва агар бу ҳукм содир бўлмасдан ражмга буюрса олманглар. Бас, Расулуллоҳнинг ҳузурларига келдилар. Расулуллоҳ айтдиларки: «Сизларга ҳазрат Мусони пайғамбар қилиб юборган Худонинг номига қасам ичираман, Қуръоннинг ҳукмига рози бўласизларми?, «Рози бўламиз»,- дедилар. Расулулллоҳ айтдилар: «Ундай бўлса, Қуръоннинг ҳукми тошбўрон қилиб ўлдирмоқдур». Яҳудлар айтдилар: «Биз бу ҳукмга рози эмасмиз, чунки бизни китобимизда ражм йўқдур». Ҳазрат Жаброил келиб айтдилар: «Булар ёлғон айтадурлар, Тавротда ражм бордур, Эй Муҳаммад, Тавротни талаб қилгил токи «ояти ражмни» кўриб, яҳудларни расво қилиш керак». Сўнгра Тавротни олдириб келдилар. Абдуллоҳ ибн Салом (разияяллоу анҳу) яҳудларнинг олимларидан эрдилар. Тавротни очиб «ояти ражмни» топдилар. Яҳудлар шарманда бўлдилар. (Зонийни олиб чиқиб тошбўрон қилдилар). Ҳар кимни Худойи таоло фитнага мубтало қилишни хоҳласа, бас сен у фитнани даф қилмоққа қодир эмассан. Бас, ул гуруҳларни Худойи таоло дилларини куфрдан пок қилишни хоҳламади. Бу гуруҳларга бу дунёда расволик ва шармандалик ва охиратда улуғ азоб бордур.
 
42. Улар ёлғонни хўб эшитгувчидурлар, ҳаромни хўб егувчидурлар. Бас, агар улар санинг қошингга келсалар, сен улар ўрталарига ҳукм қил, ё улардан юз ўгир ихтиёр сандадур. Ва агар улардан юз ўгирсанг, улар сенга ҳеч бир зарар етказолмаслар ва агар ҳукм қилсанг, уларнинг ўрталарига адл ила ҳукм қил. Аллоҳ таоло албатта одилларни дўст тутадир. Яҳудлар ўзларининг хусуматларида сани қандай ҳакам муқаррар қиладурлар. Ваҳоланки, буларнинг олдиларида Таврот бордур. Унда тамом ҳукми шариъат мавжуддур. Кейин сан ҳукм қилганингдан сўнг қабул қилмасдан юз ўгириб кетурлар. Бу жамоа Худонинг ҳукмига ишонувчи эмаслар.
 
44. Албатта, бизлар Тавротни нозил қилдик. У Тавротда халқни ҳидоят қилиш учун пандлар ва равшан ҳукмлар бор эрди. Бани Исроилнинг пайғамбарлари шу Таврот билан ҳукм қилар эрдилар. Бу зотлар Худонинг ҳукмига инқиёд қилган (бўйинсунган) эрдилар. Тақводор уламолари ва зоҳидлари Таврот билан ҳукм қилур эрдилар. Шунинг учунки, Тавротнинг зое бўлиши ва таҳриф қилиш (ўзгартирилиш)дан сақлаш бу зотларга топширилган эрди ва бу зотлар Тавротни ҳақлигига гувоҳ эрдилар. Бас, Эй ҳокимлар, адолат билан ҳукм қилмоқда ҳеч кимдан қўрқманглар, балки Мендан қўрқинглар. Эй ҳокимлар Худонинг ҳукмини озгина дунё бадалига (эвазига) сотманглар. Ҳар кимки, Худонинг китобига мувофиқ ҳукм қилмаса ва (ундан) юз ўгирса, бул жамоа албатта кофирдирлар.
 
45.  Бизлар бани Исроил учун Тавротда шу ҳукмни ёздик: «Бир нафс (киши) биғайри ҳақ (ноҳақ) қатл қилинса, бадалига бир нафсдан қасос олинади (яъни жонга жон олинади). Кўзни муқобилига кўз, бурунни ўрниға бурун ва қулоқ ўрнига қулоқ, тиш ўрнига тиш шунга ўхшаш жароҳатлар муқобилига (муқобил тарзда) қасос олинади. Ҳар кимки, авф этса (яъни қасосни кечиб юборса), гуноҳларига каффорат бўлади. Ҳар кимки Худонинг китобига мувофиқ ҳукм қилмаса, бас бу гуруҳ золимдирлар.
 
 46-47. Бани Исроил пайғамбарларининг орқаларидан Ийсо Марям ўғлини олиб келдик (эргаштирдик). Бу зот ўзидан олдинги Таврот ҳукмларини тасдиқ қилувчи эди. Бу Ийсога Инжил китобини бердик ва бу китобда тавҳидга далолат қилувчи оятлар ва равшан ҳукмлар бор эрди. Бу Инжил Тавҳид қоидаларига мувофиқ Тавротни тасдиқ қилувчи эрди. Бу Инжилни халққа йўл кўрсатувчи, мутақийнларга панд берувчи қилдик. Инжил аҳлига лозимдурки, Худо нозил қилган оятга мувофиқ ҳукм қилсунлар. Кимки, Худо нозил қилган китобга мувофиқ ҳукм қилмаса, бу гуруҳ фосиқлардандур.
 
48. Эй Муҳаммад, сенга Қуръонни ростлик билан нозил қилдик унда ҳеч қандай шубҳа йўқ. Бу Қуръон ўзидан аввал нозил бўлган китобларни тасдиқ қилувчи, тағйир ва таҳрифдан муҳофазат қилувчидур. Бас, сан халқ ўртасида Қуръонга мувофиқ ҳукм қил, ҳақдан мойил бўлиб (четлашиб) буларнинг хоҳишларига иттибоъ (пайравлик) қилмагил. Ҳар бир гуруҳга бир шариат ва равшан йўл муқаррар қилдик, яъни сизларни амал қилишларингиз учун китобда равшан йўл мавжуддир. Агар Парвардигор хоҳласа, дунёдаги бор инсонларни бир миллатга иттифоқ қилиб, бир жамоага айлантирар эди, лекин шундоғ қилмади, токи сизларни ўз тариқаларингизда синаб кўрадур. Бас, яхши, хайр ишларга шитоб этинглар, шариат аҳкомларига амал қилинглар. Ҳаммаларингизни қиёмат куни ҳисоб учун борадиган жойингиз Худонинг ҳузуригадур. Бас, Аллоҳ таоло сизларни ихтилофларингизда ким ҳақ ва ким ноҳақ, ким осий ва ким мутаққий, огоҳлантирадур.
 
49. Ва сен, эй Муҳаммад, улар ўртасида Аллоҳ таоло нозил қилган ҳукмга мувофиқ ҳукм қил ва уларнинг хоҳишларига тобеъ бўлма ва улардан сақлан токи, Аллоҳ таоло сенга нозил қилган ҳукмларнинг баъзисидан оздирмасинлар. Бас, агар улар юз ўгирсалар билгинки, Аллоҳ таоло уларнинг баъзи гуноҳлари сабабидан уларга сазо беришнигина хоҳлар, ва албатта, одамлардан кўплари нофармондур.
 
50. Оё, бу яҳудлар жамоаси Таврот ҳукмини қабул қилмасалар, Қуръон ҳукмига рози бўлмасалар жоҳилият давридаги ҳукмни истайдиларми? Адолат билан ҳукм қилишда мўъминларга ким Худодан яхшироқ ҳукм қиладур?
 
51. Эй мўъминлар, яҳудларни ва насороларни ўзларингга дўст қилиб олманглар буларнинг баъзилари баъзиларини дўст тутадилар. Ҳеч вақт сизларни дўст тутмаслар. Агар ҳар кимки сизлардан бу жамоани дўст тутса, у ҳам шулардан ҳисобланади. Албатта, Аллоҳ таоло золимларни ҳидоят қилмайди.
 
52. Эй Муҳаммад, сен дилларида нифоқ касали бор бўлган  бу жамоани яҳудлар билан дўстлик қилмоққа югурганларини кўрасан. Агар мусулмонлар тарафидан маломат қилинсалар, айтадиларки: «Қўрқамизки, бошимизга бирон мусибат келса, ҳеч ким ёрдам бермайди, балки, шу яҳудлар ёрдам берадилар». Булар нотўғри ўйлайдилар, бас, албатта, мусулмонларга Худо тарафидан фатҳ ё зафар келади, ёки яҳудлар қатлига Худо тарафидан бирон ҳукм келади. Бас, мунофиқлар дилларида ўйлаган фикрларига пушаймон бўладилар.
 
53. Ва (шунда) мусулмонлар (бир-бирларига) дейдиларки: «Биз сизлар билан биргамиз»,- деб шу жамоа мунофиқлар ғализ (қаттиқ) қасамлар ёд қилмадиларми? Буларнинг қасамлари ёлғон эрди. Натижада ҳеч қандай ёрдам бермадилар. Буларнинг амаллари ҳабата (беҳуда)дир. Бас, булар қилган ишлари ва амалларида зиён қилдилар.
 
54. Эй, мўъминлар, сизлардан ҳар ким ўз динидан қайтиб муртад бўлса, Бас, Аллоҳ таоло унинг бадалига бир қавмни халқ қиладики, Худога мутеъ, парҳезкор бўладилар, Худо уларни дўст тутади, улар ҳам Худони дўст тутадилар. Улар мўъминларга меҳрибон, тавозеъ қилувчи бўлиб, кофирларга қаттиқдил, бераҳм бўладилар ва Аллоҳ йўлида жиҳод қиладилар. Маломат қилувчининг  маломатидан қўрқмайдилар. Бу сифатлар фазлу карами илоҳий бўлиб, хоҳлаган кишига берадур. Аллоҳ таолонинг бандаларига карами васеъ (кенг)дир ва ҳолларига донодур.
 
55-56. Эй мўъминлар, сизларнинг ҳақиқий дўстларингиз Аллоҳ таоло ва унинг расулидур. Ва ҳам намозни ўз вақтида адо этадиган ва молларидан закотни берадиган мўъминлардирки, улар ҳар бир амалларида мутавозеъ ва ахлоқлидурлар. Ҳар кимки, Худо ва унинг расулини ва ҳам мўъминларни дўст тутар экан, булар Худонинг лашкаридурлар. Албатта, Худонинг лашкари Худонинг душманларига ғалаба қилади.
 
57. Эй мўъминлар,  сизлардан илгари китоб берилганлар ичидан динингизни масхара-ўйин қиладиган китобий жамоаларни ва яна кофирларни дўст тутманглар. Агар мўъмин бўлсангиз Аллоҳ таолодан қўрқинглар.
 
58. Эй мўъминлар, намозни эълон қилиб азон айтган вақтларингда яҳудлар бу азонларингни масхара қиладилар. Бу феъллари шунинг учунки, бу қавм беақлдирлар.
 
59.  Эй Муҳаммад, аҳли китобга айтгил: «Эй аҳли китоблар, сизлар бизларнинг ҳолларимизни айблайсизларми ва инкор қиласизларми? Сизлар шунинг учун бизга айбжўйлик ва адоват қиласизларки, бизлар Худога ва Қуръонга ва бундан аввал нозил бўлган китобларга иймон келтирганмиз. Албатта, бу феълингиз шунинг учунки, кўпларингиз фосиқдирсизлар.
 
60. Эй Муҳаммад, аҳли китобларга айтгилки: «Сизларга Худо томонидан  ёмон (оғир) жазоланадиган бадтарин қавмдан хабар берайми?» Улар: Худонинг лаънатига дучор бўлган ва ғазабига қолган.  Улар маймунлар ва тўнғизларга масх қилинган (айлантириб қўйилган) ва гусолага (бузоққа) ибодат қилганлардур. Қиёмат куни бу жамоалар бадтарин маконда қарор оладурлар ва тўғри йўлдан гумроҳ бўлгандурлар.
 
61. Вақтики, мунофиқлар сизларни олдиларингизга келсалар айтадурларки: «Бизлар иймон келтирганмиз». Ваҳоланки, сизларнинг ҳузурларингизга кирганларида ҳам куфр билан эрдилар, чиққанларида ҳам куфр билан чиқиб кетдилар. Аллоҳ таоло буларнинг дилларидаги яширган куфрларига донодур.
 
62. Эй Муҳаммад, бу мунофиқларнинг кўпларини кўрасанки гуноҳ қилишга ва зулм қилишга ва ҳаром ейишга шошиладурлар, хайрга илтифот қилмаслар буларнинг бу амаллари кўп ёмондур.
 
63. Яҳудларнинг олимлари ва зоҳидлари ёлғон сўзлашдан ва ҳаром емакдан яҳудларни нима учун манъ қилмайдилар? Бу феъллари кўп ёмондур.
 
64. Яҳудлар камоли ҳамоқатдан (аҳмоқликдан) айтадиларки: «Эҳсон қилишдан Худонинг қўли боғлиқдур», яъни бизни ризқимизни танг қиладур ва бахиллик қиладур. Ўзларининг қўллари ҳамиша боғланган бўлсин бу беадабона сўзлари учун ҳамиша лаънатга гирифтор бўлдилар. Балки Парвардигорнинг қўллари эҳсон учун ҳамиша очиқдур. Қандай хоҳласа инфоқ ва эҳсон қиладур. Сенга нозил бўлган оятлар буларга ҳидоят ўрнига исённи ва куфрни зиёда қилади яъни, ҳар бир оятга инкор қилиб куфрлари зиёда бўлади. Шумликлари учун буларнинг ўрталарида буғзу адоватни то қиёматгача муқаррар қилдим. Ҳар қачонки жанг ва фасод ўтини ёндирсалар, Худо уни ўчирадур, аҳли Исломни огоҳ қиладур. Булар ҳамиша ер юзида фасод қилишга саъй қиладурлар Аллоҳ таоло муфсидларни дўст тутмас.
 
65. Агар аҳли китоблар иймон келтирсалар эрди ва Худодан қўрқсалар эрди  батаҳқиқ бизлар буларнинг гуноҳларини кечириб жаннати наъимга дохил қилур эрдик.
 
66. Агар аҳли китоблар Таврот ва Инжилнинг амрларини бажо келтириб, Худо тарафидан буларга нозил қилинган Қуръоннинг ҳукмларига амал қилсалар эрди албатта булар ризқу рўзларини юқоридан (осмондан) ва ердан ҳам ҳосил қилиб еган бўлур эрдилар. Яъни осмондан ёмғир ёғиб, ердан боғлар кўкариб, ризқларига баракот ҳосил бўлур эрди. Булардан (аҳли китоблардан) бир жамоалари иймон келтириб тўғри йўлга ҳидоят топдилар лекин улардан кўпларининг амаллари кўп ёмондур.
 
67. Эй Муҳаммад, Худо тарафидан санга нозил қилинган аҳкомларни халққа етказгил агар халққа етказмасанг, пайғамбарлик вазифасини бажо келтирмаган бўласан. Бу хусусда ҳеч кимдан қўрқмагил. Аллоҳ таоло сени халқнинг шарридан сақлайди. Албатта, Аллоҳ таоло кофирларнинг сенга зарар етказмоғига йўл бермайдур.
 
68. Эй, Муҳаммад, аҳли китобга айтгил: «Эй аҳли китоб, токи Таврот ва Инжилнинг асл ҳукмларини барпо этмасаларинг сизлар дин хусусида ҳеч бир нарсага эга эмассизлар, (агар) Худо тарафидан сизларга нозил бўлган оятлар ва аҳкомларга амал қилмасаларинг ҳеч қандай эътиборларинг йўқдур. Эй Муҳаммад, сенга Худо тарафидан нозил қилинган оятлар албатта кофирларга исён ва куфрни зиёда қиладур. Бас, эй Муҳаммад, кофирларнинг феълларига ғамгин бўлмагин.
 
69. Албатта, ул жамоаларки фақат тиллари билан иймон келтирганлар ва жамоаи яҳудлар ва бутпарастлар ва насоролардан ҳар кимки, сидқидил ва холис ният билан Худога иймон келтирсалар ва охиратга ишонсалар ва яхши амаллар қилсалар қиёмат куни буларга ҳеч хавф йўқдур ва ғамгин ҳам бўлмайдурлар.
 
70. Албатта анбиёлар воситаси ила бани Исроилдан ҳар бир пайғамбарики уларга юборсак иймон келтирадилар деб аҳд паймон олдик ва уларга пайғамбарлар юбордик. Ҳар пайғамбарики, Худо тарафидан улар хоҳламаган ҳукмни олиб келса, бир фирқаларини Ийсо ва Муҳаммад сингари такзиб қилдилар ва бир фирқаларини Закариё ва Яҳё каби ўлдурдилар.
 
 71.  Бани Исроил пайғамбарларни такзиб қилганимиз ва қатл қилганимиз учун бизга ҳеч қандай бало келмайдур деб гумон қилдилар. Бас, ҳақ йўлни кўрмадилар ва ҳақ сўзни эшитмадилар. Вақтики қилмишларига тавба қилдилар, Аллоҳ таоло тавбаларини қабул қилди. Булардан кўплари яна иккинчи мартаба ҳақни кўришдан кўр ва ҳақни эшитмоқдан кар бўлдилар. Аллоҳ таоло буларнинг амалларини кўрадур ва анга мувофиқ жазо берадур.
 
72. Албатта: «Аллоҳ Ҳазрати Ийсони ўзидур»,- дегувчилар кофир бўлдилар. Ваҳоланки ҳазрат Ийсо айтдилар: «Эй Бани Исроил, мани Худога шерик қилманглар, холис Парвардигорга ибодат қилинглар. Аллоҳ таоло мани ҳам Парвардигоримдур сизларни ҳам. Ҳар кимки Худога шерик исбот қилса, Аллоҳ таоло унга жаннатни ҳаром қиладур унинг макони дўзахдур. Қиёмат куни кофирларга ҳеч қандай ёрдамчи йўқдур».
 
73. Албатта: «Аллоҳ таоло уч Худонинг биридур»,-деб айтган насоро жамоаси кофир бўлдилар. Ваҳоланки, ҳеч маъбуд йўқдур магар бир Худонинг ўзи якка ва ягонадур. Агар бу жамоа айтган сўзидан қайтиб тавба қилмасалар, Қиёмат куни азоби алим (аламли азоб)га мубтало бўлурлар.
 
74. Нима учун бу жамоа Аллоҳга ружуъ қилиб тавба қилмайдилар ва Аллоҳдан кечирим сўрамайдилар? Ваҳоланки Аллоҳ таоло тавба қилувчиларнинг гуноҳларини кечирувчи ва ҳам меҳрибондир.
 
75. Ҳазрат Ийсо Худо эмасдурлар магар бир пайғамбардур. Бундан аввал ҳам шунга ўхшаш пайғамбарлар ўтгандурлар. Биби Марям ҳам Худога ишонувчи эрдилар (ва) ҳар иккови (ҳам) бошқа инсонга ўхшаш таом еяр эрдилар. Таомга муҳтож инсон қандай қилиб Худо бўла олади? Эй Муҳаммад, қарагилки, бу насоролар учун қандай далиллар баён қиламиз. Яна назар қил буларнинг ҳолига, қандай ёлғончиликка мубтало бўлгандурлар ва қайси тарафга юз ўгирадурлар!
 
76. Эй Муҳаммад, насороларга айтгил: «Худодан бошқа қўлларидан фойда ҳам зарар ҳам келмайдиган ашёларга ибодат қиласизларми?» Ваҳоланки, Аллоҳ таоло ҳақдур ва ботил сўзингизни эшитувчидур ва ёмон ақидаларингизни билувчидур.
 
77. Сан дегил: «Эй аҳли китоб, динларингизда ноҳақ ғулу (тажовуз) қилманглар ва ул жамоанинг хаёлларига эргашмангларки улар аввал ўзлари тўғри йўлдан озгандурлар ва кўпларни ҳам оздиргандурлар ва адашгандурлар».
 
78-79. Бани Исроил қавмидан бир жамоа кофирлар ўзларини нофармонликлари ва зулмлари сабабидан Ҳазрат Довуд ва Ҳазрат Ийсо биби Марям ўғлини тиллари билан лаънат қилган эрдилар. Булар ёмон ишлардан бир-бирларини манъ қилмас эрдилар. Худога қасамки, қилган феъллари кўб ёмон эрди.
 
80. Эй Муҳаммад, булардан кўпларини кўрарсанки, мусулмонларга адоват қилиб кофирлар билан дўстлик қиладилар. Худога қасамки, ўзларидан аввал охиратга юборган амаллари кўб ёмондур, чунки ғазаби илоҳийни буларнинг тепасига воқеъ бўлишига сабаб бўлардир. Азоби илоҳийга ҳамиша мубтало бўладилар.
 
81. Агар ҳақиқатда Худога ва пайғамбарига ва набийга нозил қилинган Тавротга иймон келтирганларида эрди, кофирларни дўст тутмас эрдилар. Лекин булардан кўплари фосиқдурлар.
 
82. Эй Муҳаммад, мўъминларга яҳудларни ва мушрикларни бадтарин душман эканлигини, лекин насороларнинг мусулмонларга яқин дўст эканлигини кўрасан. Мусулмонларга насороларнинг дўстлиги шунинг учундурки,  улар орасида доно ва обидлар ва зоҳидлар бордир. Булар ҳақни қабул қилишдан бош тортмайдурлар, чунки булар айтадурларки: «Бизлар динга ёрдам берувчидирмиз».
 
83. Вақтики Ҳабаш насороларининг олимлари Муҳаммад алайҳиссаломга нозил бўлган Қуръонни, Жаъфар Тайёр тиловат қилганларини эшитганларида, Қуръони шарифнинг ҳақлигини билганлари учун, кўзларидан ёшлари оқа бошлаганини кўрасан. Сўнгра айтар эрдиларки: «Эй Парвардигор, биз бу Қуръонга иймон келтирдик, бизларни ҳам калимаи шаҳодатни адо этувчилар билан бирга ёзгин.
 
84-85. Бизга нима бўлдики, Худога ва Худодан келган ҳақ китобга иймон келтирмаймиз, ваҳоланки, «Парвардигоримиз бизни солиҳ қавмлар билан бирга жаннатга дохил қилади»,- деб умид қиламиз». Бас, Аллоҳ таоло буларнинг эътиқодлари ва қавлларига биноан тагидан анҳорлар жорий бўлиб турган жаннатни ато қилади. Булар ул жаннатда доим бўладилар, яхшиларни жазолари (мукофотлари) шудир.
 
86.     Кофир бўлган, оятларимизни ёлғонга нисбат берган гуруҳлар - улар дўзах аҳлидурлар.
87.      
87-88. Эй Мўъминлар, Худо ҳалол қилган покиза таомларни ўзларингга ҳаром қилманглар ўзларингга ҳаромни ҳалол қилиб ва ҳалолни ҳаром қилиб ҳаддан ошманглар. Аллоҳ таоло ҳаддан ошувчиларни дўст тутмайдур. Сизларга Худо  ризқ қилган ҳалол таййиб (яхши) нарсаларни енглар ҳаромни ҳалол қилишда сизлар иймон келтирган Худодан қўрқинглар. Бир жамоа саҳобалар Худога қасамёд қилдиларки : «Минбаъд (бундан кейин) Худога иймон келтириб ибодат қиламиз, дунёни лазиз таомларини ўзимизга ҳаром қилдик». Буларни Худо манъ қилгандан сўнг пушаймон бўлдилар. Ёд қилган қасамлари учун ҳайрон бўлиб қолдилар кейин Аллоҳ таоло бу оятни нозил қилди.
 
89. Эй, мўъминлар, қиёмат куни (Аллоҳ) сизларни лағв (беҳуда) қасамларингиз учун жазоламайдур, лекин қасддан, билиб туриб хилофига қасамёд қилурсизлар бунга ҳонис бўлсаларинг (қасамни бузсаларинг) жазолайдур. Лағв қасам бўлмаган нарсани билмасдан бўлган, деб қасамёд қилмоқдир. Агар қасамларингда ҳонис бўлсаларинг каффорати шулки, ўнта муҳтож (мискин)га ўз аҳли аёлларингизга берадиган таомнинг ўртамиёнасидан берурсизлар ёки сатр авратига етадиган либос берасизлар. Ёки аҳли давлат бўлса бир қул ё бир чўри озод қиладур. Агар бу ишларга қодир бўлмаса, уч кун пайдар-пай рўза тутур. Агар қасамёд қилиб хонис бўлсаларинг каффорати шулдур.  Қасамларингизга хонис бўлишдан ўзингизни сақланг. Аллоҳ таоло сизларга шариат аҳкомларини шундай баён қиладур. Албатта Худонинг бу эҳсонига шукр қилишларинг керак.
 
90-91. Эй мўъминлар, албатта хамр (ароқ) ва бошқа маст қилувчи нарсалар, қимор ва бутпарастлик ва тиру қимор палидликдур ва шайтон амалларидандир. Бундан парҳез қилинглар. Бу ишлардан парҳез қилсангиз албатта нажот топурсизлар. Албатта Шайтон сизларни бу гуноҳларга мубтало қилиб ўрталарингда хамр ичиш ва қимор ўйнаш сабаби билан буғз ва адоват солишни истайдур. Ва ҳам сизларни ибодатдан ва намоз ўқишдан манъ қилишни хоҳлайдур. Оё, сизлар бу феъли қабиҳдан қайтасизларми ё йўқми?
 
92. Эй, мўъминлар, Аллоҳни ва расулини фармонларига итоат қилинглар мухолифатчиликдан ҳазар қилинглар. Агар расулининг амрига итоат қилмасаларинг билингларки, расулимизнинг вазифаси фақат Худонинг амрини етказмоқдир. Сизларни қилмишларингизга жавобгар эрмас.
 
93. Яхши амал қилувчи мўъминларга ҳурмат (ароқнинг ҳаромлиги ҳақидаги) оят келмасдан аввал ичган хамрлари учун ҳеч гуноҳ йўқдир. Агар, куфрдан парҳез қилиб, иймонларида собит бўлсалар ва яхши амаллар қилсалар, яна муҳаррамот (ҳаром нарсалардан) парҳез қилсалар ва унинг ҳурматига (ҳаромлигига) ишонсалар, тақволарида маҳкам турсалар, ғарибларга эҳсон қилсалар албатта Аллоҳ таоло яхши амал қилувчиларни дўст тутадур.
 
94. Эй ҳажга эҳром боғлаган мўъминлар, сизларни Аллоҳ таоло шикорий (ов) жониворлари билан синайдур. Баъзиларини қўлингиз билан ушлаб олишларингиз мумкин бўлади. Ва баъзиларини найзаларингиз билан шикор қилмоқни (сизга) осон қилади. Чунки Аллоҳ таоло бирон киши кўрмаган ҳолатда Худодан қўрқиб сайд қилишдан ижтиноб қилганларни маълум қилмоқ учун имтиҳон қилади. Ҳар кимки сайд қилиш манъ этилгандан сўнг тажовуз қилур экан бас унга дардли азоб муқаррардур.
 
95. Эй мўъминлар, ҳажга эҳром боғлаган ҳолатларингда жониворларни шикор қилиб ўлдирманглар. Сизлардан ҳар кимки, қасддан бирон жониворни қатл қилса, жазоси шуки, ўлдирилган жониворга ўхшаш (ови баробарида) чорва молидан бирор жониворни ҳарамга олиб бориб қурбонлик қиладур, гўштини мискинларга садақа қиладур, шу шарт биланки иккита адолатли киши қатл бўлган сайдга (қилинган қурбонликнинг) бадал бўлмоқлигига гувоҳлик берсин. Агар қурбонлик қилолмаса, (ўша овнинг қийматини) нархлаб пулига таом олиб мискинларга ярим соъдан тақсим қиладур. Агар (бу ишга ҳам) қодир бўлмаса ҳар бир мискин бадалига бир кун рўза тутадур. Токи қилган амалининг жазосини тортсин. Ҳаром ояти нозил бўлишидан аввал қилган сайдларингизни Худойи таоло кечирадур. Ҳар кимки қайтиб яна ов қилса, Аллоҳ таоло ундан интиқом оладур. Аллоҳ таоло ўз ҳукмида ғолибдур ва соҳиби интиқомдур.
 
96. Сизларни фойдаларингиз учун сизларга ва ҳам йўловчи карвонларга дарёда шикор қилмоғликни ва бошқа дарёдан ризқ топиб емоқни хоҳ эҳромда бўлинг, ё беэҳром бўлинг ҳалол қилинди. Ва модомики эҳромда бўлсангиз сизларга қуруқликда шикор қилмоқлик ҳаром қилинди. Ва Аллоҳ таолодан қўрқинг ҳаромга муртакиб бўлманг, чунки маҳшаргоҳда Аллоҳ ҳузурига жам бўлурсизлар ва қилган амалларингиздан ҳисоб берурсизлар.
 
97-98. Аллоҳ таоло Каъбани ҳурматли ва муқаддас қилиб халқни умури маоши (яшаш эҳтиёжлари)нинг интизоми учун, халқни умури динияларини адо этмоқ учун  ва ҳам дунёвий маошларини ўғрилик ва ғорат қилишдан сақлаш учун амну омон жой сифатида муқаррар қилди. Ва сизларни касби тижоратларингиз учун, тинчлик билан ҳаракат қилмоқларингиз учун ҳаром ойлар муқаррар қилди. Бу ойлар тўрт ойдур: зулқаъда, зулҳижжа, муҳаррам ва ражаб ойларидур. Жанг қилмоқ ва ғорат қилмоқ ҳаромдур. Ва ҳам қурбонликларингизни тинчлик билан ўз маҳалида сўйишларингиз учун (Каъбани) амн ва омон (жойи) қилди. Бу ҳукмлар шунинг учун эканлигини билингларки, Аллоҳ таоло осмондаги ва ердаги ашёларни биладур ва ҳар бир нарсага донодур. Ва билингларки, Аллоҳ таолонинг ҳаромга муртакиб бўлган бандалар учун азоби қаттиқдур, итоат қилувчи бандалар учун кечирувчи ва меҳрибондур.
 
99. Эй бандалар, билингларки, расул (зиммаси)да Худо тарафидан юборилган аҳкомларни етказмоқ вазифадур. Аллоҳ таоло сизларни ошкора қилган амалларингизни ва яширин қилган амалларингизни ҳам биладур.
 
100. Эй Муҳаммад, одамларга айтгил, агарчи  хабиснинг кўблиги хоҳ амал, хоҳ мол ё одам бўлсун сани таажубға солса ҳам, ҳеч вақт палид (нопок) билан покиза нарса баробар бўлмайдур. Чунки покизалик мўътабардур. Бас, эй ақлли одамлар, палид амалларни қилишда Худодан қўрқинглар, шунда нажот топурсизлар.

101-102. Эй иймонли зотлар, агар сизларга маълум қилинса хафа бўлишингизга сабаб бўладиган нарсалардан (Аллоҳ кечиб юборган гуноҳлардан) савол қилманглар. Ва агар бу сўзлардан (авф этилган гуноҳлар ёки бошқа нарсалардан) Қуръон тушиб турган замонда савол қилсангизлар, сизларга маълум қилинур (сўраган нарсангиз зиммангизга юкланади). Ваҳоланки, Аллоҳ ўтган у нарсаларни афв этди. Аллоҳ таоло мағфиратлик ва ҳалим зотдур. Ва сизлардан аввал бир жамоат буюрилмаган нарсалардан сўрадилар кейин яна ул нарсаларга мункир бўлдилар. Раббул оламийн бизнинг салафларимиз асҳоби киром разийаллоҳу анҳумони зарурати бўлмаган нарсалардин савол қилмакдан ман этиб, бизларга танбеҳ берурки, ҳар бир муносиб ва номуносиб нарсалардан савол қилмак боиси ранж бўлур. Ўткан умматлардан бир тоифа одамлар шундай нарсалардан савол қилиб бажаролмай ҳалок бўлдилар.

103.     Аллоҳ таоло ушбу зикр этилган: «баҳийра»ни ва «соиба»ни ва  «васийла»ни ва «ҳомий»ни ҳаром қилиб муқаррар қилмади.. Лекин кофирлар Аллоҳ таолога бўҳтон қилиб: «Шу нарсаларни ҳаром қилди», - дейдилар. Бу кофирларнинг кўплари беақлдурлар. «Баҳийра» деб шундай туяни айтадурки, беш мартаба туғса охири эркак бўлса онасининг қулоғини тешиб: «Энди бундан фойда олиш ҳаром бўлди», - деб даштга қўйиб юборур эдилар. «Соиба» деб: «касалликдан шифо топсам Худо йўлида назр қиламан»,- деган туяни айтадурлар ва бундан ҳам фойда олмас эрдилар. «Васийла» деб шундай совлиқ қўйни айтадурларки, еттита туққан бўлса, еттинчиси мода бўлса, буни сақлаб қолур эрдилар. Ва агар эркак бўлса: «Бу Худоникидур»,- деб қурбонлик қилур эрдилар. Агар нару мода бўлса: «Бул бир-бирига васл бўлди», - деб икковини ҳам ўзига қолдирур эрди. «Ҳомий» деб шундай нар туяни айтадурларки ўн йил мода туяларни бўғоз қилган бўлса, «бу ўзини ҳимоя қилди», деб қўйиб юборар эрдилар. Ва фойда олмас эрдилар. Шу мазкур хайвонлардан фойда олишни Худо ҳаром қилди деб Худога нисбат берур эдилар.

104.     Вақтики бу кофирларга:» Келинглар Худо нозил қилган ҳалол ва ҳаромга амал қилинглар. Ва расулига итоат қилинглар»,-деб айтилса. Айтадурларки: «Бизларга ота-бобомиздан қолган йўл тақлид қилишимиз учун етарликдур». Агар ота-боболари ҳеч нарсани билмасалар ва гумроҳ бўлсалар ҳам тақлид қилаверадиларми?

105.     Эй мўъминлар, ўз нафсларингизни гуноҳлардан сақлаб ислоҳ қилмоққа ҳаракат қилинг. Вақтики сизлар ҳидоят топсаларинг бошқаларга ҳам насиҳат қилсаларинг бошқаларнинг гумроҳлиги сизларга зарар етказолмайди. Вақтики қиёмат куни Худони олдига жам бўлганларингизда Аллоҳ таоло сизларнинг қилиб турган амалларингиздан огоҳлантирадур ва жазо берадур.

106.     Эй мўъминлар, вақтики сизларга ўлим келса васият қилмоқчи бўлсаларингиз ё сафарда бўлсаларингиз ўлим келиб қолса васият қилмоқчи бўлсангиз ўрталарингизда гувоҳлик тариқаси шундайдур: иккита адолатли кишини ўзларингиздан бўлсин ё бегонадан бўлсин гувоҳ, муқаррар қилинглар.Аср намоздан кейин бу икки гувоҳни сақлайсизлар. Агар шак қилсаларинг буларни ҳолига қасам берасизлар. Бу гувоҳлар шу тариқа гувоҳлик берадиларки: «Бизлар Худонинг зотига қасам ичармизки, бирон мол учун ёлғон қасам ичмаймиз. Агарчи қариндошимиз бўлсада ҳақни яширмаймиз ва ёлғон қасамёд қилмаймиз, Худонинг буюрган гувоҳлигини яширмаймиз агар яширсак, гуноҳкорлардан бўлурмиз.

107-108. Бас агар икки гувоҳ қасамёд қилгандан кейин маълум қилинсаки, ёлғон гувоҳлик беришда хиёнат қилиб гуноҳкор бўлдилар. Буларнинг ўрнига майитни ворисларидан икки адаолатли гувоҳ гувоҳлик бериб, қасамёд қилсунки: Бизни гувоҳлигимиз уларни гувоҳлигидан яхшироқдир ва ҳақдир. Бизлар бу гувоҳликда ҳаддан тажовуз қилмадик агар, бизнинг гувоҳлигимиз ҳам нотўғри бўлса золимлардан бўлайлик, деб қасамёд қилсунлар. Шул тариқа қилмоқлик гувоҳликни хиёнат қилмасдан адо этишга сабаб бўлади. Ёки қасамёд қилганимиздан кейин бошқаларнинг гувоҳлиги билан хиёнатимиз зоҳир бўлади деб қўрқиб тўғри гувоҳлик беради. Эй мўъминлар, ёлғон гувоҳлик беришда Худодан қўрқинглар Худонинг ҳукмини эшитинглар ва унга амал қилинглар. Аллоҳ таоло фосиқларни ҳидоят қилмайдур.

109.Эй Муҳаммад, ёд қилгил ўшал кунники Аллоҳ таоло пайғамбарларни ўз ҳузурига жам қилиб булардан сўрайдики: «Сизлар умматингизни Худо тарафига даъват қилдингизму, агар даъват қилган бўлсангиз умматингиз нима деб жавоб қайтарди?» Пайғамбарлар айтадурларки: «Эй Парвардигор, бул ҳолни сан биздан яхшироқ билурсан, ғайбларга ҳам доносан ижобат қилган ва қилмаганларингни яхши билурсан.

110.Эй Муҳаммад, ўшал вақтни ёд қилгинки ҳазрат Ийсога Худо айтди: «Эй Ийсо, санга ва онанга берган неъматларимни ўйлагин ва шукрини бажо келтиргин чунки санга ҳазрат Жабройил билан ёрдам бердим сан бешикда ётган ҳолингда халққа сўзлаб насиҳат қилдинг ва эллик ёшга борган вақтингда ҳам халққа насиҳат қилурсан, сан яна бу неъматимни ҳам ёд қилгилки, санга хат ёзишни таълим бердим ҳар нарсани сирини санга билдирдим ва ҳам Тавротни ва Инжилнинг аҳкомларини билдирдим. Яна ёд қилгил, мани сенга берган ёрдамимни лойдан парранда шаклида бир нарсани ясар эрдинг,мени ҳукмим билан  бас унга дам солдинг, мани амрим билан ул паррандага айланиб учуб кетар эрди. Туғма кўрларни мени амрим билан кўзларини равшан қилар эрдинг ва песларни мани амрим билан тузатар эрдинг ва ўликларни қабрдан чиқориб мани ҳукмим билан зинда қилар эрдинг. Ва яна мани қилган эҳсонимни ёд қилгил вақтики бани Исроилга «ман пайғамбарман»,- дединг ва мўъжизалар кўрсатдинг булар сани ўлдурмоқчи бўлганларида ман буларни шаррини сандан даф қилдим ва сани сақладим. Буларга кўрсагаон мўъжизаларинг ҳақига яҳудлар айтдилар бу ишларинг очиқ сеҳрдан ўзга нарса эрмас.

111.Эй Муҳаммад, ўшал вақтни ёд қилгилки, ҳазрат Ийсони воситалиги билан ҳаворийларга амр қилдим манга иймон келтиринглар ва расулим Ийсога ҳам иймон келтиринглар. Ҳаворийлар айтдилар: «Бизлар иймон келтирдик сан гувоҳ бўлгил бизлар Худони ҳукмига итоат қилувчилардурмиз».

112-113. Эй Муҳаммад, ёд қилгил ўшал вақтники хаворийлар Марям ўғли Ҳазрат Ийсоға айтдилар: «Эй Ийсо оё сан дуо қилсанг Худойи таоло сани дуойингни ижобат қилиб бизларга осмондан таом юбордурму шул амрга қодирадурми? Ҳазрат Ийсо айтдилар:» Агар ҳақиқий мўъмин бўлсаларинг беҳуда савол қилмоқдан Худодан қўрқинглар». Хаворийлар айтдилар «бизлар Худони қудратига шак келтирганимиз йўқ, лекин хоҳлаймизки, бу таомлардан еб дилларимиз Худони раззоқлигига итмийнон ҳосил қилсун ва ҳам сани дуоларингни мустажоб бўлишига ва сўзларингни ростлигига яқин ҳосил қилсак ва ҳам биздан сўралган вақтда гувоҳ бўлсак».

114-115. Баъдазон Ҳазрат Ийсо алайҳиссалом Марям ўғиллари Парвардигорга муножот қилиб айтдилар: «Эй бор Худоё, бизларга осмондан хони таом нозил қилгин. Бу  биларга  ва биздан кейин келувчи бандаларингга ийд бўлсин ва ҳам сани қудратингга ва мани рисолатимга нишона бўлсин. Бизларга бу дастурхондан ризқу рўз муқаррар қилгил сан ризқ берувчиларни афзалидурсан. Аллоҳ таоло айтди: «Ман сизларга хони таомни нозил қилувчиман, Лекин ҳар ким бу таомни егандан сўнг шукр қилмас экан ҳеч кимни мубтало қилмаган азобга аларни мубтало қилурман». (баъзилар дедиларки, ул хони таом тушиб турди кейин баъзиларнинг ношукрликларидан банд бўлди ва яқин саксон киши тўнғиз ва маймун сувратига ўтуб қолди.

116-118. Эй Муҳаммад, ёд қилгил ул вақтники қиёмат куни Аллоҳ таоло ҳазрат Ийсога умматларини жавобгар қилиш учун айтадур: «Эй Ийсо, умматларингга мани ва онамни Худо деб билинглар деб сан айтдингми?», Хазрат Ийсо жавобига айтадики, «Эй Парвардигоро, сан ҳамма нуқсонлардан покдурсан, манга бу хилда ноҳақ сўзларни айтиш лойиқ эрмасдур агар бу хилда сўзларни айтган бўлсам албатта сан билгандурсан чунки сан мани дилимдаги асрорларни биладурган ва ман сани зотингдаги сирларни, хикматларни билмайдурман. Албатта, сан махфий нарсаларни билувчидурсан ман умматларимга сани буйруғингдан бошқа нарсани айтганим йўқ. Буларга айтган сўзим шудирки, мани ва сизларни яратган бир Худога итоат қилинглар. Модомики, ман буларни ичларида эрдим буларни қилмишларидан огоҳ эрдим. Вақтики, мани булардан жудо қилиб олиб кетдинг буларни аҳволларига сан гувоҳ бўлдинг. Сан ҳар бир нарсага огоҳ ва гувоҳдурсан буларни азоб қилсанг ҳаққинг бор. Булар сани бандаларингдур ва агар мағфират қилсанг тавбаларини қабул қилсанг ихтиёр сандадур. Албатта сан ўз ҳукмингда ғолибдурсан ва ҳар бир феълингда хикматликдурсан.

119-120. Аллоҳ таоло марҳамат қилурки, бу куни шундай кундурки, ростгўйларни рост сўзлари ва рост феъллари уларга фойда берадирган кундур. Ва буларга Худо тарафидан ичидан анҳорлари жорий бўлган жаннат бериладур. Бул жаннатда ҳамиша бўладурлар.
Аллоҳ таоло буларнинг тоатларидан розидур ва улар ҳам Аллоҳ таоло ато қилган иззат ва ҳурматдан рози бўладурлар. Бу нарсалар Худо тарафидан бандаларгға марҳамати азиймдур. Албатта осмон ва замин ва ундаги бор нарсалар Худонинг мулкидур. Қандоқ хоҳласа шундоқ тасарруф қиладур. Аллоҳ таоло ҳар нарсага қодирдур.    

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase