060. Мумтаҳина сураси
- 167 марта кўрилди
Номи 10-оятида келган «имтаҳину»сўзидан олинган бу сура Мадинада нозил бўлган. 13 оятдан иборат.
Бандаларга дунё ва охиратда меҳрибон бўлган Аллоҳ таоло номи билан бошлайман.
1.Эй мўъминлар, Менинг душманларимни, душманларингизни ўзингизга дўст қилиб олманглар. Дўстлик орқасидан уларга баъзи сирларни айтиб қўясизлар. Ваҳоланки, улар сизларга келганҳақ диндан инкор қилган, сизларни ва пағамбарни Парвардигорга иймон келтирганларинг туфайл ўз ватанларидан чиқарган кишилардир. Агар ҳақиқатда Менинг йўлимда жиҳод қилиш учун чиққин бўлсаларинг, Менинг розилигимни истасаларинг, уларни ҳаргиз дўст тутманглар. Уларга дўстлик орқасидан махфий сирларин айтиб қўясизлар. Мен сизларнинг махфий ва ошкор сўзларинга дономан. Кимк улар билан дўстлик қилар экан, ў тўғрийўлдан адашгандир.
2-3. Агар кофирлар устингиздан зафар топсалар, сизларга очиқ душманлик қиладилар, қўлларини зарар етгазишга ва тилларини ҳақорат қилишга узатадилар. Сизларни қайтадан кофир бўлишларингни хоҳлайдилар. Қиёмат куни шу дўст тутган қариндошларинг ва авлодларинг ҳеч манфаат бермайди. Аллоҳ таоло сизларнинг ўрталарингни жудо қилиб қўяди. Аллоҳ таоло сизларнинг қилган амалларингизни кўриб туради.
4-5. Эй мўминлар, сизлар иқтидо қилишларинг учун Иброҳим(а.с)да ва унга иймон келтирганларда яхши йўл, ибрат бордир. Вақтики улар ўз қариндошларига айтдилар: «Бизлар сизлардан ҳам безормиз, ва Аллоҳдан бошқа ибодат қилиб турган бутларингиздан ҳам безормиз. Сизларнинг динларингизга мункирмиз. Энди сизлар билан бизнинг ўртамизда бузғу адоват то Худонинг ўзига иймон келтиргунингизгача, ҳамиша боқийдир. Магар Иброҳим(а.с.)нинг бир гапига иқтидо қилмаганлар. У отасига ваъда қилиб айтдики: «Сен ўлганингдан кейин, Худодан сенинг гуноҳингни тилайман. Азоб қилса, мен қайтаришга қодир эмасман.» Эй мўминлар, сизлар Иброҳим(а.с.)нинг бу сўзига эргашманглар. Сўнгра Иброҳимнинг қавмлари Худога арз қилиб, айтдиларки: «Эй Парвардигоро, биз Сенга таваккул қилдик ва Сенга ружуъ қилдик. Борадиган жойимиз Сенинг тарафинггадир. Эй Парвордигоро, кофирларни бизнинг тепамизга мусаллат қилмагин. Эй Парвардигоро, бизнинг гуноҳларимизни кечиргин ва уларинг шаррини бизлардан даф қилгин. Сен ғолибсан, ҳар бир ишнинг зикматли зотдирсан.
6-7. Албатта сизлар эргашишиларинг учун Иброҳим(а.с.) ва қавмида яхши тариқа, йўл бодир. Лкин бу иқтидо қилиш шундай одамларга муяссар бўладики, улар Худонинг раҳматидан умидвор ва ризосини истайдилар ва ҳам Қиёматнинг роҳатлариданумидвордирлар. Ҳар кимки бизнинг хирмонимиздан юз ўгирб кофирларга дўстлик қилар экан, аллоҳ таоло улардан мустағнийдир (бехожатдир) ва уларга ёрдам ҳам бермайди. Ўзи ҳамдга лойиқдир. Шоядки, Аллоҳ таоло сизлар билан душман қилган қариндошларинг ўртасида бир вақт иймон келтирганларида дўстлик солса. Аллоҳ таоло ҳар бир нарсага қодирдир. Аллоҳ таоло гуноҳларни кечирувчи меҳрибондир.
8-9. Аллоҳ таоло сизларни дин туфайли сизлар билан урушмаган, сизларни ватанларингиздан чиқармаган жамоаларга яхшилик қилишдан ман қилмайди. Сизлар уларга яхши муомала қилсаларинг, жоиздир. Албатта Аллоҳ таоло инсоф қилувчиларни дўст тутади. Аллоҳ таоло сизларни шундай гуруҳларнинг дўстлигидан ман қиладики, дин учун сизлар билан урушганлар, сизларни ватанларингиздан чиқарганлар ва сизларни чиқаришда ёрдамлашганлар. Сизлардан ҳар ким ушбу гуруҳлар билан дўстлик қилсалар, булар золимлардан ҳисобланадилар.
10-11. Эй мўъминлар, агар сизларга кофирларнинг ичидан иймон келтирган хотинлар ҳижрат қилиб келсалар, буларни қасам ичдириш билан синаб кўринглар. Ислом дини учун қочиб келганми, ёки бошқа дунёвий ғараз учун. Аллоҳ уларнинг иймонларига донодир. Агар ҳақиқий мўъминлигига ёки дин учун ҳижрат қилиб келганлигини билсаларинг, буларни кофирларга қайтариб берманглар. Чунки булар кофирларга ҳалол эмаслар ва кофирлар ҳам буларга ҳалол эмасдирлар. Агар эрлари орқаларидан келсалар ва: «Мен маҳрини берганман ва бирмунча харажат қилгандим»-деб даъво қилса, сизлар уларга харажат қилган молларини беринглар. Агар сизлар бу аёлларнинг маҳрларини берсаларинг ва никоҳларингга олсаларинг, сизларга ҳеч гуноҳ йўқдир. Агар кофир хотинлар иймон келтирмасалр, уларни ушлаб турмай, қўйиб юборинглар. Сизлар ҳам харажат қилган маблағларингизни кофирлардан талаб қилинглар ва кофирлар ҳам тўласин. Сизларнинг ўрталарингизда ҳукм қилиншан масалалар Худонинг ҳукмидир. Аллоҳ таоло бандаларининг ҳолига доно ва тадбир билан ҳукм қилувчидир. Эй мўъминлар, агар сизларнинг хотинларингиздан бирортаси муртад бўлиб, кофирлар тарафига қочиб кетса, бас, сизлар кофирлар билан уруш қилиб ғалаба қилсаларинг ва ғанимат моллардан олсаларинг, хотинлари қочиб кетганларга ғанимат молидан хотинларига харажат қилган маблағни беринглар. Сизлар Унга иймон келтирган Парвардигордан қўрқинглар.
12-13. Эй пайғамбар, вақтики сенинг олдинга мўъмина аёллар келсалар ва сенга ибодатларда ҳеч бир нарсани шерик қилмаслик, ўғрилик қилмасли, қориндаги болалари хусусида ёки туққан болалари хусусида ёлғон гапирмаслик, шариатнинг ҳуукмларида сенга нофармонлик бўлмаслик тўғрисида байъат қилсалар, сен булардан шу шартлар билан байъат олгин. Улар учун Худодан кечирим сўрагин. Аллоҳ таоло гуноҳларни кечирувчи, бандаларига меҳрибондир. Эй мўъминлар, Худо ғазаб қилган қавмлар билан дўтлик қилманглар. Улар охиратнинг роҳатидан ноумид бўлгандирлар. Мислики, қабр аҳллари дунёга қайтиб келишларидан кофирлар ноумид бўлганидек.