Мусулмонлар оламга инъом этган беш ихтиро
Ислом тарихи, жамиятга кўп нарса берган, қатор кашфиёт ва ихтироларга тўла, уларсиз ҳозирги кундаги ҳаётни тасаввур қилиш қийин бўларди.
Мактаб ўқувчиси бўлган мусулмон қизнинг миллион долларлик ихтироси
Мисрдаги ўрта мактаблардан бирининг юқори синф ўқувчиси бўлган Азза Файяд исмли қиз болалигидан илму-фанга кўнгил қўйган. Унинг севимли машғулоти профессионал қизиқишга айланиб кетди ва ишлатилган пластмассани ёқилғига айлантириш усулини топишга олиб келди. Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, йилига миллион тонна пластик чиқиндилар йиғиладиган Мисрда уни қайта ишлаш ушбу давр учун 10 миллион евродан кўпроқ даромад келтириши мумкин.
Новшадил (нашатир) – мусулмонлар ихтироси
Новшадил (нашатир), ёки аммоний хлорид бу – рангсиз ёки оқ тусдаги, шиша каби ялтирайдиган тошсимон моддадир. Агар бу моддани сувда эритадиган бўлсак, ўткир ҳидли эритма, аммиак ҳосил бўлади. Табиатда нашатир бу - газ, вулқонлар ва иссиқ манбалар фаолияти маҳсулидир.