19.02.2019 04:55
Мунофиқ демократиянинг башараси
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Тахлил
Милоднинг йигирма биринчи асрига келиб, юз йиллар мобайнида бир-бири билан жон талвасасида олишган, ана шу муҳорабада қанчалаб қон тўккан икки аждаҳо – расимол дунёси (капитализм) ва коммунизм ўртасидаги ихтилоф барҳам топди. Бири иккинчисини қулатиб, ерга тиқди. Аммо бу билан ҳам капитализм дунёда яккаҳокимликни қўлга кирита олмади.