close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

108. Кавсар сураси

Маккада нозил бўлган бу сура уч оятдан иборатдир.
«Кавсар» – «кўп яхшилик» деганидир, яна жаннатдаги бир ҳовузнинг номидир. «Одиёт» сурасидан кейин нозил бўлган бу сурада Аллоҳ таоло Ҳазрати Пайғамбаримизга далда бериб, у кишига кўп неъматлар инъом қилгани ва уларнинг шукронаси учун намоз ўқишлари ва қурбонлик қилишлари кераклиги айтилади. Шу билан бирга у зотни душманлардан ғолиб қилганидан хабардор қилади. Чунки Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўғил фарзандлари вафот этганликлари учун мушриклар у зотни насли кесилган маъносида «абтар» дедилар. Сурада мушрикларнинг сўзларига рад жавоби берилган.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

1-3. Эй Муҳаммад (алайҳиссалом), Биз Сенга Ҳавзи Кавсарни1 бердик (ато қилдик). Бас, унинг шукронасига Худо учун намоз ўқи ва туя сўйиб қурбонлик қил! Албатта, Сени ёмон кўрувчининг ўзи бехайр ва бебаракотдир.

1 Тафсирларда «Кавсар» сўзи асосан «кўп яхшиликлар» ёки «жаннатдаги ҳовуз» ва ё «жаннатдаги ариқ» деб таъбир қилинган. Шу билан бирга:
1. Қуръон ва Қуръон ўқимоқ;
2. Беш вақт намоз;
3. «Ло илоҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Расулуллоҳ» калимаси;
4. Юксак маърифат мартабаси каби маъноларда ҳам қўлланган.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase