12.02.2023 18:38
Қабоҳат учун жазо. Помпей сабоқлари
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Тарих
Милодий 79 йил 24 августда Везувийнинг биринчи маълум ва энг даҳшатли отилиши содир бўлган. Ўша куни эрта тонгда ҳамма узоқ вақтдан бери ҳаракатсиз деб ҳисоблаган вулқон устида қора булут кўтарилди. Осмон тўсатдан даҳшатли бўлиб қолди, вулқондан отилаётган кул қуйқалари қуёшни бутунлай беркитиб қўйди ва ҳамма ёқни зимистон қоплади. Одамлар бошини ёстиқ билан паналамасдан ташқарига чиқа олмасди, чунки кул билан бирга бошига оғир тошлар ҳам тушарди.