Белгиялик модел масжидда авратини очиб, расмга тушди
Белгиялик 25 ёшли модел Мариса Папен дунёнинг турли қисмларида ўзининг беҳаё фотосессиялари билан машҳур. Яқинда бу модел Истанбулга ташриф буюрди ва яна бир марта «яланғоч» фотосессия амалга оширди. Мариса шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари ичида ҳозирги пайтда тарихий музей сифатида очиқ бўлган Ая София жомесини танлади. Қиз қора рангдаги ҳижоб кийиб олган бўлиб, танасининг пастки қисмини яланғочлаш учун кийимини кўтариб расмга тушди.
Кирғизистонда паспортга рўмолда расмга тушишга рухсат берилди
Кирғизистонда паспортга рўмолда расмга тушишга рухсат берилди. Бу ҳақида журналистларга ГП «Инфоком» диреткори муовини Кубанычбек Саданбеков хабар қилди. Унинг сўзларига қараганда, халқаро стандартлар бўйича рўмолда расмга тушиш рухсат этилади, асосийси юз ва пешона очиқ бўлиши керак.