close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
06.01.2024 12:58

Билганига амал қилиш амалнинг шиори

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом

Олим киши билганига амал қилиши, нафсини буюрилган ишга итоат эттиришни ўзига шиор қилиб олиши керак. Аллоҳ таоло: «Таврот юклатилган (берилган) сўнгра уни кўтармаган (унга амал қилмаган) кимсаларнинг мисоли худди китобларни ортиб кетаётган эшакка ўхшайди» (Жума сураси, 5-оят), деган кишилардан бўлиб қолмасин. Қатода розияллоҳу анҳу Аллоҳ таолонинг: «Зотан у биз (ваҳий орқали) берган таълимимиз сабабли (чуқур) билим эгасидир» (Юсуф сураси, 78-оят), деган сўзи ҳақида: «Яъни, у билган илмига амал қилувчидир», деган эди. Ривоят қилинишича, Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Кўп гап йиғувчилар ва кўп гапирувчиларга вайл бўлсин», дедилар. У зот бу билан эшитганига амал қилмайдиганларни назарда тутган. Абдуллоҳ ибн Ваҳб Суфён розияллоҳу анҳудан келтирилган ривоятда Хизр алайҳиссалом Мусо алайҳиссаломга: «Эй Имрон ўғли! Илмни амал қилиш учун ўрган, агар гапириш учун ўргансанг, сенга ҳалокат ва нури бошқаларга бўлади», дедилар. Али ибн Абу Толиб: «Инсонлар илм олувчининг олган илмидан ўзига фойда кам, деб ўйлаганлари учун илм олишга қизиқмадилар», деди. Абу Дардо: «Энг кўп қўрққаним Аллоҳ таолонинг ҳузурида турганимда сен билар эдинг, унга қандай амал қилдинг, деб айтишидир», дер эди. Яна у киши: «Қуруқ гапдан кўра унга амал қилувчи, тўғри гапдан кўра, уни айтувчи, илмдан кўра уни олувчиси яхшироқдир», деди. «Мансур-ул ҳикам» да: «Ким олган илмига амал қилмаса, илмидан унга фойда етмабди», дейилган. Олимлардан бири: «Илмнинг меваси унга амал қилиш, амалнинг меваси унга ажр олишдир», деган. Солиҳлардан бири айтади: «Илм амални чақиради, агар амал жавоб берса, илм келади, аксинча бўлса, илм кетади». Донишмандлардан бири: «Илмнинг яхшиси фойдалиси бўлиб, сўзнинг яхшиси тўхтатиб қолинади-ганидир», дейди. Адиблардан бири: «Илмларнинг самараси билиб олганига амал қилишдир», дейди. Улуғлардан бири: «Илмнинг тўлиқлиги ундан фойдалана олиш, амалнинг тўлиқлиги уни кам деб ҳисоблашдир. Ким илмидан фойдаланишни билса, гўғри йўлдан адашмайди, ким амалини кам ҳисобласа, мақсадига етади», дейди. Абу Таммом Тоий шеър айтди:

29.07.2022 07:53

Тавҳид Исломнинг шиоридир

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом

Исломнинг бутпарсатликдан ва аҳли китобдан фарқи тавҳидни ўзига шиор қилишидир. Исломни машҳур қилган ҳам унинг бир тавҳид дини эканлигидир, Исломнинг мазмунини шу икки жумла англатади ва кимки уларни сўйласа, Исломнинг эшигидан кирган бўлади. Бу икки жумладан биринчиси "Аллоҳдан бошқа тангри йўқлигига шаҳодат", иккинчиси эса "Муҳаммаднинг Аллоҳнинг элчиси эканлигига шаҳодатдир".

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase