14.07.2019 12:03
Постиндустриал даврда интеллектуал мулк
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Тахлил
Шайх ҳазратлари билан бўлиб ўтган суҳбатларимизнинг бирида: "...Ҳозир, сўнгги вақтларда Ғарбда кимдир бир-икки йил умрини сарф қилиб, ўрмонларга, тоғларга чиқиб кетади. Ҳайвонлар, табиат ёки ҳашоратларнинг ҳаётларини ўрганади... видеоларга олиб, кинолар қилади, тадқиқотлар олиб боради ёки шунга ўхшаш бошқа ишларни қилади. Сўнг эса, узоқ вақт қилган меҳнатлари, асос солган ишлари эвазига моддий фойда кўрадилар... Интеллектуал мулк аҳамияти кун сайин ошиб бормоқда...", деб айтган эдилар, роҳимаҳуллоҳ.