БМТ: Украинадаги уруш пайтида ҳалок бўлганларнинг учдан бир қисми кексалардир
БМТ инсон ҳуқуқлари кузатувчилари томонидан тузилган ҳисоботга кўра, Украинадаги уруш пайтида ҳалок бўлганларнинг учдан бир қисми кексалар бўлиб, қайд этилган 4187 қурбонларнинг 1346 нафари 60 ёшдан ошганлардир.
Қозоғистондаги «қариялар уйи»дагилар оммавий равишда коронавирус билан касалланган
Қозоғистоннинг Оқмўла вилоятидаги «Шапағат» махсус ижтимоий хизматлар марказида 35 киши коронавирусни юқтирган, деб ёзади zakon.kz. Оқмўла вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг маълумотларига кўра, 16 март куни марказда карантин вақтида 147 та одам (ўртача ёши 75 ёш) бўлган. Хизмат кўрсатувчи 74 ходимдан 51 нафари таътилга ва масофадан ишлашга юборилди.
Франциядаги қариялар уйларида қарийб 900 киши вафот этди
Францияда коронавирус оқибатида вафот этганлар умумий сони беш минг кишидан ошди, жумладан, қариялар уйларида 884 киши ўлди. Бу ҳақида Франция соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Жером Саломон маълум қилди, деб хабар беради Le Figaro.