close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

044. Духон сураси

Маккада тушган бу сура 59 оятдан иборат бўлиб, номини 10-оятда келган ва «туман» маъносини англатган «Дуҳон» сўзидан олинган.

Аллоҳ таолонинг номи билан бошлайман. У Зот
шу дунёда ва ҳам охиратда бандаларига меҳрибондир.

1-9. Хо, Мим. Ҳукмлари равшан Қуръонга қасамки, биз уни муборак кечада, яъни «Лайлатул қадр» кечасида нозил қилдик. Биз кечаси Қуръонни нози қилиб кофирларни Қиёматнинг азобидан қўрқитувчимиз. У муборак кечада ҳар бир нарсани Аллоҳ тарафидан ҳукм қилинган бўлса, жудо қилинади, яъни ризқларини тақсим қилинади. Бу нарса бизнинг тарафимиздан буюрилган ҳукмдир. Эй Муҳаммад, биз сени пайғамбар қилиб, олам халқига раҳмат сабаби қилиб юборувчимиз. Аллоҳ таоло еру осмоннинг ва улар орасидаги нарсаларнинг Парвардигоридир. Агар сизлар яқин қилиб иймон келтирсаларинг, ягона Худодан бошқа маъбуд йўқ. У тирилтиради ва ўлдиради. Ва у сизларнинг Парвардигорингиз ва ўтиб кетган ота ва боболарингнинг ҳам Парвардигоридир. Лекин кофирлар ишонмайдилар. Ҳамиша гумондалар. Тирилишларига ва ҳам Қуръонга истеҳзо қиладилар.
10-16. Эй Муҳаммад, шундай куннинг келишига мунтазир бўлки, ўша кун осмон тутин билан зоҳир бўлади ва халқни ўраб олади. Малоикалар: «Бу Худо тарафидан сизларга аламли азобдир» дейдилар. Кофирлар дуо қилиб айтадиларки: «Эй Парвардигоро, тепамиздан бу азобни кўтаргил, кейин биз иймон келтирамиз». Парвардигор айтадики: «Энди бу огоҳлик буларга қаердан келди?» Ваҳоланки буларга ҳақни зоҳир қилувчи пайғамбар келган эди. Кейин бу кофирлар унга иймон келтиришдан юз ўгирдилар. «Бу одам ўзи девона. Бу сўзларни унга ўргатилган» дейдилар. Биз сизлардан бу азобни озгина кўтарувчимиз, лекин сизлар иймон келтирмай яна ўз куфрларингга қайтасизлар. Биз бу кофирларни қаттиқ тутамиз ва булардан ўч олувчимиз.

17-24. Биз Макка кофирларидан илгари Фиръавн қавмини имтиҳон қилдик ва уларга улуғ расул келди. Яъни Ҳазрати Мусо келиб Фиръавн қавмига айтдиларки: «Менга Худонинг бандалари Бани Исроилни топширинглар. Мен сизларга Худо тарафидан келган омонатдор пайғамбарман. Худога кибр қилманг. Мен сизларга ўз хулқим учун зоҳир ҳужжат олиб келдим. Сизлар мени тошбўрон қилишларингиздан менинг ва сизларнинг Парвардигорларими бир Аллоҳдан паноҳ тилайман. Агар менга иёмон келтирмасаларинги, мени ўз ҳолимга қўйинглар». Сўнгра буларнинг иймонларидан ноумид бўлиб, Парвардигордан дуо қилиб буларнинг ҳалокатини сўрадилар. Айтдиларки: «Бу қавм ўз гапларида мустаҳкамдирлар. Худоё буларни ҳалок қил!» Парвардигор ҳалок қилди,сўнгра айтдики: «Эй Мусо, менинг бандаларим – балки Исроилни кечаси Миср шаҳридан олиб чиқиб кетгил. Сизлар кетганларингиздан кейин Фиръавн боради. Қачонки дарёга етсанг, асоингни дарёга ур, дарёда сизларга йўллар пайдо бўлади. Шу билан дарёдан ўтиб кетасизлар. Сўнгра дарёни ўз ҳолига қолдир. Фиръавн лашкари билан у йўлдан ўтаман деб ғарқ бўлади». Ҳазрат Мусо (а.с.) Худонинг фармони билан дарёдан ўтиб кетдилар. Фиръавн лашкари билан дарёга ғарқ бўлди.

25-33. Фиръавн ва уни қавми ҳалок бўлгандан сўнг кўп боғлар, чашмалар, экинлар, яхши қасрлар ва бошқа кўп лаззатланадиган, роҳатланадиган неъматларини қолдириб келдилар. Биз бу нарсаларни бошқа қавмларга бердик. Биз ғайридинларга шундай муомалал қиламиз. Бу Фиръавн қавмининг ҳалок бўлганига осомн ҳам мотам қилиб йиғламади ва ер ҳам бу қавмга муҳлат ҳам бермади. Биз Бани Исроилга хор қилувчи Фиръавн азобидан нажот бердик. Чунки Фиръавн кибр, саркарш ва ҳаддан ошадиганлардан эди. Биз Бани Исроилни лойиқ билиб ўз замонасининг халқидан афзал қилдик. Бани Исроилга марҳаматимизга далолат қиладиган кароматлар ато қилдик. У кароматларда халқлар ибрат оладиган имтиҳонлар бор эди.

34-39. Албатта бу Қурайш кофирлари айтадиларки: «Бу бизнинг ўлимимиз, яъни биринчи ўлишимиздир. Бизлар қайтиб тирилмаймиз. Агар сизлар ўлганлар тирилади деб рост айтсаларинг бизнинг ўлган ота-боболаримизни олиб келинглар». Биз айтамизки: «Оё бу Қурайш қавм қувват ва шавкатда ва мол ва давлатда яхшими ёки илгари ҳалок бўлган туббаъ қавм яхши эдими? У қавмдан муқаддам ўтган ҳалок бўлганлар қувватли эдими? Ҳаммалари гуноҳкор ва мункир қавм эдилар. Бизлар уларнинг ҳаммасини ҳалок қилдик. Бзи осмонни, ерни ва уларнинг орасидаги нарсаларни беҳуда ва бефойда халқ қилмадик. Булар ҳаммаси инсон учун хизмат қилади. Ҳаммасини ҳақ билан ва ростлик билан халқ қилдик. Лекин кўп кофирлар унинг фойдасини билмайдилар.

40-50. Албатта ҳақ ботилдан ажраладиган кун инсонларни маҳшаргоҳда жам бўладиган вақтидир у кунда ҳеч дўст ўзининг дўстидан бирор азобни даф қилолмайди. Ҳеч кимга ёрдам ҳам берилмайди. Магар Худо раҳм қилган бандалар бўлса, уларни шафоат қилинади. Аллоҳ таоло ҳамма нарсадан ғолиб ва меҳрибондир. Дўзахда Заққум дарахтининг мевалари гуноҳкорларнинг ейдиган таомларидир. У эритилган мисга ўхшайди. Қайноқ сув қайнамагандек қоринларда қайнайди. Биз малоикаларга буюрамизки: «Буларни ушланглар ва дўзах тарафига тортинглар. Сўнгра бошларидан қайнаб турган сувни қуйингалар». Малоикалар масхара қилиб айтадиларки: «Бу таомларни е! Сен энди бизга «азиз» меҳмонсан. Удунёда бу нарсаларга шак қилиб инкор қилар эдинглар».

51-57. Албатта Худодан қўрқадиганлар Қиёматда амну омонлик жойда сукунат қиладилар. У жой бўстонда ва чашмалар бўйида бўлади. Аҳли жаннатлар ҳарир либосларнинг нозик ва қалинидан кийиниб татларда бир-бирларига рўбарў ўтирадилар. Буларнинг ҳоллари нозу наимдаа бўлади. Буларни ҳурлар билан ҳамроҳ қиламиз. Жаннатда ҳар хил покиза меваларни талаб қиладилар. Жаннатда ўлмайдилар, магар биринчи бошларидан ўтган ўлимдир. Аллоҳ таоло буларни Дўзах азобидан сақлаган. Бу ҳаммаси Парвардигорингнинг фазл ва марҳамати, буларнинг етган мақсадлари улуғ мақсаддир.

58-59. Биз Қуръонни сенинг тилингда нозил қилиб, фаҳмини осон қилдик. Шоядки халқ ўқиб маънисига тушуниб панд ва насиҳат оладилар. Эй Муҳаммад, агар кофирлар сендан инкор қилсалар, бас, сен сабр билан буларнинг тепасига келадиган балоларга мунтазир бўл. Кофирлар ҳам сенинг динингни мағлуб бўлишига мунтазир бўладилар.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase