Туркия Сурияда аксилтеррор операциясини бошлади
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Сурия шимолида янги аксилтеррор операцияси бошланганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Туркия билан чегарадан 30 км ичкарида "хавфсизлик зонаси"ни шакллантириш бошланмоқда.
Урдун аксилтеррор хизматининг собиқ раҳбари ўлдирилди
Урдунда бир пайтлар терроризмга қарши кураш бўйича хизматни бошқарган генерал Хабис Ханайнех ўз уйининг олдида отиб кетилди, деб хабар беради Урдун хавфсизлик кучлари ва тиббиёт ходимлари. Ханайнех пойтахт Уммон шаҳрининг жануби-ғарбида, тахминан 30 км масофада жойлашган Мадаба шаҳрида сешанба куни соат 7:00 да (Гринвич бўйича 16:00) ўлдирилди.
Франциянинг энг йирик мусулмон ташкилотига рейд уюштирилди
Франция ҳукумати нуфузли Centre Zahra France мусулмон ташкилотининг жамғармаси ҳисоб рақамларини музлатиб қўйди, хабар беради мамлакатнинг расмий нашри ҳисобланган Journal Officiel.