close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Душанба, Окт 15 2018

Сўнгги 2000 йил деганда Исроилда яна сарғиш рангли сигир дунёга келди. Тавротга кўра, бундай сигирлар қурбонлик қилинади, сўнг куйдирилади ва унинг кули эса одамларни поклаш учун ишлатилади. Бироқ, Дониёр ва Ишайа каби пайғамбарларнинг китобларини ўрганиб чиққан тарихчилар, сарғиш рангли сигир яқин орада Қиёмат бўлишининг аломати экан.

Жума, Окт 12 2018

Интернет фойдаланувчилари ўртасида Қаззофий тарафдорлари ва рақиблари ўртасида шу қадар виртуал жанглар бўлиб ўтмоқдаки, бу ердаги нафрат даражаси гоҳида жуда кучайиб кетади. Ҳаттоки Қаззофийнинг ўлими борасида ҳам баҳслашишади: кимдир полковникни ўлдиришган деса, кимдир сифатсиз расмлар ва фотомонтажни кўрсатади...

Жума, Окт 12 2018

Ўтган аср 50-йилларида туғилган араблар ҳаётининг ҳеч бир лаҳзаси муҳим аҳамиятларга эга бўлган ҳодисаларсиз ўтмаган. 1956 йили – Исроилнинг Мисрга босқини, 1967 йилги уруш оқибатида жуда кўп араб ерларини Исроил томонидан босиб олиниши, 1973 йил—бир тарафдан араб мамлакатлари коалицияси бошқа тарафдан эса Исроил ўртасида бўлиб ўтган уруш, 1982 йил – Исроилнинг Ливанга бостириб кириши, Байрут қамали ва Тал Ал-Заатардаги фаластинликларнинг йўқ қилиниши, 1990 йилда Ироқнинг Кувайтга бостириб кириши натижасида араб бирлигининг дарз кетиши, 2001 йил 11 сентябр фожеаси эса, бутун араб дунёсини ларзага солди.

Пайшанба, Окт 11 2018

Бу оқимнинг бошқалардан ажралиб турувчи жиҳати шуки, улар солиҳ салафларимизнинг мазҳабларини инкор қиладилар. Улар машҳур солиҳ салафларнинг (солиҳ аждодларимизнинг) ҳақ мазҳабини инкор қиладилар, бироқ шунга қарамай жоҳил ва беғам мусулмонларни уламо ва фуқаҳоларни «яхши кўрамиз», уларни ниҳоятда «ҳурмат қиламиз» деб алдашга уринадилар.

Пайшанба, Окт 11 2018

Трамп маъмурияти бу йил Эрон томонидан қайд этилаётган таҳдидларга нисбатан ўз сафсаталарини тўхтовсиз ошириб бормоқда. Бироқ ҳарбий экспертлар ва амалдорларнинг қайд этишича, АҚШ армияси кенг миқёсдаги  тўқнашувларда зарур бўлган кемалар, самолетлар ва ракеталарни чиқариб ташлаган ҳолда Форс қўлтиғидаги ўз иштирокини қисқартирди. Бу ҳақида The Walls Street Journal  учун ўз материалида Нэнси Юссеф ва Гордон Лаболд шундай ёзади.

Чоршанба, Окт 10 2018

Савол: Айтишларича, салафийлар оқими хавфли (кучли радикал, хавфсиз (кучсиз радикал) ва мўътадил турларга бўлинар экан. Яъни, мадҳалийлар, сурурийлар ва такфирийларга. Улар ҳақида ва уларни бир-биридан қандай қилиб ажратш мумкинлиги ҳақида батафсил гапириб бера оласизми? Улар қандай хусусиятлар билан фарқланади?

Душанба, Окт 08 2018

Британия империяси ҳинд ерларини мустамлакага айлантирган дастлабки йиллар. Инглиз зобити саф қилиб турғизиб қўйилган мағлублар орасида қаддини тик тутиб турган ҳинд йигитининг қаршисига келди, кўзларига тикилиб қаради. Ўзи кутган қўрқувни кўрмагач, ҳинднинг юзига шапалоқ тортиб юборди.

Шанба, Окт 06 2018

Эҳтимол, қуйидаги мавзу қиёматгача давом этиши мумкин: қачонгача қилинаётган зўравонликлар учун дин (баъзилар иймон ҳам дейди) ҳаракатланувчи куч бўлиб хизмат қилади? Бир қараганда, айтилган сўзлар мантиқсиз кўриниши мумкин.

Шанба, Окт 06 2018

Устивор йўналишларнинг энг муҳим кўринишларидан бири сифатни биринчи ўринга қўйиш ва миқдор кўрсаткичлардан устун қўйишдир. Миқдор ва оғирлик миқдорий кўрсаткичлар сифатида эмас, балки у ёки бу амалнинг фарқланувчи сифатлари сифатида намоён бўлади. Қуръон кўпчиликни таҳқирлайди, агар бу кўпчилик билмайдиган, англамайдиган, ишонмайдиган ва шукр қилмайдиган бўлса:

Чоршанба, Окт 03 2018

Дунё харитасига назар ташлар экансиз, қотилликлар ва хунрезликлардан азоб чекаётганларнинг кўпи Ислом мамлакатларининг мусулмон аҳолиси эканига гувоҳ бўласиз. Афғонистон, Фаластин, Ироқ, Сомали ва Покистонда хунрезликлар, қотилликлар, вайронгарчиликлар ҳукмрон. Исломий фирқалар бир-бирларини муртадликда айблашмоқда.

Чоршанба, Окт 03 2018

Охирги кунларда, Индонезияда бўлиб ўтган зилзила ва цунамидан сўнг одамлар унинг қандай балоларни олиб келишидан хавотирланиб, қўрқиб саросимага тушиб қолишди. Қўрқинчдан кўпчилиги уйларида ваҳима ва бехабарлик ичра ҳар дақиқа бўрон хавфи бартараф бўлди ва у бошқа йўналишга бурилиб кетди, деган хабарни диққат билан кутиб ўтиришди.

Чоршанба, Окт 03 2018

Оптантлар дин ижтимоий-психологик модел сифатида ишламайди деб такрорлашни ёқтирадилар. Табиийки, бу юзаки фикр. Уни ҳатто фикр деб атаб ҳам бўлмайди: бу яшаш муҳити конгруэнтлигининг шаблони, ёки оддийроқ қилиб айтганда, Достоевскийнинг сўзларига кўра, бу рельслар бўйлаб ҳаракат қилишдир.

Сешанба, Окт 02 2018

Исломдаги амаллар (ибодатлар) оз ва енгилдир. Уларда ортиқча машаққат ва қийинчилик йўқдир. Бу амаллардан биринчиси, тонгда Раббисига муножот қилиш учун икки ракат ўқийди. Унда Унинг яхшиликларини сўрайди, жазосидан паноҳ тилайди. Бу икки ракатни ўқишдан олдин таҳорат қилади, яъни аъзоларини ювади. Ёки жунуб бўлса жасадининг ҳаммасини ювади.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase