Халқ Исломи
«Халқ исломи» атамаси ҳаётимизга диншунослик ва социологиядан кириб келган бўлиб, «халқ дини» атамасининг бир варианти ҳисобланади, яъни бу атаманинг илдизлари исломий эмас, балки четдан исломга, биринчи навбатда, цивилизация сифатида қарашдир. Бироқ, биз мусулмонлар учун бундай қарашлар ҳам аҳамиятга эга – айнан цивилизация сифатида, яъни соф илоҳий тушунишдан кўра, кўпроқ нарса сифатида қараш.
Замонавий мусулмонлардаги жоҳилия қолдиқлари
Ислом келиб пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васалламнинг шахсий ўрнаклари билан Ҳаққа даъват бошланди. Жоҳилият чекиниб, одамларнинг жон-қонига сингиб кетган жуда кўп жоҳилий урф-одатлар йўқ бўла бошлади. Ислом келгунига қадар Арабистонда ва умуман дунёда кечган замон, давр шу ном билан аталган. Араб тилидаги «нодон бўлди» маъносини англатувчи «жаҳила» феълидан олинган.